9-тажриба. Марганец тузларининг ўзаро таъсири. Пробиркага маргкнецнинг икки валентли ьузи эритмасидан 1-2мл қуйинг ва унга худди шунча ҳажм калий пермангант эритмасидан қўшинг. Нима кузатилади? Эритманинг муҳитини лакмус қоғоз билан текширинг.
Реакция натижасида MnO2 чўкмаси ҳосил бўлиши ва реакцияда сув иштирок этишини эътиборга олиб, реакция тенгламасини ёзинг.
10-тажриба. Калий перманганатнинг оксидловчи хоссасига реакция муҳитининг таъсири. Учта пробирка олиб, улардан бирига 2мл дистилланган сув, иккинчисига 2мл суюл. сульфат кислота, учинчисига 2мл ўювчи натрий эритмасидан қуйинг. Сўнгра ҳар қайси пробиркага 1мл дан 0,1н калий перманганат эритмасидан қуйинг. Нима кузатилади? Пробиркаларда марганецнинг қандай бирикмалари ҳосил бўлади? Реакция тенгламаларини ёзинг ва KMnO4 нинг қайтарилишига реакция муҳити қандай таъсир этиши ҳақида тегишли хулоса чиқаринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |