Лаборатория иши №3
Керакли асбоб ва реактивлар: мўрили шкаф, пробиркалар, чинни косача, фильтр қоғоз, қизил ва кўк лакмус қоғоз, HCl, H2SO4, HNO3, NaOH, CdSO4, PbNO3, сулема-HgCl2, SnCl2, ZnSO4, CdSO4, Hg(NO3)2, NH4S, ZnSO4, CdSO4, Na2CO3, Hg(NO3)2, Zn бўлакчаси, юқа мис пластинка бўлакчаси, мис пластинка ёки чақа.
1-тажриба. Рухнинг кислота ва ишқорларда эриши (Тажриба мўрили шкафда бажарилади). А)Олтита пробирканинг ҳар бирига рухнинг кичик бўлакчаси ёки қириндисидан солинг. Уларга навбат билан HCl, H2SO4 ва HNO3 ларнинг суюл. ва конц. эритмаларидан қўшинг. Реакция бормаган пробиркаларни бир оз қиздиринг. Реакцияларининг молекуляр ва ионли тенгламаларини ёзинг.
Б)Пробиркага озгина рух қириндисидан солиб, унга ишқорнинг конц. эритмасидан қўшинг ва қиздиринг. Газ ажралиб чиқишини кузатинг. Ажралиб чиқаётган газ водород эканлигини тажриба йўли билан исботланг. Реакция тенгламасини ёзинг.
2-тажриба. Рух гидроксиднинг олиниши ва хоссалари. Лабораториядаги тегишли реактивлардан фойдаланиб рух гидроксиднинг оқ ивиқ чўкмасини ҳосил қилинг. Ҳосил бўлган чўкмани иккига бўлиб, рух гидроксиди амфотер хоссага эга эканлигини тажрибада исботланг. Реакцияларнинг молекуляр ва ионли тенгламаларин ёзинг.
3-тажриба. Кадмий гидроксиднинг олиниши ва хоссалари. Кадмий сульфат эритмасига ўювчи натрий эритмасидан қўшинг. Оқ чўкма кадмий гидроксид ҳосил бўлади. Реакция тенгламасини ёзинг.
Кадмий гидроксиднинг суюл. хлорид кислота ва мўл ишқор билан ўзаро таъсирини синаб кўринг. Нима кузатилади? Кадмий гидроксиди қандай хоссаларга эга? Кадмий гидроксиди билан рух гидроксидларнинг кимёвий хоссалари орасидаги ўхшашлик ва фарқни қайд этинг.
4-тажриба. Симоб тузларидан симобни сиқиб чиқариш. Чинни косачага суюл. нитрат кислота солинг ва унга мис пластинка ёки чақа туширинг. Металлнинг юзи тоза бўлгандан сўнг кислотани тўкиб, чақани сув билан ювинг ва косачага қайтариб солинг ҳамда унинг устига симобнинг бирор тузи эритмасидан қуйинг. Чақага симоб ўтиргандан сўнг, чақани олиб фильтр қоғоз билан артинг. Бунда чақанинг ўзгаришини кузатинг. Реакция тенгламасини ёзинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |