Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик ва технологиялар университети


Download 1.1 Mb.
bet3/3
Sana12.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1191677
1   2   3
Bog'liq
Mустақил иш 1

Аварияларни бартараф этиш режаси.

Аварияларни бартараф этишга оид ишлар бурғи устаси раҳбарлигида ўтказилиши керак.


Бурғи устаси ва бурғиловчи аварияларни бартараф этишга оид ишлар бошланганча минора (мачта), жиҳоз, таль тизими, тушириш-кўтариш асбоблари ва назорат-ўлчаш асбобларини текшириши керак.
Қудуқда қувур тиқилиб қолиши билан боғлиқ аварияларни бартараф этишда станок лебедкаси, домкрат ва станок шпиндели узатмасининг гидроцилиндрини бир вақтда юклатиш.
Домкрат билан ишлаганда унинг турғунлиги таъминлаш керак.
Қувур узилганда домкрат поналарининг учиб кетишини олдини олиш учун улар ўзаро бириктирилган ва домкратга ёки станокка (қурилма рамасига) пўлат канатлар билан маҳкамланган бўлиши керак.
Қувурлар домкратлар билан ажаратиб олинишида улар домкрат тепасидан ҳимоялаш керак.
Лебедка ёки домкрат билан қувурларни тортишда, шунингдек чиқариш- туширишда, шу ишлар билан бевосита банд бўлганлардан бошқа ходимлар хавфсиз масофага узоқлаштирилиши керак.
Домкратдан фойдаланилганда қуйидагилар тақиқланади:

  • қувурларни бир вақтда домкрат ва станок ёрдамида тортилишини бажариш;

  • домкратни қайта ўрнатиш ва тўғирлашда таль канати билан тортилган қувурларни ушлаш;

  • юкланишда бўлган домкратни эгрилигини тўғирлаш;

  • домкрат каллаклари каллаклари ва лафет ёки хомутлар орасига қистирмалар қўллаш;

  • бирор нарсани домкратга қўйиш;

  • носоз манометр билан ва гидротизимдан мой сириқиб чиққанда ишлаш;

  • домкрат поршени штоги, ўз узунлигининг ¾ қисмидан ортиқ чиқишига йўл қўйиш;

  • чиқарув тиқинини тез бураб ечиш йўли билан босимни кескин камайтириш;

  • юқоридан тушадиган юкнинг зарблари билан юқориги қисувчи хомут (лафет) ечиб олиш.

Қудуқда бурғилаш снарядининг тиқилиб қолиши билан боғлиқ аварияларни бартараф этиш учун винтли домкратлардан фойдаланиш тақиқланади.
Зарблаш “баба”сидан фойдаланилганда бурғилаш қувурлари бирикмалари буралиб ечилмаслигини кузатиш керак.
Авариявий қувурлар билан бириктириш учун тутиш қувурларини қўйишда, шунингдек уларни бурашда тутиш қувурлари тушиб кетишига қарши чоралар кўрилиши керак.
Тутиш қувурлари билан авариявий қувурларни бураб ажратиш бурғилаш станоги ёрдамида ўтказилиши керак.
Авариявий қувурларни қул билан бураб ажратиш тақиқланади.

ЕОТЭЎ корхоналарида барча газ ва портлашга хавфли ишлаб чиқаришлар ва объектларга ГКХ ( газдан қутқарувчи хизмат) томонидан хизмат кўрсатилиши керак. Фақат алоқида қолларда, Ўбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» Давлат назорати ва меқнат техник назорати билан келишган қолда, бу объектларга газдан қутқарувчи кўнгилли командалар (ГККК) томонидан хизмат кўрсатилиши йўл қўйилади.


ГККК ушбу ишлаб чиқаришларда бир йилдан кам бўлмаган иш стажига ва соғлиги бўйича тўғри келадиган газ ва портлашга хавфли ишлаб чиқариш ишчилари ва муқандис-техник ходимлари ҳисобидан шаклланган бўлиши керак.
Барча ГККК аъзолари махсус программа бўйича ўқув курсини ўтиши, кейинчалик қар чоракда респираторларда ишлаш машқини ўтишлари керак.
Ҳар бир газ ва портлашга хавфли ишлаб чиқариш учун «Гидромеаллургия, кимё ишлаб чиқаришларида ва ер остида танлаб эритмага ўтказиш участкаларида аварияларни бартараф этишнинг режаларини тузиш бўйича Йўриқнома» талабларига асосан аварияни бартараф этиш режаси ишлаб чиқилган бўлиши керак (1-илова).
Аварияларни баратараф этиш режаси, шу ишлаб чиқариш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 3 йил муддатга ишлаб чиқилиб, уларнинг «Табиий ва техноген характердаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ҳаракаталар режаси» тўғри келиши борасида ФХ хизматлари билан келишилиши керак.
Технология ёки ишлаб чиқаришни ташкил этишни ўзгаришида, реконструкция қилинишида ёки янги объектларнинг ва уларнинг навбатлари ишга туширилишида, аварияларни бартараф этиш режасига бир кеча-кундузлик мухлатда тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши ва улар билан ушбу ишлаб чиқаришнинг барча ходимлари таништирилиши керак.
Газ ва портлашга хавфли ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш учун ГКХ хизмати ва ГККК ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» Давлат назорати билан келишилган қолда корхона рақбари томонидан белгиланади.


Хулоса.

Қисқа қилиб айтганда, аварияда қолиб кетган одамларнинг сонини, уларнинг жойлашган жойини аниқлайди. Қутқариш ишларининг боришини ва одамларни авария зонасидан олиб чиқишни кузатиб боради. Авария участкасидан чиқаётган кишиларнинг назоратини олиб боради, улардан вазиятни билади, зарурий ҳолларда авария участкасидан чиқаётган шахсни авария участкасидаги ҳолат тўгрисида маълумот бериш учун масъул раҳбарга жўнатади.


Хавфли зонага кириш режимининг аниқ бажарилишини кузатиб боради.
Авария содир бўлган цехнинг шамоллатиш тизими ишлаш тизими , шунингдек аралаш цехлар бўйича масъул раҳбарнинг фармойишларини тўгри ва ўз вақтида бажарилишини текширади.
Хат-хабар етказувчилар гуруҳининг команда пункти билан алоқасига раҳбарлик қилади.
Аварияни бартараф этиш даврида МТХларнинг жойлашган ўрни тўгрисида маълумотларни қабул қилади.


Асосий адабиётлар:



  1. Толстов Е.А., Малгин О.Н., Савицкий В.И., др. Правила безопасности разработке руднийх местораждений способом подземного вишелачивания скважиниими системами.: т, 1996. -140 с.

  2. Аренс В.Ж. Физика-химические геотехнология. М.:мггу, 2001, 655 с.

  3. Толстов Е.А. Физика-химические геотехнологии основнийх местораждений урана и золота в Кизилкумском регионе. м.: мггу, 2001, 478 с.

  4. Шаровар И.И. Геотехнологические способи разработки пластових местораждений, м.: мггу, 1999, 240 с.



Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling