Навоий кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш
Билимларни навбатдан ташқари текшириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади
Download 182.52 Kb.
|
СУОТ на гос.языке — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш
Билимларни навбатдан ташқари текшириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
-меҳнат муҳофазаси бўйича янги ёки қайта ишланган норматив ҳужжатлар амалга киритилганда; -бахтсиз ҳодисаларга йўл қўйилганда, авариялар, портлашлар ёки заҳарланишлар юзага келганда, текшириш комиссиясининг қарори бўйича; -Давлат назорати органларининг талаби бўйича; -бўлинма раҳбари ва меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассисининг талаби бўйича; -бўлинма раҳбари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахасиснинг талаби бўйича 82.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоидаларнинг ҳар бир номланиши бўйича масалалар (имтиҳон билетлари) рўйхати кон бошқармаси (бўлинма) бош мутахассислари (йўналишлар бўйича) иштирокида меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришни назорат қилиш ходимлари томонидан ишлаб чиқилади ва кон бошқармаси (бўлинма) бош муҳандиси томонидан тасдиқланади. Билимлар текшириладиган масалалар рўйхати раҳбарларга имтиҳон ўтказишдан бир ой олдин берилиши керак. 83.Билимларни текшириш натижалари баённома билан расмийлаштирилади, у имтиҳон комиссиясининг раиси (раис ўринбосари) ва аъзолари томонидан имзоланади. 84.Битта баённома билан мутахассислар ва раҳбарларнинг билимларини бирданига хавфсизлик қоидаларининг бир нечта турлари бўйича билимларини текшириш натижаларини расмийлаштиришга рухсат этилади. Баённоманинг имтиҳон комиссияси хулосаси устунида ходимга ишлрага раҳбарлик қилишга рухсат бериш (ёки бермаслик) тўғриисда ёзув киритилади. Мазкур Қоидалар бўйича билимлар текширувидан ўтган шахснинг имзоси билан баённомада Қоидаларнинг ҳар бир тури бўйича билимларни текшириш учун алоҳида ёзилади. 85. Билимлар текшириш баённомаси меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришни назорат қилиш хизматларида камида 6 йил мобайнида сақланади. Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш 86. Назорат қилишнинг асосий мақсади - меҳнат хавфсизлиги талабларидан юзага келган камчиликларни, ММБТнинг нормал ишлаши жараёнидаги эҳтимолли бузилишларни ўз вақтида тузатиш ва уларни бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни тезкор қабул қилиш. 87.Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилишда қуйидаги тамойилларга риоя этилиши керак: -самарадорлик; -тўлиқлик ва объективлик; -ўз вақтидалик ва тезкорлик; -мунтазамлик. 88.Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олиши керак: -текшириладиган объектни ва назорат параметрларини танлаш; -танланган объектларни текшириш; -олинган натижаларни меъёрий (норматив) талаблар билан таққослаш; -йўл қўйилган бузилишлар, меъёрлардан оғишларни бартараф этиш бўйича қарорлар, чора-тадбирлар қабул қилиш заруриятини аниқлаш. 89.Назорат қилиш турлари: а) ташқи назорат Давлат назорати органлари, ташқи аудиторлар томонидан амалга оширилади. Б) ички назорат комбинат (бўлинма)нинг фунционал хизматлари, раҳбарлари, мутахассислари ва бошқа мансабдор шахслари томонимдан уларнинг функционал вазифаларига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади: -ишлаб чиқариш фаолияти, меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш, бошқариш ҳолатининг комплекс текширишлари; -мақсадли текширишлар; -ички аудитлар; -жамоат назорати (меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар). 90. Ички назорат меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш ҳолатини назорат (баҳолаш) қилишнинг поғонали усули ҳисобланади ва “Комбинат бўлинмаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати учун поғонали назоратни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Низом”га мувофиқ амалга оширилади (25-илова). 91. Ишлаб чиқариш фаолиятини, меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш ва бошқариш ҳолатини комплекс текширишлари комиссия тартибида тасдиқланган жадваллар бўйича ишлаб чиқаришда интизомни мустаҳкамлаш бўйича Кенгаш иши доирасида ўтказилади. Ишлаб чиқаришда интизомни мустаҳкамлаш бўйича Кенгаш иши тартиби “Комбинат бўлинмаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати учун поғонали назоратни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Низом”да кўрсатилган. 92. Ўтказилган комплекс текшириш натижалари бўйича ижро муддатлари кўрсатилган ҳолда далолатнома-кўрсатма тузилади (26-илова). Баённома ва далолатнома-кўрсатма маълумот ва ижро учун комбинат бўлинмаларигача етказилади. Далолатнома-кўрсатмага асосан комбинат бўлинмаси раҳбари унинг ижроси бўйича тадбирларни тузади, унда бузилишларнинг сабаблари ва тузатувчи ҳаракатлар кўрсатилади (27-илова). 93. Мақсадли текширишлар ишларнинг алоҳида турларини, жиҳозларни, технологик жараёнларни, мосламалар, асбоб-ускуналарни ва ҳ.к. нинг хавфсизлик ҳолатини батафсил текшириш (баҳолаш) мақсадида ўтказилади. Мақсадли текширишлар комиссия тартибида ёки мустақил равишда комбинат (кон бошқармаси) директори (бош муҳандиси) томонидан тасдиқланган йиллик жадвал, ёки ишлаб чиқариш зарурияти туфайли, раҳбарият кўрсатмаси (режадан ташқари текширишлар) бўйича ўтказилади. 94.Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини назорат қилиш зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари даражалари ва параметрларини ўлчашни, ишлаб чиқариш жиҳозлари, технологик ва бошқа ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлигини баҳолашни, ишловчилар ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва самарадорлигини аниқлашни назарда тутиши керак. 95.Барча назорат турлари бўлинмалар (корхона)га хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва хавфни бошқариш бўйича ишларни ташкил этишда бир вақтнинг ўзида амалий ёрдамни кўрсатган ҳолда ўтказилиши керак. Download 182.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling