Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик ва технологиялар университети


Download 1.1 Mb.
bet2/3
Sana12.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1191677
1   2   3
Bog'liq
Mустақил иш 1

Ходимлар учун умумий қоидалар.

Ёши 18 дан кичик бўлган шахсларни ЕОТЭЎ конларига ишга қабул қилиш тақиқланади.


ЕОТЭЎ конларига ишга кираётган ёки бир ишдан бошқасига ўтаётган барча ходимлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда дастлабки тиббий кўрикдан ўтадилар, бурғилаш, фойдаланиш ишлари ва эритмаларни қайта ишлаш участкаларидаги ишловчилар эса ҳар йили камида бир марта даврий тиббий кўрикдан ўтадилар.
ЕОТЭЎ конларига ишга кираётган ёки бир касбдан бошқасига ўтаётган барча ходимлар дастлабки йўриқномани олганларидан кейин “Ўқитишни ташкил этиш ва билимларни текшириш ҳақидаги низомга” мувофиқ тасдиқланган дастурга кўра хавфсизлик техникаси бўйича ўқишлари керак.
ЕОТЭЎ конларига ишга кираётган ёки бир касбдан бошқасига ўтаётган ишчилар хавфсизлик техникаси бўйича ўқитиш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, кон бошқармаларининг ўқитиш пунктларида ва кон бош муҳандиси раислигидаги комиссияларга мажбурий тартибда имтиҳонлар топшириш билан ўтказилади.
Хавфсизлик техникаси бўйича ўқитишнинг давомийлиги қуйидагича белгиланади: бурғилаш, геофизика, электротехника ва қазиш ишлари участкалари биринчи
маротаба ишга кираётган ходимлар учун уч кун; бу ишда аввал ишлаганлар учун эса икки кун;
юқорида кўрсатилганларидан бошқа участкаларда ишлаш учун ЕОТЭЎ конларига биринчи маротаба ишга кираётган ходимлар учун икки кун ҳамда аввалдан ишлаётганлар учун бир кун;
ишини бир касбдан бошқасига ўтказаётганлар учун бир кун.
Ишчиларга бевосита ишлаб чиқаришда касбий таълим бериш, уларни хавфсизлик техникаси бўйича ўқитгандан кейин “Ишчиларни бевосита ишлаб чиқаришда тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги низом” билан кўзда тутилган тартибда ўтказилиши керак.
Корхоналарнинг ўқитиш пунктлари ва босқичли таълим комбинатларида ишчиларга ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбий-техникавий таълим беришда хавфсизлик техникаси бўйича ўқитиш дастурлари касбий-техникавий тайёрлаш дастурининг қисми бўлиши мумкин.
Меҳнатни ташкил қилиш бўйича касбларни бирга қўшиб олиб борилиши назарда тутиладиган ишлаб чиқариш участкаларининг ходимлари, меҳнатни ташкил қилиш юзасидан назарда тутилган ишларнинг барчасидан таълим олган бўлиши керак.
ЕОТЭЎ конларида машина ва механизмларни бошқариш, компрессор станцияларига хизмат кўрсатиш, кимёвий реагентлар билан ишлаш ва электр жиҳозларни таъмирлаш учун, фақат махсус таълим олган, имтиҳон топширган ва тегишли гувоҳномани олган шахсларга рухсат берилади.
ЕОТЭЎ конларига янги қабул қилинганлар, бир бўлинмадан бошқасига ўтказилганлар, хизмат сафари билан келганлар, ишлаб чиқариш таълими ёки амалиётга келган ўқувчи ва талабаларнинг барчаси билан, шунингдек янги ишга юборилган ходимлар билан ҳам иш жойида бирламчи йўриқ ўтказилиши керак.
Барча ходимлар иш жойида мустақил ишлаш учун рухсатномани расмийлаштириш билан ками билан ҳар чоракда бир марта йўриқдан ўтишлари керак.
Бирламчи ва такрорий йўриқларнинг натижаси “Иш жойидаги йўриқни қайд этиш журнали”га киритилиши керак.
Хавфсизлик қоидаларни бўйича раҳбарлар ва мутахассисларнинг билим даражасини текшириш 3 йилда 1 мартадан кам бўлмаслиги керак.
Қилинган ишларнинг бевосита ижрочиси бўлган ходимлар (кимёчилар, аппаратчилар, операторлар), ХТ бўйичаа бир йилда бир марта ўз билимларини синашлари керак.
ЕОТЭЎ конидаги техник ишларга раҳбарлик килиш, олий техник маълумотли ёки ўрта-махсус техник маълумотли шахсларга рухсат этилади.
Кон раҳбарлари ва мутахассислари, иш жойларидаги ХТ назорат килиш учун, доимий равишда ЕОТЭЎ конининг иш участкаларига боришлари керак.
Участка бошлиқлари ёки уларнинг ёрдамчилари бир кунда бир марта ҳар бир иш ўрнини кўздан кечириши керак.
Смена бошлиғи смена давомида ҳар бир иш ўрнини кўздан кечириши керак.
Смена бошлиғи иш бошида, ёки иш давомида сезилган хавфни бартараф этиш бўйичаа барча чораларни кўриши керак. Агар пайдо хавфни бартараф этишнинг иложи бўлмаса, унда ҳамма ишчиларни хавфсиз жойга олиб чиқиб, бу ҳақида зудлик билан ўз раҳбарига хабар бериши керак.
Ишчи ўз иш жойига келиб, унинг хавфсизлигини, иш қуроллари, механизмлар ва ускуналарнинг ҳамда иш учун зарур бўлган сақловчи мосламаларнинг яроқлилигига ишонч ҳосил килиши керак. Агар топилган камчиликларни ишчининг ўзи тузата олмаса, ишга киришмасдан туриб бу ҳақида тезда раҳбарга хабар бериши керак.
Хавфни сезган ЕОТЭЎ конининг ҳар бир ишчиси, дарҳол бу ҳақда смена бошлиғига хабар бериши лозим, бахтсиз ҳодиса рўй берганда эса биринчи ёрдам кўрсатиши керак.
Барча ишчилар биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари ва йўлларини билишлари керак.
Бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва рўйхатга олиш «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса текшириш ва рўйхатга олиш ҳақидаги низом» га асосан амалга оширилиши керак.



Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling