Навоий кон металлургия комбинати Навоий давлат кончлик институти Кончилик факультети


Download 1.77 Mb.
bet2/18
Sana19.06.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1601711
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Ахмад Эшниезов с рамкой

1.2. Коннинг гидрогеологик шароитлари


“Мурунтау” кони ҳудуди энг юқори баландлиги денгиз сатҳидан 670 м бўлган тоғли баландликлар бирикмаларини ва тоғлар орасидаги тектоник ботиқликларни, кўп қисми эолли (шамол ётқизиқлари) қумларни ташкил этувчи Марказий регион чегараларида жойлашган.
Ер ости сувлари тўпланиши ва уларнинг жойлашув шароитларига кўра, бу ҳудудда гидрогеологик массивлар ва артезиан бассейнлари белгиланган. Ёғингарчилик қишги-баҳорги вақтда бўлади, сув миқдори бўйича йилига ўртача -120 мм.ни, кўп сув миқдори -160 мм.ни ташкил этади. Очиқ сувли юзадаги буғланиш ёғингарчиликнинг ўртача йиллик меъёридан деярли 20 марта ошиб кетади. Юзадаги оқим жала ёмғирлари вақтида бир неча кун мобайнида юзага келади.
Кон ҳудудининг чекланган участкаларида тектоник бузилишларнинг учта зонаси билиниб туради:
жадал сланецланиш ва юқори даражада сувланган углеродли-терриген жинсларнинг парчаланиши (Мурунтау);
жинсларнинг углеродли-гилли пастагача милониталланиши, кучсиз сувланган, фильтрацияли беқарор (Космапачи, Даугыз);




томирли жинслар ва мустаҳкамловчи томир яқинидаги ўзгаришлар билан белгиланиш, деярли сувсиз (Кокпатас).
Дарзли-карстли сувлар тектоник блокларда, мульзак қопланиш антиклинали ядроларида ва узилмалар зонаси бўйича гидротермал метосоматик қайта ишлаш таъсир чегараларидан ташқари бошқа тузилмавий жойларда тарқалган. Барча тадқиқотчилар томонидан шу нарса белгилан дики, ер ости сувларининг сифатли ва миқдорий тавсифини маълум даражада аниқловчи кон массивлари жинсларининг метологик таркибига мувофиқ, охирги чегараларида палеозойнинг карбонатли, қумли-сланецли ва интрузив ҳосилаларининг сувли комплекслари мавжуд. Карбонатли жинсларнинг серсувлиги кенг чегараларда ўзгаради. 0,02-112 м/сутка (Мурунтау) фильтрлаш коэффициентининг қийматлари Мурунтау кони майдонидаги ер ости сувлари 370-550 м мутлақ белгиларда очилган. Ер ости сувларининг чуқурликда жойлашувидаги бундай фарқ юза ўзининг тузилиши билан изоҳланади. Кон лаҳимларининг (№4, №5, “М” шахталари) суви қуритилиши (оқизилиши) ҳаракатлари натижасида 100 м. ва ундан ортиқгача сатҳ пасайиши рўй берди. Рудали свита ёриқли бузилишлар серияси билан кесилган, бу кесимда яширин беқарор сувланган участкалар мавжудлигига сабаб бўлади.

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling