Навоий вилояти Қизилтепа туман Халқ таълими бўлими ходимлари ва мактаб директорлари орасида ўтказилган йиғилиш


Download 43.81 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi43.81 Kb.
#1151030
Bog'liq
ҚИЗИЛТЕПА йиғилиш баёни ҲОКИМЛИК СОАТИ


“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Қизилтепа туман халқ таълими
бўлими мудири

_______________ У.Камолов


“____”“______” 2022-йил




Навоий вилояти Қизилтепа туман Халқ таълими бўлими ходимлари ва мактаб директорлари орасида ўтказилган йиғилиш


БАЁНИ № _______

18-октябр 2022-йил Қизилтепа тумани


Раислик қилувчи: У.Камолов


Қатнашганлар: Қизилтепа туман халқ таълими бўлими мудири У.Камолов,
Туман халқтаълими бўлими барча масъул ходимлари,
Тумандаги умумий ўрта таълим муассасалари директорлари,
ЎТИБДЎлари, ММИБДЎлари (рўйхат асосида).

КУН ТАРТИБИ:



  1. Қизилтепа туман ҳокимининг 2022 йил28 октябрдаги 09-01/102-2-сонли “Ҳокимлик соатида”ги аппарат йиғилиш баёнини ижросини таъминлаш тўғрисида

(У.Камолов, Ф.Бозоров, ...., ....., ....., У.Камолов)

Кун тартибидаги масала юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири У.Камолов сўзга чиқиб, 2022 йил 28 октябрдаги 09-01/102-2-сонли “Ҳокимлик соатида”ги аппарат йиғилиш баёнидаги масалалар, Туман Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман Халқ таълими бўлими ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган маълумотлар, ишчи гуруҳининг маълумотномасида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва ўз лавозимига совуққонлик билан қараган раҳбар ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларин кўриш тўғрисида гапириб ўтди.


Йиғилиш давомида кадрлар бўйича инспектор методист Ф.Камолов сўзга чиқиб, фан олимпиадасининг вилоят босқичига юқори савияда тайёргарлик кўриш, кучли фан ўқитувчиларига туманда ғолиб бўлган ўқувчиларни бириктириш тўғрисида айтиб ўтди.


Йиғилиш кун тартибидаги мазкур масалалар юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобтга олиб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қизилтепа туман ҳокимининг 2022 йил28 октябрдаги 09-01/102-2-сонли “Ҳокимлик соатида”ги аппарат йиғилиш баёни маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.


2. Туман ХТБ тасарруфидаги 1-сонли, 36-сонли, 39-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати директорлари ҳамда хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарларига нисбатан ҳайфсан берилсин.
3. Ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараган 9-мактаб (А.Туйғунов), 11-мактаб (О.Сафаров) умумий ўрта таълим мактаби директорлари қанақа чора кўрилди , 12-умумий ўрта таълим мактаби директори (Ў.Мажидов)га нисбатан 30 фоиз жарима чораси қўлланилсин.
- 2- , 22- , 23- , 18- , 19-, 21-, 31-, 33- умумий ўрта таълим мактаб директорларига интизомий жазо чораларини қўллаш
- 1-, 2-, 9-, 11-, 12-,17-, 22-, 23- умумий ўрта таълим мактабларининг тегишлиги бўйича ўқув ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига интизомий жазо чораларини қўллаш
4. Фан олимпиадасининг вилоят босқичига юқори савияда тайёргарлик кўриш, кучли фан ўқитувчиларига туманда ғолиб бўлган ўқувчилар бириктирилсин.
5. Ушбу йиғилиш баёни ижросининг назорати Қизилтепа туман халқ таълими бўлими мудири У.Камолов зиммасига юклатилсин.
Йиғилишни баёнлаштирди : Ф.Камолов
Download 43.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling