Натижасида мева бужмайиши ёки
Download 1.45 Mb. Pdf ko'rish
|
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимёвий консервантларни қўллаш
Шарбатларни газлаш. Газланган шарбатларда тетиклаштирувчи
ёқимли хусусият пайдо бўлади, чанқоқни яхшироқ қондиради. СО 2 ичимлик букетини яхшилайди, унга ўйноқилик хусусиятини беради, оксидланиш жараёнларини тўхтатади ва микроорганизмлар ривожланишини тўхтатади. 2-4 0 С-гача совутилган шарбат СО 2 билан 200-400 кПа босим остида тўйинтирилади. Маҳсулотнинг ҳар бир литрида 3-5 г СО 2 бўлиши керак. Узлуксиз ишловчи вакуум-сатуратор қўллаш мақсадга мувофиқ. Унда шарбат аввал деаэратордан, сўнга эса сатурацион колоннадан ўтади. Газлаштирилган шарбат совуқ ҳолатда шишаларга қуйилади ва кулоҳ шаклидаги қопқоқ билан беркитилади. Кўпиклашишни олдини олиш учун шарбат изобарик тўлдиргичларда қуйилади. Шиша ичида босим сатурацион колоннадаги билан бир хил ушалади. Газланган шарбат қуйилган шишалар юмшоқлаштирилган режимда пастерланади. Кимёвий консервантларни қўллаш. Агар шарбат ликер-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бўлса у ҳолда унинг 199 таркибига 25-30% энг тоза спирт-ректификат қўшиб консерваланади. Агар шарбат алькогольсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бўлса у ҳолда унинг таркибига 16% спирт-ректификат қўшилади. Спирт фақат консервалаш учун эмас балки оқсилни коагуляциялан- тириб чўкмага тушириш учун ҳам ишлатилади. Шарбат таркибига баллонлардан SO 2 гази бериб тўйинтириб сульфита- цияланади. Сульфитацияланган шарбат таркибида 0,1-0,15% SO 2 мавжуд. Бу шарбат бочкаларда сақланади, ишлатилишидан илгари десульфитланади. Бензойнокислий натрий шарбатга 0,1% миқдорда (бензой кислотасига ўгирганда) қўшилади. Сорбин кислотаси шарбат массасидан 0,05% миқдорда қўшилади. Германияда пирокўмир кислотасининг диэтил эфири (диэтилпирокар- бонат - ДЕПК) О О I I II — С 2 Н 5 —О—С—О—С—О—С 2 Н 5 шаффофлантирилган шарбатларни 0,02-0,03% миқдорида, шаффофлантирил- маганга 0,03-0,06% миқдорида қўшилиб консерваланади. ДЕПК сувда эримайди, герметик тарада сақланади. Монохлоруксус кислотаси – СН 2 СlСООН АҚШ-да 0,04% миқдорда мева шарбатини консервалаш учун ишлатилади. Монобромуксус ва дихлоруксус кислоталари, этоксибромацетат, пирослиз кислоталарининг бактерицид таъсири ўрганилган. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling