National researches of uzbekistan: conferences
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
15728 1 E3151522D1438C31001399791FE5CDBEDF5429A0
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шарипова Мадина Исмаиловна
- Аннотация
- Калит сўзлар
Август 2022 10-қисм
Тошкент ‘‘ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР: ДАВРИЙ АНЖУМАНЛАР:’’ ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ МУАММОЛАРИ: ЕЧИМ ВА ИСТИКБОЛ. Шарипова Мадина Исмаиловна Хоразм вилояти, Боғот туманидаги 38-сон мактабнинг математика-информатика фани ўқитувчиси, Телефон: +998 (99) 942 42 09 madina.sharipova@umail.uz Аннотация : Ушбу маърузада таълим соҳаси ходимлари учун зарур янгилик ва маълумотларни ўз ичига олган, таълимдаги долзарб муаммоларни кўтариб чиқилган ҳамда уларга ечим изланган. Этот доклад содержит актуальные новости и информацию для педагогов, поднимает актуальные проблемы в сфере образования и ищет решения. This report contains relevant new points and information for teachers and educators highlighting relevant issues in education and seeking for viable solutions. Калит сўзлар : Таълим, муаммо, истиқбол, АКТ, компетенция. Ҳар бир жамиятнинг келажаги таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Зеро, инсон қалбига йўл таълим ва тарбиядан бошланади. Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек сингари улуғ аждодларимиз тамал тошини қўйган математика фани илм-фан ва техниканинг замонавий тармоқлари жадал ривожланиши муносабати билан ҳозирги кунда янада катта аҳамият касб этмоқда. Ахборот-коммуникация технологиялар, тиббиёт, биология, рақамли иқтисодиёт соҳасида ва бошқа кўплаб соҳаларда математиканинг роли айниқса беқиёсдир. Бугунги кунда мамлакатимизда улкан ўзгаришлар юз бермокда. Туб ислоҳотлар жамиятимиз ва иқтисодиётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олмоқда. Жумладан, халк таълимида ҳам ана шундай жиддий ўзгаришлар амалга оширилиб, илғор хорижий тажрибалар асосида инновацион таълим технологияларига катта эътибор қаратилмоқда. Ўқувчиларга фанлардан фақат билим бериш билан чекланиб қолмасдан, долзарб илмий- техникавий муаммоларни ечишга жалб этилиб, инновацион жараёнлар иштирокчисига айлантириш лозим. Таълим республикамизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, у педагоглар зиммасига мустақил фикрлайдиган, юксак маънавиятли, чуқур билимга эга бўлган баркамол шахсни тарбиялашдек масъулиятли вазифа юклайди. Бугун аниқ ва табиий фанларни ўқитишда, қолаверса, ахборот макони ва меҳнат бозоридаги талабнинг жадал ривожланиши натижасида репродуктив таълим тизими давр талабига жавоб бермай қолди. Бу эса аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг янгича ёндашувларини ишлаб чиқилишини талаб қилмоқда. Фақат билим олишга йўналтирилган таълим ўтган замонда қолди ва бугун таълим-тарбия мазнунини ўзгача ёндашув асосида такомиллаштириш талаб этилмоқда. Бугунги кун ўқитувчиси фақатгина дарсликлар билан чекланиб қолмасдан, таъбир жоиз бўлса, ҳар дарс учун кичик кашфиётлар яратиши лозим. Инсон ҳаётига кириб келадиган ҳар қандай янгилик унда сергакликни, ҳаттоки норозиликни уйғотади. Шунга кўра узоқ йиллар давомида анъанавий усуллар билан ишлаб келган педагоглар, бугунги куннинг ўзидаёқ такомиллаштирилган Давлат таълим стандартлари асосида ўқишларни талаб даражасида ташкил эта олмайдилар. Энг аввало таълимда бирор бир ўзгаришларни амалга ошириш учун, аввал ўқитувчининг касбий онгини тубдан ўзгартириш керак. Ўқитувчи бундан буён дарслик билан биргаликда ўқувчиларга “объектив билимларни” етказувчиси бўлиб қолмайди. Замонавий ўқитувчининг асосий вазифаси ўқувчиларда ташаббускорлик ва мустақиллилик ҳиссини ҳосил қилиш, уларнинг ҳар бири учун ўзининг иқтидори ва қизиқишини амалга ошира оладиган ривожлантирувчи муҳитни яратишдан иборат. Компетент инсонни фақатгина компетент педагог тайёрлаши мумкин. Замонавий ўқитиш жараёнлари янгича технологияларни қўллашни талаб қилмокда. Аниқ ва табиий фанларни ўқитишда педагогик ўйинлар технологиясини қўллаш дарс самарадорлигини оширувчи психологик омилдир. Кичик гуруҳларда ишлаш жараёнида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling