Навои-2022 Босим ва босим назорат-ўлчов асбоблари


Download 386.34 Kb.
bet7/8
Sana15.03.2023
Hajmi386.34 Kb.
#1269250
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Босим ва босим назорат-ўлчов асбоблари (Бобур)

Ҳалқали асбоблар. Ҳалқали асбоблар кичик босим,сийракланиш ва босимлар фарқини ўлчаш учун мўлжалланган. Буларнинг ишлаши „ҳалқали тарози" принципига асосланган. Ас­бобнинг принципиал схемаси 10.5-расмда келтирилган. Бу ас­бобнинг асосий қисми ковакли металл ҳалқа 1 дан иборат.



10.5-расм. Ҳалқали асбоб схемаси.

Унинг призмасимон учи ҳаракатсиз таянчга ўрнатилган ва ярмигача суюқлик (сув, мой ёки симоб) билан тўлдирилган. Ҳалқанинг пастига G оғирликдаги юк бириктирилган. Тўсиқ 2 ҳалқадаги суюқлик ва бўш жойни I ва II бўшлиқларга бўлади. Босим ёки сийракланиш ўлчанганда ҳалқа бўшлиқларидан бирига эластик найча уланади, иккинчи бўшлиқ атмосфера би­лан туташтирилади. Босимлар фарқини ўлчаш керак бўлса, ҳалқа бўшлиқларининг иккаласига ҳам найчалар уланади. Агар I ва II бўшлиқлардаги босим бир хил (Р1 = Р2) бўлса, тўсиққа икки томондан кўрсатиладиган куч ҳам тенг бўлади. Унда ҳалқа мувозанат ҳолатда бўлади (10.13- расм, а). Агар, масалан, I бўшлиқдаги босим II бўшлиқдаги босимдан каттароқ (Р1>Р2) бўлса, босимлар фарқи (P1Р2) нинг тўсиқ юзи S га кўрсатадиган таъсири натижасида айлантирувчи момент ҳосил бўлади:


(10.13)
бу ерда S — тўсиқ юзи; R — ҳалқанинг ўртача радиуси.
Шу айлантирувчи момент туфайли ҳалқа таянч нуқтаси атрофида соат стрелкаси йўналишида айланади. Ҳалқанинг бурилиши тескари таъсирли момент ҳосил қилади:
(10.14)
бу ерда G—юкнинг оғирлик кучи; а— юкнинг оғирлик маркази ва таянч нуқтаси орасидаги масофа; φ—ҳалқанинг бурилиш бурчаги.
Ҳалқа мувозанат ҳолатида тўхтаганда иккала момент ҳам мувозанатлашади (Майл = Мтес):
(10.15)
Бундан ҳалқанинг бурилиш бурчаги ва босимлар фарқи ўртасидаги нисбат келиб чиқади:
(10.16)
Оғирлик кучи ва ҳалқанинг геометрик ҳажми ўзгармас бўлгани учун 10.16-тенгламани қуйидаги шаклда ёзиш мумкин:
(10.17)
Ўлчанаётган босим (ёки босимлар фарқи) ҳалқанинг бури­лиш бурчаги синусига пропорционал. Шунинг учун асбоб шкаласи равон эмас. Равон шкалага эга бўлиш учун, ҳалқага қия текисланган лекало бириктирилади. Лекало бўйича асбобларнинг стрелкаси ёки қаламига уланган ролик силжийди. Асбоблар кўрсатувчи, ўзиёзар ва кўрсатишларни масофага узатувчи қилиб тайёрланади. Ўлчашнинг энг юқори чегараси ҳалқа ҳажми ва суюқлик зичлигига боғлиқ. Ўлчаш чегаралари G юкнинг оғирлигига қараб ўзгариши мумкин. Ҳалқали дифманометрлар 250 Па дан 1,6 кПа гача бўлган босимлар фарқи ва муҳитдаги 25 кПа дан 0,1 мПа гача бўлган босимларни ўлчашга мўлжалланади. Асбобларнинг аниқлик класси 1 ва 1,5.
Ҳалқали асбобларнинг қалқовичли ва қўнғироқли асбоблардан афзаллиги – узатиш механизмдаги зичлантирувчи Курилмаларнинг йўқлиги ва асбобнинг сезгир элементи суюқлик зичлигига боғлиқ эмаслигидадир. Ҳалқали асбобларнинг камчилиги – асбобни муҳитга туташтирувчи найчаларнинг мавжудлигидадир. Бу найчалар ўлчаш пайтида кўшимча хатолар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Юқорида кўрилган суюқликли манометрларнинг ва дифманометрларнинг устунлиги уларнинг соддалиги ва катта аниқликда ўлчашда ишончлилигидадир.


Download 386.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling