Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш


Раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчиларни ўқитиш ва билимларини текшириш


Download 182.52 Kb.
bet10/47
Sana19.06.2023
Hajmi182.52 Kb.
#1602658
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   47
Bog'liq
СУОТ на гос.языке — копия

Раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчиларни ўқитиш ва билимларини текшириш.
67. Лавозимларга тайинланадиган барча раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчилар лавозим йўриқномаси талабларига мос келадиган малака ва маълумотга эга бўлишлари керак.
68. Барча раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчилар билимлар текширувидан ўтгунга қадар иш берувчи ҳисобидан меҳнатнинг хавфсиз йўллари ва усуллари бўйича таълимдан ўтишлари керак.
69. Биринчи маротаба лавозимга тайинланаётган ва бошқа лавозимга ўтаётганда ишларни олиб бориш учун топшириқ берадиган ва уларнинг хавфсиз бажарилишини ташкил этадиган, масъул бўлган ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати учун назоратни амалга оширадиган шахслар билан тасдиқланган дастур бўйича комиссия томонидан комбинат бўлинмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўлимларида суҳбат ўтказилади (20-илова).
70. Раҳбар (мутахассис)ни суҳбатга бўлинма кадрлар бўлими (КБ) хизматлари ходимлари тақдим этишлари керак. Тақдимномага тайинланадиган лавозими бўйича “Лавозим йўриқномаси” ва Тақдимнома илова қилиниши керак (21-илова).
71. Суҳбат комиссия тартибида меҳнатни муҳофаза қилиш. кадрлар ва меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи бўлимлари раҳбрлари (мутахассислари) ва йўналишлар бўйича бош мутахассислар иштирокида ўтказилади. Ўтказилган суҳбатнинг натижалари белгиланган шаклдаги журналга ёзиш билан тасдиқланади (22-илова).
72.Биринчи маротаба лавозимга тайинланган кундан бошлаб бир ой давомида ёки битта лавозимдан иккинчисига ўтказилганда, раҳбарлар ва мутахассислар буйруқ билан тайинланган шахс раҳбарлиги остида стажировкадан ўтишлари керак. (23-илова). Стажировканинг аниқ (конкрет) давомийлиги ходимнинг функционал вазифаларидан келиб чиққан ҳолда шу буйруқ билан белгиланади.
73. Аниқ лавозим бўйича тасдиқланган рўйхатга киритилган меҳнат хавсизлиги (муҳофазаси)нинг амалдаги Қоидалари бўйича билимларни бирламчи текшириш лавозимга тайинланган кундан бошлаб бир ой давомида, ёки комбинат бўлинмаси бўйича буйруқ билан тайинланган комиссия томонидан стажировка тугагандан сўнг ўтказилади. Билимларни текшириш натижалари билимларни текшириш баённомаси билан расмийлаштирилади, мазкур баённома меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича гувоҳномани берган ҳолда ходимнинг ишларга раҳбарлик қилиши (24-илова)га рухсат бериш тўғрисидаги буйруқ учун асос бўлиб хизмат қилади.
74.Агар ходим билимларни бирламчи текшириш жараёнида қониқарсиз билимларни кўрсатса, унда бу ҳақда билимларни текшириш баённомаси расмийлаштирилади (16-илова).
75.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича имтиҳонда қониқарсиз билимларни кўрсатган шахс бир ойдан кечикмаган муддатда қайта имтиҳонларни топшириш шарти билан эгаллаб турган корхона раҳбари ва мутахассиси лавозимида қолдирилиши мумкин. Шунингдек баённоманинг имтиҳон комиссиясининг хулосаси устунида ходимга ишларни бажаришга рухсат бериш (ёки бермаслик) тўғрисидаги ёзув киритилади.
76. Қайта билимлар текширувига ходим белгиланган муддатда ва тайёрланган ҳолда келиши керак.
76. Меҳнатни муҳофааз қилиш бўйича имтиҳонни қайта топширмаган шахсларга нисбатан материаллар уларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш учун корхонанинг аттестация комиссиясига топширилади.
77. Имтиҳон комиссияларининг қарори билан боғлиқ баҳслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
78.Ишлаб чиқариш амалиётини ўташ ва диплом иши учун материаллар йиғиш учун усталарнинг дублёрлари сифатида қабул қилинадиган олий ўқув юртлари талабалари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш инструктажи ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари тўғриисдаги инструктаждан ўтганларидан сўнг, иш жойларига мустақил ташриф буюриш ҳуқуқисиз материаллар йиғиш учун бўлинмалар бўйича буйруқ билан бириктирилади.
79.Раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчиларнинг билимларини даврий текшириш имтиҳон комиссиялари раислари томонидан тасдиқланган жадваллар бўйича уч йилда камида бир маротаба ўтказилади. Ишчилар ва усталарнинг хавфсиз иш усуллари қоидалари бўйича билимларини текшириш (линиядаги ходимлар) ҳар йили ўтказилади.
80.Билимларни даврий текшириш жадваллари ҳар йили тузилади ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимлари текшириладиган раҳбарлар ва мутахассислар лавозимлари Рўйхатига асосан бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланади.

Download 182.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling