Назарий қисм Металларнинг физик хоссалари
-тажриба. Кумуш оксидини ҳосил қилиш
Download 372.5 Kb.
|
portal.guldu.uz-Натрий ва унинг бирикмалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-тажприба. Кумуш кўзгу реакцияси.
- 6-тажриба. Кумуш галогенидларини ҳосил қилиш.
- O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI Laboratoriya ishi № 3
- Мавзу: Даврий системанинг иккинчи группачасининг ёнаки группача металлари. Назарий қисм Металларнинг физик хоссалари
- 800° С дан
4-тажриба. Кумуш оксидини ҳосил қилиш. 1-2мл AgNO3 эритмасига худди шунча ҳажм ишқор эритмасидан қуйинг. Нима кузатилади? Реакция тенгламасини ёзинг.
5-тажприба. Кумуш кўзгу реакцияси. Тоза AgNO3 эритмасидан солинг. Унга дастлаб ҳосил бўлган чўкма эриб кетгунча аммиак эритмасидан томизинг, сўнгра 10% ли глюкоза ёки формалин эритмасидан қўшинг. Аралашмани сув ҳаммомида иситинг. Бир неча минутдан сўнг пробирканинг девори ялтироқ кумуш метали билан қопланишини кузатинг. Реакция тенгламасини ёзинг. 6-тажриба. Кумуш галогенидларини ҳосил қилиш. А)Учта пробиркага AgNO3 эритмасидан солинг, уларнинг бирига NaCl, иккинчисига KBr ва учинчисига KJ эритмаларидан қўшинг. Ҳар хил рангли чўкмалар ҳосил бўлишини кузатинг. Реакция тенгламаларини ёзинг. Б)Ҳосил бўлган AgCL чўкмасини фильтрлаб олиб, ёруққа ёки офтобга қўйинг. Кумуш ажралиб чиқиши натижасида чўкманинг хиралашишини, сўнгра гунафша рангга киришини ва ниҳоят қорайишини кузатинг. Реакция тенгламасини ёзинг. O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI Laboratoriya ishi № 3 Мавзу: Даврий системанинг иккинчи группачасининг ёнаки группача металлари. Guliston 2010 Мавзу: Даврий системанинг иккинчи группачасининг ёнаки группача металлари. Назарий қисм Металларнинг физик хоссалари. Симобдан (ва қисман цезийдаи) ташқари барча металлар одатдаги шароитда ўзига хос ялтироқ қаттиқ моддалардир. Металларнинг физик хоссалари жумласига уларнинг оптик, термик, механик, электр ва бошқа хоссалари киради. Металларнинг оптик хоссалари уларнинг ялтироқлиги ва шаффоф эмаслигидир. Алюминий ва магний яхлит холатда кукун холида ҳам ялтироқ металл бошқа металлар эса фақат текис сиртли яхлит ҳолатдагина ялтироқ бўлиб, кукун холатда ялтирамайди. Кумуш, палладий ва индий энг кўп металл ялтароқликкга эга. Шунинг учун ҳам кумуш ва палладий кўзгу ишлаб чиқаришда ишлатилади. Кўп металлар тўқ кул ранг билан кумуш ранг орасидаги тусга эга. Олтин ва цезий сариқ, висмут қишғиш, мис тўқ пушти рангли бўлади. Металл бўлаклари алангани маълум тусга бўяйди. Масалан, натрий сариқ, калий бинафша, стронций қизил, кальций қовоқ ранга бўяйди. Б у ходиса асосида спектрал анализ усули яратилган. Ердаги ва космосдаги моддаларнинг атом спектрларини текшириш натижасида ўша металларнинг химиявий таркиби аниқланади. Металларнинг электр ўтказувчанлиги. Барча ўтказгичлар икки группага бўлинади: 1) электрон ўтказгичлар (металл ва ярим ўтказгичлар); 2) ион ўтказгичлар (электролитлар). Металлар ва ярим ўтказгичлар орқали электр токи ўтганда ҳеч қандай химиявий ўзгариш содир бўлмайди. Шунинг учун улар биринчи хил ўтказгичлар жумласига киради. Электролитлар (яъни, иккннчи. хил ўткаэгичлар) орқали электр токи ўтганда, албатта, химиявий ўзгариш содир бўлади. Металларнинг электр ўтказувчанлиги температура пасайиши билан ортади ниҳоят, абсолют нолга яқин температурада металларнинг электр ўтказувчанлиги чексиз катта қийматга эришади металл ўта ўтказувчан бўлиб қолади. Ҳамма металлар электрни бир хилда ўткаэавермайди. Шунга асосланиб, металларни электр ўтказувчанлигига кўра қуйидаги қаторга жойлаш мумкин: Аu, Аg, Сu, Сr, Аl, Мg, Cа Мэталл бегона моддалар ^ущимчасидан тозаланганида унинг электр ўтказувчанлиги ортади. Металларнинг иссиқлик ўткаэувчанлиги. Металларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги уларнинг электр ўтказувчанлиги билан параллел равишда ўзгаради. Металлар орқали иссиқлик ўтишида ҳам электронлар иштирок этади. Улар кристалл панжара ичида ҳаракатланиб, иссиқлик энергиясини металлнинг иссиқ қисмидан совуқ қисмига ўтказади. «Металларнинг муҳим физик хоссаларига уларнинг магнит хоссалари, пластиклиги, қаттиқлиги, зичлиги, суюқланиш ва қайнаш температуралари киради. Солиштирма массаси 5 дан кичнк металлар енгил металлар, 5 дан катталари оғир металлар дейилади. Суюқланиш температураси 800С дан паст бўлган металлар осон суюқланувчан, 800° С дан ортиқ бўлганлари қийин суюқланувчан металлар дейилади. Металларнинг заррачалари бур холатида бир атомли молекулалардан иборат. Темир ва унинг қотишмалари қора металлар деб, қолган металлар эса «рангли» металлар деб юритилади; фақат асл металлар бунга кирмайди. «Нодир металлар» ибораси шартли бўлиб, металл рудаларининг қанчалик топилганлигига ва тоза металл ажратиб олиш усулларининг такомиллашганлигига борлиқ бир вактлар титан металл» деб ҳисобланган титан эндиликда бу қаторга кирмайди Download 372.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling