National researches of uzbekistan: conferences


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/86
Sana20.10.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1712214
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86
Bog'liq
15728 1 E3151522D1438C31001399791FE5CDBEDF5429A0

Август 2022 10-қисм
Тошкент
‘‘ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР: ДАВРИЙ АНЖУМАНЛАР:’’
ўқувчилар ўзларини анча эркин тутадилар. Нотўғри жавоб бериб, уялишдан чўчийдиган 
болалар ҳам ўз билимини намойиш қилиш имкониятига эга бўладилар. Улар ўзларининг 
фикрларини бошқалар қадрлаётганларини кўрадилар. Синфдаги тортинчоқ, ўқувчилар 
ҳам анча фаоллашадилар. Гуруҳдаги иш унда ўзига ишонч ҳиссиётини пайдо қилади. 4-5 
ўқувчидан иборат гуруҳда тортинчоқ ўқувчи ўзини 30-35 ўқувчи олдида жавоб бериш 
ҳолатидан кўра эркинрок сезади. Бу эса, ўз навбатида, алоҳида ўқувчи ва ўқувчиларнинг 
дарсга нисбатан қизиқишларини орттириш, мустақиллиги ва фаоллигини ривожлантириш, 
танқидий тафаккурини ўстиришга қаратилган интерактив таълим олишларига кўмак 
берувчи инновацион усуллардан кенг фойдаланишни талаб қилади.
Интерфаол усул ёки янги педтехнология билан дарс ўтаман деб кўпинча шунақа ҳолатларга 
ҳам дуч келамизки, ўқитувчи 45 минут давомида болаларни кичик гуруҳларга ажратган
ҳолда, синф доскасига нисбатан турли ҳолатда ўтиришга мажбур қилишади. Ваҳоланки, 
45 минутлик дарс жараёнида улар гуруҳ ишларида 10-15 минут фойдаланишлари мумкин, 
холос. Тўлиқ дарс давомида бу ҳолатда ўтирган ўқувчининг умуртқаси ривожланишида 
бузилишлар рўй бериши мумкин. Боланинг доскага қараб тўғри ўтириши ва чап томондан 
ёруғлик тушишига риоя қилиниши зарур. 
Инсоннинг барча мавжудотлардан юксак жихати - унинг фикрлаш кобилиятидир. Зотан, 
инсонлар бир-бирлари билан ўзига хос ўй-ҳаёллари, мушоҳадалари, фикр юритишлари, 
мустакил фикрлаш қобилияти билан ажралиб турадилар. Шунинг учун ҳам инсон фикрини 
тарбия қилиш муҳим саналади. Абдулла Авлонийнинг асарларида фикр тарбиясига оид 
қуйидагича талқин берилган: «Фикр тарбияси энг керакли, кўп замонлардан бери тақдир 
қилинуб келган, муаллимларнинг диққатларига суялган, виждонларига юкланган муқаддас 
бир вазифадур. Фикр инсоннинг шарофатлик, ғайратлик бўлишига сабаб бўладур. Бу тарбия 
муаллимларнинг ёрдамига сўнг даража муҳтождурки, фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги 
муаллимнинг тарбиясига боғлиқдир».
Дархақиқат, жамиятда хилма-хил фикрлаш муҳитини вужудга келтиришда мустақил, 
танқидий фикрловчи шахсларнинг ўрни беқиёсдир. Дунёга янги кўз билан қарайдиган 
баркамол инсонни шакллантириш, унинг натижасида мустақил фикрловчи, ижодий 
изланувчи, кучли иродали, ғоявий эътиқодли, маънавияти юксак, пок виждонли шахсни 
камол топтириш, буюк келажагимиз пойдеворини қурувчи ва юксалтирувчи мутахассис 
кадрларни тайёрлаш республикамиз педагоглари олдида турган энг мухим ва масъулиятли 
вазифадир. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда барчамиздан фақат битта нарса 
талаб этилади, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги учун 
келажак авлодга мазмунли ва чуқур таълим ҳамда тўғри тарбия беришдир.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling