Навои-2022 Босим ва босим назорат-ўлчов асбоблари


Манометр — абсолют ва ортиқча босимни ўлчайди; Барометр


Download 386.34 Kb.
bet2/8
Sana15.03.2023
Hajmi386.34 Kb.
#1269250
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Босим ва босим назорат-ўлчов асбоблари (Бобур)

Манометр — абсолют ва ортиқча босимни ўлчайди;

  • Барометр — атмосфера босимини ўлчайди;

  • Вакуумметр — берк идиш ичидаги суюқлик ва газ босимининг камайиши (сийракланиши) ни ўлчайди;

  • Моновакуумметр — ортиқча босим ва босим камайишини ўлчайди;

  • Напоромер—кичик кийматли ортиқча босимни ўлчайди;

  • Тягомер — кичик қийматли сийракланишини ўлчайди;

  • Тягонапоромер — кичик қийматли босим ва сийракланишларни ўлчайди;

  • Дифференциал монометрлар — икки босим айирмасини (босим ўзгаришини) ўлчайди.

    СУЮҚЛИКЛИ БОСИМ ЎЛЧАШ АСБОБЛАР


    Бу асбобларнинг ишлаш принципи ўлчанаётган босимнинг суюқлик устунининг гидростатик босими билан мувозанатлашишига асосланган. Асбоблар турли иш суюқликлари, кўпинча симоб, трансформатор мойи, сув ва спирт билан тўлдирилади.
    А сбобларда туташ идишлар принципи қўлланилади. Уларда иш суюқлиги сатҳлари улар устидаги босим тенг бўлганда мос тушади, босим тенг бўлмаганда эса, суюқлик сатҳи шундай ҳолатни эгаллайдики, бир идишдаги ортиқча босим бошқа идишдаги суюқликнинг ортиқча устунининг гидростатик боси­ми билан мувозанатлаштирилади. Кўпгина суюқликли мономе­трлар иш суюқлигининг кўринадиган сатҳига эга. Ўша сатҳ бўйича кўрсатишларни бевосита ёзиб олиш мумкин. Шундай суюқликли асбоблар группаси борки, уларда иш суюқлигининг сатҳи бевосита кўриниб турмайди. Сатҳнинг ўзгариши пўкакнинг силжишига олиб келади ёки бошқа қурилма характеристикаларининг ўзгаришига олиб келади. Бу характеристикалар ё рақамли қурилмалар ёрдамида ўлчанаётган катталикнинг бевосита кўрсатишини, ёки унинг қийматини ўзгартириш ва масофага узатишни таъминлайди.
    Суюқликли асбобларнинг баъзи хилларини кўриб чиқамиз.
    Икки найчали манометрлар. Босим ва босимлар айирмасини (фарқини) ўлчаш учун сатҳи кўринадиган икки найчали симон манометрлардан ва дифманометрлардан фойдаланилади Бундай манометрнинг принципиал схемаси 9.1-расмда тасвирланган. Икки вертикал туташ найча 1, 2 металл ёки ёғоч асос 3 га маҳкамланган бўлиб, унга шкала 4 маҳкамланган.
    Агар найчанинг очиқ қисмидаги суюқлик устунининг гидростатик босими иккинчи қисмдаги босим билан мос келса, система мувозанат ҳолатда бўлади. Шундай қилиб, қуйидаги ифодани ёзиш мумкин:
    (9.5)
    бу ерда Рабс—ўлчанаётган босим, Па;
    Ратматмосфера босими, Па;
    s — найча кесимининг юзи, м3;
    Н — суюқлик сатҳининг (устун узунлигининг) фарқи, м;
    ρ — суюқликнинг зичлиги, кг/м3;
    ρ1 — манометрдаги суюқлик устидаги муҳитнинг зичлиги, кг/м3;
    g — тезланиш кучи, м/с2.
    Демак,
    (9.6)
    (9.7)
    Агар манометрдаги суюқлик устида газ бўлса, у ҳолда:
    (9.8)
    Суюқлик уступи баландлигини топиш учун икки марта устун баландликларини санаб чиқиш керак (битта тирсакдаги камайишини, иккинчисида эса, кўпайишини ва уларнинг қийматини кўшиш лозим, яъни
    (9.9)
    Б осимлар фарқини (ўзгаришини) ўлчашда суюқликли диф­ференциал икки найчали манометрнинг бир томонига (мусбат) катта босим, иккинчи томонига эса (манфий) кичик босим берилади. Мусбат ва манфий томонлардаги суюқлик сатҳининг фарқи ўлчанаётган босимлар фарқига пропорционал (∆Р):
    (9.10)
    Манометрларда капилляр кучларнинг таъсиридан халос бўлиш учун ички диаметри 8–10 мм бўлган шиша найчалардан фойдаланилади. Агар иш суюқлиги сифатида спирт олинса, найчаларнинг диаметрини камайтириш мумкин.
    Икки найчали манометрлардаги хатоликлар манбаи маҳаллий эркин тушиш тезланиши g нинг ҳисобий қийматидан четга чиқиши, иш суюқлиги ва ўлчанаётган муҳитнинг зичлиги ρ ҳам ρ1, h1 ва h2 баландликларни ўлчашдаги хатолардан иборат.

    Download 386.34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling