Навоий кон металлургия комбинати Навоий давлат кончлик институти Кончилик факультети


Техника хавфсизлиги, хавфсизлик коидалари


Download 1.77 Mb.
bet15/18
Sana19.06.2023
Hajmi1.77 Mb.
#1601711
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Ахмад Эшниезов с рамкой

7.2. Техника хавфсизлиги, хавфсизлик коидалари


Шахта стволларини кавлаш, чуқурлаштириш, мустаҳкамлашга ишларни ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак.
Шахта тик стволининг чуқурлаштириладиган қисми лойиҳага мувофиқ ишчи горизонтдан мустаҳкам тўсиқ ёки ствол зумпфи остида қолдириладиган целик билан ажратиб қўйилиши керак. Целик пастидан яхлит ишончли мустаҳкамлагич ўрнатилиши керак.
Ствол (шурф) ни кавлаш пайтида забойдаги ишчилар, забой яқинида жойлашган сақловчи осма тўсиқ билан, тепадан нарсалар тушиб кетиши хавфидан ҳимояланиши керак.
Стволни кавлаш ва доимий мустаҳкамлагичлар ўрнатиш учун қўлланиладиган осма тўсиқ, мустаҳкам ва кажавалар ўтиши учун мўлжалланган гирдобсимон тешикларга, шунингдек иш пайтида уни стволга маҳкамлаш учун мосламалар (бармоқлар, домкратлар ва бошқалар) га эга бўлиши керак. Тўсиқ ва ствол мустаҳкамлагичи ёки қолип ўртасидаги оралиқ, кўпи билан 120 мм бўлиши ва иш пайтида зич бекитилиши керак. Кажавалар ўтиши учун мўлжалланган гирдобсимон тешикларнинг баландлиги камида 1600 мм бўлиши керак. Йўналтирувчи ромлар осма тўсиқ тешикларидан 0,5 м баландликда тўхташи керак.
Осма тўсиқларни кўчириш ва қувур бўғинларини узайтириш пайтида ствол забойида ишлашга тақиқланади. Осма тўсиқлар харакатини кузатиб турувчи ва қувурларни узайтирувчи шахслардан ташқари барча ишчилар ер юзасига кўтарилишлари керак. Осма тўсиқ, осма ускуналар, осма металл қолипни


кўчириш ва қувурларни узайтириш ишлари техник назорат ходими иштирокида бажарилиши керак. Осма тўсиқни кўчириш махсус сигналлар бўйича бажарилиши керак.
Осма тўсиқ янги жойга кўчирилгандан кейин, унинг устида туриб ишлаш ва забойда бажариладиган ишлар тўсиқ марказлаштирилгандан, кажаваларни тортиб турувчи ром маҳкамлангандан ва кўтариш машинасининг чуқурлик кўрсаткичига янги белгилар қўйилгандан кейингина давом эттирилиши мумкин.
Осма тўсиқда ишлаётганларни тепадан тушадиган нарсалардан ҳимоялаш учун пишиқ ва ишончли устёпма бўлиши керак. йўналтиргичларни узайтириш пайтида ер юзасидан туширилган йўналтиргични аввалдан ўрнатилган йўналтиргичга маҳкамланмасдан, тиркама қурилмани бўшатиш (узиш) тақиқланади.
Тик лаҳимларнинг забойдан доимий мустаҳкамлагичга бўлган қисми, лойиҳага мувофиқ вақтинчалик мустаҳкамлагичлар билан мустаҳкамланиши керак.
Вақтинчалик ёки доимий мустаҳкамлагичнинг забойга нисбатан йўл қўйиладиган ўрнатилиш масофаси лаҳимнинг ён жинслари ва ишларнинг хавфсизлик шароитларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳа (мустаҳкамлагич паспорти) да белгиланади.
Номустаҳкам тоғ жинслардан ташкил топган шароитларда тик стволларни кавлаш пайтида ёғочдан тайёрланган доимий мустаҳкамлагичлардан фойдаланган ҳолда тик прогон (вандрут) лар ва доимий тиргак (расстрел) лар тик прогон (вандрут) узунлигига тенг узунликдаги мустаҳкамлагичнинг янги бўғини ўрнатилиши билан дарҳол ўрнатилиши керак. Тик прогон вақтинчалик тиргак (расстрел) лар билан маҳкамланиши керак. Тик прогонларга кирмай қолган пастки мустаҳкамлагич гардишлари вақтинчалик тиргак (расстрел) лар билан мустаҳкамланиши керак.
Ёнмайдиган материаллар билан мустаҳкамлаётганда бўшлиқларни ёғоч материаллар билан тўлдириш тақиқланади.


Мустаҳкамлагич ўрнатилаётган жой, сувни ер юзасига чиқариш қурилмалари ёрдамида, тепадан чакки ўтишидан ишончли ҳимояланиши керак.
Агар мустаҳкамлагич орқасида сув бўлса, стволнинг сувни тутиб қолувчи қурилмаларига оқиб тушишини таъминловчи, сув сизғич қурилмалари ўрнатилиши лозим.
Агар тоғ жинслари кажавалар ёрдамида чиқарилса, ствол оғзининг фақат кажава ўтиши учун етарли қисмигина очилиши керак. Лядалар фақат кажавалар ўтаётган пайтда очилиши; уларнинг тузилмаси кажава туширилаётганда ствол ичига тоғ жинслари бўлаклари ёки бошқа нарсаларнинг тушишига йўл қўймаслиги керак.
Кавлаш копёри ўрнатилгунга қадар ствол оғзи бекитилган ёки одамлар ўтиши учун панжарали эшиклар ўрнатилган ва 2,5 м баландликдаги панжара билан тўсилган бўлиши керак.
Кажавалар бортига 100 мм қолгунга қадар тоғ жинси билан тўлдирилиши керак. Кажава бортининг ҳар қайси томонида, бортдан камида 40 мм баландликда тутиб туриш учун мўлжалланган, иккитадан сақловчи тиргак бўлмаса, бундай кажавалардан фойдаланиш тақиқланади.
Лядалар очиқ бўлганда материалларни кажавага ортиш, шунингдек бошқа нарсаларни пўлат арқонга осиш тақиқланади.
Забой портлатилиб ва шамоллатилгандан кейин, тоғ жинсларини ортиш ишлари бошлангунга қадар, ствол ва ундаги ускуналар техник назорат ходими томонидан синчиклаб кўздан кечирилиши ва унинг кўрсатмаси бўйича бригадир ёки тажрибали ишчи томонидан хавфсиз ҳолатга келтирилиши керак, шундан кейин ушбу шахс томонидан ишчиларни забойга туширишга рухсат этилади.
Стволни кўздан кечириш пайтида аниқланган мустаҳкамлагичлар, осма ускуналар ва нарвонларнинг шикастланиш ҳолатлари зудлик билан бартараф этилиши, портлаш натижасида мустаҳкамлагич орқасига, осма тўсиқ ёки осма кавлаш ускуналари устига тушган тоғ жинслари бўлаклари олиб ташланиши керак. Айниқса, вақтинчалик мустаҳкамлагичлар ўрнатилган қисми пухта кўздан кечирилиши ва тартибга келтирилиши керак.


Бир вақтда бажариладиган шахта стволини армировкалаш ва копёрни йиғиш ёки унга ускуналарни ўрнатиш ишлари ствол оғзини махсус бекитиш кўзда тутилган лойиҳа бўйича амалга оширилиши лозим.
Лойиҳа корхона (комбинат, кон бошқармаси) бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Стволни армировкалаш ва осма тўсиқларни кўчириш ишларини сақловчи осма тўсиқларсиз бажариш рухсат этилмайди.
Чуқурлаштирилаётган стволдаги сақловчи целикни кавлаб олиш ёки сақловчи осма тўсиқни бузиш ишлари, стволни чуқурлаштириш тўлиқ якунлангандан сўнг, ствололди лаҳимларни кавлаш ишлари бажарилгандан кейин амалга оширилади.
Сақловчи тўсиқни бузиш ёки целикни кавлаб олиш ишлари вақтинчалик мустаҳкамлагичлардан фойдаланган ҳолда ишларни ташкил этиш кўзда тутилган махсус лойиҳа бўйича бажарилиши керак. Кон ишчилари ишончли таянчга маҳкамланган сақловчи белбоғлар билан ишлашлари керак.
Стволларни кавлаш ва чуқурлаштириш пайтида кўтариш қурилмаларида авария рўй берган вақтда, энг кўп одам ишлайдиган сменадаги барча ишчиларни жойлашишини таъминлайдиган узунликдаги осма нарвон бўлиши керак.
Осма нарвон лебёдканинг пўлат арқонига маҳкамланиши зарур ва осма тўсиқ устида жойлашган бўлиши керак. Лебёдка биргаликдаги узатма (механик ва қўл усули)га эга бўлиши ва тормозлар билан жиҳозланиши керак.
Стволларни кавлаш ва чуқурлаштиришда ҳар қайси кўтариш қурилмасида камида иккита мустақил сигнал қурилмаси бўлиши керак. Бир вақтнинг ўзида стволда ва осма тўсиқда туриб ишларни бажаришда тўсиқ ва забой сигнализациялари алоҳида ажратилган бўлиши керак.
Осма тўсиқ ва забой ўртасида икки томонлама сигнализация бўлиши керак.
Стволни кавлаш ва мустаҳкамлагичлар ўрнатишда банд бўлган барча ишчилар сигналларни тушунишлари, улардан қўлланишни билишлари керак.
Забойдан сигнални бевосита кўтариш қурилмаси машинистига бериш тақиқланади.


Ҳар қайси кўтариш қурилмасида ижро сигнали фақат дастакчи томонидан берилиши керак.
Сигнал бериш, кажаваларни қабул қилиш, бўшатиш ва жўнатишни назорат қилиш учун забойда ва осма тўсиқда махсус йўриқномадан ўтган масъул шахслар тайинланиши керак.
Шахта стволларини кавлашда, тоғ жинсларини ортиш машиналар ёрдамида амалга оширилса, тоғ жинсларини ортиш машинаси ва кўтариш қурилмалари ўртасида автоматик блокировка кўзда тутилиши керак.
Тик лаҳимларни кавлашда, тоғ жинсларини пневматик грейфер юклагич билан ортиш пайтида қуйидагилар тақиқланади:
а) грейфернинг пневматик коммуникацияларида сиқилган ҳаво бўлганда уни кўздан кечириш ва таъмирлаш ишларини бажариш;
б) грейфер юкдан бўшатилаётганда кажава яқинида туриш;
в) забойнинг портламаган шпур портловчи материаллари қолган жойларида тоғ жинсларини ортиш ишларини бажариш;
г) грейфер билан шпурларда қисилиб қолган бурғиларни тортиб чиқариш ва кажаваларни ствол забойи бўйлаб кўчириш учун фойдаланиш.
Ер юзасидан туриб бошқариладиган грейфер ёрдамида ствол забойидан тоғ жинсларини ортиш пайтида забойда одамларнинг бўлиши тақиқланади.
Ствололди лаҳимлардан бункернинг меъёрлагич камераси билан алоқа, шахта стволининг одамлар юриши учун мўлжалланган зина бўлинмаси ёки зина билан жиҳозланган махсус лаҳим йўлак орқали амалга оширилиши керак.
Горизонтал қазилмагоҳлар бўйлаб иш жойигача масофа 1 км ва ундан ортиқ бўлганда одамлар ташилиши шарт.
Одамларни ташиш учун ўриндиқли, берк ён деворли, металл томли ва бутун баландлигида ён деворли махсус вагонеткалар ишлатилиши керак. Одамлар чиқиши учун мўлжалланган туйнукларнинг кенглиги камида 0,7 м бўлиши ва тўсиқ мосламалар билан жиҳозланиши керак. Вагонеткалар локомотив машинистига сигнал бериш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.


Одамлар контактли электровозлар билан ташилганда вагонеткаларнинг томи ва рельслар ўртасида корпус ва рама орқали ишончли контакт бўлиши керак. Одам ташиш учун мўлжалланган автомобиль (трактор) прицеплари тормоз қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Одамлар махсус йўловчи вагонеткаларида ташилганда ҳаракатланиш тезлиги 20 км/соатдан ошмаслиги керак. Одам ташиш учун махсус жиҳозланган юк вагонеткаларидан фойдаланилганда ҳаракатланиш тезлиги кўпи билан 12 км/соат бўлиши рухсат этилади.
Одамларнинг локомотивларда, платформаларда, жиҳозланмаган юк вагонеткаларида ва ҳ. ларда ҳаракатланиши таъқиқланади
Поездни кузатиб борувчи ходимлар фақат локомотив конструкциясида кўзда тутилган махсус жойларда ёки шу мақсадда махсус жиҳозланган вагонеткада юришлари керак.


Йўл, йўл қурилмалари, сувни четга чиқариш ариқчалари, стрелкалар, йўл сигналлари, горизонтал откатка қазилмалари ва қияликлардаги тирқишлар ва ўтиш жойлари, шунинбундак контакт тармоқ ички шахта транспорти бошлиғи ёки унинг йўл хўжалиги бўйича ўринбосари, ёки техник назорат ходими томонидан камида бир ойда бир марта текширилиши керак.


Камида бир йилда бир марта контакт сим рельсларининг едирилиши текширилиши керак.
Барча шахталарда откатка йўллари нивелирланиши керак. Нивелирлаш муддатлари шахта бош муҳандиси томонидан белгиланади. Текшириш натижалари «Маҳкамлаш иншоотлари ва қазилмагоҳларнинг ҳолатини текшириш натижаларини қайд этиш журнали» да қайд этилади. Ҳар қайси конда ҳар йили откатка йўллари схемаси ишлаб чиқилиши ва бош муҳандис томонидан тасдиқланиши керак. Схемада ствололди майдончада ва юк ортиш пунктлари яқинида манёврларни бажариш тартиби; поездларнинг йўл қўйиладиган тезликлари; поездларнинг миқдори; сигнал қурилмаларининг жойлашиши ва уларнинг маъноси кўрсатилади. Схема ва ишларни ташкил этиш қоидалари билан ишчилар ва техник ходимлар таништирилиши керак.
Откатка қазилмагоҳи бўйлаб қазилмагоҳнинг номи, пикетларнинг рақами, эгрининг бошланиши ва охири, йўл кесишмалари, ортиш ва алмашиш пунктларига, одам чиқиш жойларига яқинлашишни, зарур тезлик ва чекланган тезлик катталиги, тормозлаш бошланиши ва таъмирлаш ишлари бажариладиган жойларнинг тўсилишини билдирувчи намунавий сигнал белгилари ўрнатилиши керак.

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling