Навои-2022 Босим ва босим назорат-ўлчов асбоблари


Download 386.34 Kb.
bet6/8
Sana15.03.2023
Hajmi386.34 Kb.
#1269250
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Босим ва босим назорат-ўлчов асбоблари (Бобур)

10.3-расм. Мувозанатлаштирувчи пружинали қўнғироқли дифманометр.

Пружина билан мувозанатлаштиришдан дифференциал манометрлар­да фойдаланилади. Мувозанатлаштирувчи пружинали қўнғироқли мано­метрнинг принципиал схемаси 10.3- расмда келтирилган. Дифманометрнинг сезгир элементи суюқликка қисман ботирилган ва пружина 2 га осилган юпқа деворли қўнғироқ 1 дан иборат. Қўнғироқ материали зичлиги суюқлик зичлигидан катта бўлгани учун Р1 Р2 = Р = 0 бўлганда пружина бир оз чўзилган бўлади, бунда у қўнғироқнинг оғирлик кучи ва унинг деворидаги суюқлик гидростатик босими кучи орасидаги фарқни тенг қиладиган кучни мувозанатлаштиради. Босим фарқи ортиши билан қўнғирокнинг кўтарилиши бошланади, натижада пружина қисилади. Пружинанинг қўнғироқсилжиши Н га тенг бўлган сиқилиш даражаси (бошланғич бўшашган ҳолатидан эътиборан) ўлчанаётган босимлар фарқига пропорционал, яъни


(10.12)
бунда S — қўиғироқ тубининг юзи; Спружинанинг коэффициенти; қўнғироқнинг P1P2 = 0 бўлгандаги ботиш коэффициенти.
Ферродинамик датчик билан таъминланган қўнғироқли асбоб схемаси 10.4-расмда келтирилган. Асбобнинг сезгир эле­мента қўнғирок 4 иинг очиқ тарафи билан қисма мойга чўктирилган. Асбобга иккита найча уланган: катта босим қўнғироқ устида, кичик босим эса унинг ичига берилади. Қўнғироқ қўзғалмас идишча 3 да жойлашган бурчакли ричаг 1 га илинади. Қўнғироқ ҳосил қилган зўриқиш пружина 5 орқали мувозанагланади. Қўнғироқ силжиши билан босимнинг ўзгариши натижасида ричаг 1 ва ферродинамик датчик 7 нинг рамка ўқи 9 да жойлашган махсус шестерняча 8 билан қаттиқ боғланган сектори 2 бурилади. Шундай қилиб, датчик рамкачасининг бурилиш бурчаги бинобарин, унинг ЭЮК и қўнғироққа таъсир кўрсатувчи босимлар фарқига пропорционал. Пру­жина 5 нинг таранглиги винт 6 орқали ростланади. Ҳозир босимнинг сийракланишини ва босим ўзгаришларини ўлчаш учун қўнғироқли асбобларнинг катта номенклатурам чиқарилади. Кўрсатишларни масофага узатиш электр (диффе­ренциал трансформаторли ва ферродинамик) ҳамда пневматик системалар орқали бажарилади.

10.4-расм. Қўнғироқли дифманометр схемаси.

Босимни ўлчашнинг чегараси 98,1 дан 392,4 Па гача, аниқлик класси эса 1,5. Асбобнинг иккиламчи асбоб шкаласи бўйича йўл қўйиладиган асосий хатоси ±2%.



Download 386.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling