Навоий шахри – 2001 йил. М у н д а р и ж а
Download 124 Kb.
|
File 00417
Узбекистон Республикаси Навоий вилояти Навоий шахрида истикомат килувчи ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР ___________________. Тикувчиликни ривожлантиришбилан масъул булиш лойихаси Навоий шахри – 2001 йил. М У Н Д А Р И Ж А. Лойиханинг кискача мазмуни. Лойихани амалга оширувчи хакида кискача тавсиф. Бозор шароитининг тахлили. Ташкилий режа. Кредит ва уз маблагларининг ишлатилиши режаси. Ишлаб чикариш режаси. Йиллик пул окимлари ва уларнинг сарфланиши, харажатлар. Кредит ва фоизларни кайтариш графиги. Лойиханинг кискача тавсифи. Ушбу лойиха якка тартибдаги тадбиркор томонидан Навоий шахар худудида ахолига маиший хизмат курсатиш, жумладан тикувчилик цехи ташкил этиб тунги чойшаб, ва матрац тикиб сотиш ва даромад олиш максадида ишлаб чикарилади. Тадбиркор бир йилда 9216 та чойшаб (комплект) ва 2304 та матрац тикиб ахолига сотишни режалаштирган. Бунда йиллик жами харажатлар 130321592 сумни, сотишдан тушган ялпи даромад 145038809 сумни, йиллик фойда 14717217 сумни, соф фойда биринчи йили 4581093 сумни, иккинчи йили 331093 сумни, учинчи йили 1381093 сумни ташкил килади. Лойихани амалга оширувчи хакида кискача тасниф. Навоий шахар худудида жойлашган тикувчилик лойихасини амалга оширувчи - бу ишлаб чикарувчи якка тартибдаги тадбиркордир. Якка тартибдаги тадбиркор ________Навоий вилояти Кармана туман хокимининг № _____ К-___ сонли 20__ йил ____даги карорига асосан давлат руйхатидан утказилган. Тадбиркор юридик шахс хукукига эга эмас булиб мустакил уз фаолиятини иктисодий мустакиллик ва уз-узини бошкариш тамойиллар асосида амалга оширади. Тикувчилик махсулотларини етиштириш асосида даромад (фойда) олиш, узинингг ижтимоий эхтиёжларини кондириш тадбиркор максади хисобланади. Хужаликнинг максади: Истеъмол бозорини товарлар ва хизматлар билан тулаконли таъминлаш ва ахолининг унга булган кизикишларини амалга ошириш; Махаллий хом-ашё ва ишлаб чикариш кучларидан эффектив фойдаланиш. Фаолияти: Тикувчиликни ривожлантириш; Нон ва нон махсулотлари ишлаб чикариш; Кандолатчилик махсулотларини ишлаб чикариш ва сотиш; Бозор шароитининг тахлили. Маълумки, хозирги вактда арзон ва сифатли чойшаб, матрац ва коржома махсулотларига булган ахолининг талаби кундан-кунга усиб бормокда. Бозорларимизда чойшаб ва матрац махсулотларининг бозори чаккон. Хозирда Навоий шахарида тикувчилик цехлари купгина булишига карамасдан, улар томонидан ишлаб чикиладиган махсулотларнинг нархи жуда юкори. Бозорда чойшаб (комплект) 14-15 минг сумни, матрац 15-16 минг сумни ташкил килади. Ушбу лойихага асосан тадбиркор хар бир чойшабни 12758 сумдан, матрацни 11924 сумдан сотишни режалаштирган. Бу эса махсулотнинг тухтовсиз истъемол килиниши ва моддий баркарорликни юзага келтиради. Бундан ташкари ушбу лойихани амалга оширилиши билан бозорда эркин ракобат юзага келади ва нарх-навонинг арзонлашувига хизмат килади. Бундан ташкари тадбиркор томонидан ахоли ва ташкилотларнинг буюртмалари асосида уларга коржомалар, кулкоплар ва бошка зарур махсулотлар тикиб сотишни йулга куйиш режалаштирилган. Юкоридагиларга асосан тадбиркор томонидан ишлаб чикарилган махсулот учун истеъмол бозори таъминланган ва доимий деган хулосага келиш мумкин.
Ушбу лойихада иштирок этувчиларнинг ойлик иш хаки тугрисидаги маълумотлар куйидаги жадвалда келтирилган:
Уз ва кредит маблагларининг ишлатилиш режаси. Лойиханинг умумий киймати 12 400 000 сумни ташкил килади. Шундан уз маблаги 2 400 000 сумни ташкил килади. Тадбиркор 10 000 000 сумни банкдан кредит сифатида олиб иш бошлашни режалаштирган. Кредит маблагининг ярми 5 000 000 сумга тикиш машинаси ва колган 5 000 000 сумига ип-газлама материаллари учун сарфланади. Уз ва кредит маблагларининг ишлатилиши тугрисидаги маълумотлар куйидаги жадвалда келтирилган:
Ишлаб чикариш режаси. Тикувчилик цехи биноси ишлаш учун кулай ва хамма техник талабларга жавоб беради. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан материаллар тайёрланиб тикувчиларга берилади ва тайёр махсулот ишлаб чикарилади. Электр энергияси сарфи хисоби: Тикиш машиналарининг электр энергиясига булган талаби соатига 0,67 кВт ни ташкил килади. Цехда 10 та машинадан фойдаланган холда бир дона комплект чойшаб тикиш машина нарида тулик тикиб тайёрлаш учун (тухтовсиз иш вакти) 40 минут вакт зарур булади, матрац тикиш учун эса 30 минутни ташкил килади. Бундан 1 дона комплект чойшаб учун 0,45 кВт, матрац учун 0,34 кВт электр энергия сарфланиши келиб чикади. тадбиркор урта хисобда бир кунда 32 та комплект чойшаб, 8 та матрац тикишни инобатга олсак, кунлик жами электр энергия сарфи 14,4+2,72 = 17,12 кВт ни ташкил килади. Электр энергияси учун туланадиган нархни 10 сумлигини инобатга олсак, кунлик харажат 17,12*10,0=171,2 сумни ташки килади. Йиллик электр энергияси учун килинадиган умумий харажат эса 171,2*24*12=49305,6 сумни ташкил килади. Ушбу махсулотларни ишлаб чикариш учун хар хил иплар хам керак булади. Тикувчилик учун ишлатиладиган галтак ипларнинг бахоси 400 сум булиб, унда уртача 200 метр ип булади. Бунда 1 метр ипнинг бахоси 400 : 200 = 2 сумни ташкил килади. Махсулот таннархи хисоби. Махсулот таннархи хисоблашда хар бир махсулотни сотишдан тушадиган ойлик даромаддаги шу махсулотнинг фоиз хисобидаги улушига мутаносиб равишда хисобланган. Комплект чойшаб ишлаб чикарилган махсулотдаги хажми 80 фоизни, матрац эса 20 фоизни ташкид килади. Куйидаги жадвалларда хар бир ишлаб чикариладиган махсулотнинг таннархи хисоби ва сотиш бахоси келтирилган. Бир дона комплект чойшаб таннархи хисоби:
Бир дона матрац таннархи хисоби:
Бир йил учун ишлаб чикариладиган махсулотлар хажми:
Йиллик пул окимлари ва харажатлар тугрисида маълумот: Куйидаги жадвалда масулот сотишдан тушадиган даромад ва харажатлар тугрисидаги маълумотлар келтирилган. Сотиш харажатлари транспорт ва бошка харажатларни инобатга олиб жами харажатнинг 3 % микдорида хисобланган. Тадбиркор фойдадан 26 % микдорида тулайди.
Кредит ва фоизларни кайтариш графиги. Кредит микдори: 10 000 000 Кредит даври: 3 йил Кредит фоизи: 18% Имтиёзли давр: 1 йил
Якка тартибдаги оилавий Тадбиркор ________ Download 124 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling