Навоий кон металлургия комбинати Навоий давлат кончлик институти Кончилик факультети
Download 1.77 Mb.
|
Ахмад Эшниезов с рамкой
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.2.1. Санитария талаблари
- 7.2.2. Иш жойини хавфсиз холига келтириш
Таъқиқланади:
а) иш бажариладиган жойлар сигналлар билан тўсилгунга қадар таъмирлаш ишларини бажаришга киришиш; б) йўл таъмирлаш ишлари бажарилаётган жойларнинг тўсиқ сигналларини ишлар тўлиқ тугатилиб, йўлнинг ҳолати текширилгунга қадар олиб ташлаш. Локомотивлар билан откатка бажариладиган горизонтал қазилмалар бутун узунлиги бўйлаб ствололди майдонча томонга кўпи билан 0,005 нишаб бўлиши керак. Одамлар ҳаракатланмайдиган қазилмаларда нишаблик миқдори лойиҳада белгиланади. Ўзиюрар транспорт воситалари ҳаракатланадиган қазилмаларда йўл полотноси машиналарнинг кескин силтанмасдан ва титрамасдан ҳаракатланишини таъминлайдиган даражада текис бўлиши керак Откатка йўллари стрелкаларининг механик ва қўл узатмалари одамлар эркин ўтадиган томондан, узатмадан поездгача камида 0,7 м масофа қолишини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилиши керак. Узатмадан маҳкамлаш иншоотигача масофа монтаж, кўздан кечириш ва таъмирлаш қулайлигини таъминлаши керак. Қазилманинг кенглиги етарлича бўлмаган ҳолларда стрелка узатмалари токчаларда ўрнатилиши керак. Вагонетка қўлда ҳаракатлантирилганда унинг олдинги ташқи деворида қўшилган ёритгич осилган бўлиши керак. Қўлда ҳаракатлантирилаётган вагонеткалар ўртасидаги масофа нишаблиги 0,005 бўлган йўлларда камида 10 м ва нишаблиги бундан катта бўлган йўлларда камида 30 м бўлиши керак. Нишаблик 0,01 дан ортиқ бўлганда вагонеткаларни қўлда ҳаракатлантириш таъқиқланади Бремсберглар ва қияларнинг пастки қабул қилиш майдончаларида буфер тўсиқлар ўрнатилиши ёки айланиб ўтувчи қазилмалар кавланиши керак. Оралиқ штрекларнинг бремсберглар ва қиялар билан кесишмаларида барьерлар қурилиши керак. Нишаблик катта бўлган участкада поезднинг тормоз йўли юк ташишда 40 м дан, одамларни ташишда эса 20 м дан ошмаслиги керак. Айрим ҳолларда одамларнинг юриши таъқиқланган бўйлама кесими сақланган тўғри чизиқли қазилмалар учун "Саноатконтехназорат" Давлат инспекцияси органлари билан келишилган ҳолда юк ташишда тормоз йўлин оширишга рухсат этилади. Ишчилар сменасини тушириш ва кўтариш пайтида ствололди майдонда контакт сим стволдан камида 50 м масофада ўчириб қўйилиши керак. Агар одамларни ташиш механизациялаштирилган бўлса, контакт сим стволдан одамлар вагонеткага чиқадиган жойгача бўлган бутун масофада ва одам чиқариладиган жой тепасида ўчирилиши керак. Агар ушбу участкада контакт сим унга бехосдан тегиб кетишдан тўсилган бўлса, симни ўчириш талаб этилмайди. 7.2.1. Санитария талаблариҲар бир фойдали қазилма конларини қазиб олиш, ишлаб турган конлар, шахта ёки горизонтларни реконструкция қилиш лойиҳасида чанг билан касбий зарарли омил сифатида курашишга доир тадбирлар мажмуаси кўзда тутилган махсус бўлим бўлиши керак. Блоклар, лавалар ва бошқа тозалаш забойларини лойиҳалашда лойиҳаларда сув таъминоти схемаси, чанг билан курашиш ускуналарининг жойлашиши, чанг босиш воситаларининг рўйхати ва уларнинг ишлаш режими кўзда тутилиши керак. Чанг билан курашиш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси таъминланмаган янги ва реконструкция қилинган шахта ва горизонтларни фойдаланишга киритиш таъқиқланади. Барча ишлаб турган ва қурилаётган шахталарда чанг вентиляция тизими ва чанг билан курашиш бўйича тадбирлар режаси бўлиши керак. Шахталарда ишлаб турган қазилмагоҳлар ва иш жойларининг ҳавоси таркибидаги чанг миқдори белгиланган меъёрлардан ошмаслиги керак. Шахта стволида ва ствололди майдонда кон қазилмагоҳларига юбориладиган ҳавога чанг тушишига йўл қўйилмаслиги керак. Шахта ва иш жойларига таркибидаги чангнинг миқдори белгиланган санитария меъёрларидан 30% дан ортиқ бўлган ҳавони юбориш таъқиқланади. Таркибидаги чанг миқдори юқори бўлган шахта ва иш жойларига юбориладиган ҳаво олдин тозаланиши керак. Янги лойиҳалаётган конларда ҳавони скипли кўтариш қурилмалари, ағдариладиган клетлар билан жиҳозланган стволлар орқали ва контейнерли қия стволлар орқали юборишни кўзда тутиш таъқиқланади. Истисно ҳолларда ҳавони юқорида кўрсатилган стволлар орқали юбориш кон қазилмагоҳларига таркибидаги чанг миқдори белгиланган санитария меъёрларидан 30% дан ортиқ бўлмаган ҳаво юборилишини таъминловчи чанг тутиш воситаларидан фойдаланиш шарти билан кўзда тутилиши мумкин. Скипли кўтариш қурилмалари, ағдариладиган клетлар билан жиҳозланган стволлар орқали ва контейнерли қия стволлар орқали юбориладиган ҳавонинг таркибидаги чанг миқдорини камайтириш бўйича тадбирлар «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг маҳаллий органлари билан келишилиши керак. Барча шахталарда махсус «Ҳаво намуналарини чангланиш бўйича таҳлил қилиш натижаларини ҳисобга олиш журнали» юритилиши керак. Тозалаш қазилмаларига ҳавони руда тушириш иншоотлари ва руда тушириш воронкалари орқали юбориш таъқиқланади. Ҳаво вентиляция қўзғалгичлари ёки зич бекитилган вентиляция ёки юриш бўлинмаларига эга қазилмалар орқали юборилиши керак. Кон машина ва механизмларидан шовқин ва вибрация интенсивлигини камайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилмасдан фойдаланиш таъқиқланади. Шовқин ва вибрацияни камайтирувчи қурилмалари носоз ёки ечиб олинган ускуналардан фойдаланиш рухсат этилмайди. Фойдаланиш жараёнида чанг ҳосил бўладиган барча кон ускуналари соз ҳолатдаги чанг тутиш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак. Ер ости қазилмагоҳларида чиқинди газларни самарали нейтраллайдиган қурилмагоҳлари бўлмаган ички ёнув двигателли машиналардан фойдаланиш таъқиқланади. Ҳар бир шахтада чанг билан курашишда сув юборишни таъминловчи водопровод бўлиши керак. Чанг билан курашиш учун санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда шахта сувидан фойдаланиш рухсат этилади. Бунда шахта суви олдин механик аралашмалардан тозаланиши, бактериологик ифлосланишларни бартараф этиш учун хлорланиши ва нейтралланиши керак. Асосий откатка қазилмагоҳларининг деворлари ва шипи вақти-вақти билан оқланиши керак. Чанг ва газларни босиш учун портлатиш ишларини олиб боришда махсус воситалар (туман ҳосил қилувчи қурилмалар, сув пардалари ва ҳ.) ишлатилиши керак. Шпур ва қудуқларни ҳаво чангланишини чегаравий йўл қўйиладиган концентрациялар миқдоригача камайтиришни таъминловчи ишончли чангни босиш ва тутиш воситаларисиз ювмасдан бурғилаш таъқиқланади. 7.2.2. Иш жойини хавфсиз холига келтиришДала ва нимқават штрекларини ўтишда иш боршлашдан олдин забойдаги газ миқдори меъёрда эканлиги кон мастери томонидан текширилгандан кейин ишчилар иш жойига киритилади. Забойда бурғулаш ёки тозалаш ишларини бошлашдан олдин забой ишчилари томонидан ўз иш жойи хавфсиз холга келтирилади, яъни осилиб турган тоғ жинслари махсус ускуналар (оборочный ломик) билан туширилади забойда хавфсизликни таминловчи барча чора тадбирларни кўргандан кейин ишнни давом эттиради. Download 1.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling