Nazarov Abdusalomning


Download 229.95 Kb.
Sana14.05.2020
Hajmi229.95 Kb.
#106048
Bog'liq
IAT3 NAZAROV ABDUSALOM 3-MARUZA




Mirzo Ulug'bek nomidagi

O'zbekiston Milliy Universiteti Matematika fakulteti

IAT yo'nalishi 3-kurs talabas Nazarov Abdusalomning

Umumiy pedagogika fanidan tayyorlagan ishi

Qabul qildi:Sodiqov.U.J


3-мавзу: Ўзбекистон Республикасида таълим тизими



Мавзу бўйича топшириқлар

  1. Таълим соҳасидаги ЎзР давлат сиёсати қандай тамойилларга асосланади?

Мустақиллик эълон қилинган (1991 йил 1 сентябр) дастлабки йилларданоқ Ўзбекистон ҳукумати таълимга устивор соҳа сифатида эътибор бериб келмоқда. Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасида аниқ ва равшан ҳамда илмий асосланган давлат сиёсати мавжуд бўлиб, у инсонпарварлик ва демократик тамойилларга асосланади ҳамда ҳар бир фуқаронинг билим олиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қонунийлаштирилган.

  1. Таълим тизими нима?

Таълим сохасида «Таълим тўғрисида» Қонун кабул килинганлиги, 1996-1997 йилдан бошлаб биринчи синфларда ўкишнинг лотин ёзувига асосланган янги алифбода олиб борилгани, улар учун янги алифбода дастур, кўлланма, дарсликларнинг яратилганлиги - бу таълим соҳасида кўйилган дастлабки одимлар эди.Ўтган даврда янги турдаги таълим муассасалари ташкил этилди. Олий ўкув юртлари қошида академик лицейлар очилди. Қобилиятли ўқувчилар чет элларда таълим ола бошлади. ўқитувчилар хорижий давлатларда бўлиб, илғор тажрибаларни ўрганиб кела бошладилар. Вилоятларда янги - янги бизнес мактаблари, кичик ва ўрта касб ҳунар курслари очила бошлади ва бозор иқтисоди шароитида фермер, солиқ ва божхона ходимлари, аудит в.б. янги мутахассисликлар киритилди.Олий мактаб соҳасида тест усули жорий этилди. Вилоятлардаги педагогика институтлари университетларга айлантирилди, чет эл мутахассислари республикамиз ўкув муассасаларига жалб этилди.Республикамизда Давлат ва жамият қурилиш академияси, Банк ва Молия академияси ташкил этилди.

  1. Узлуксиз таълим қандай босқичларда ташкил этилади?

Узлуксиз таълим бир нечта таълим турларини ўз ичига олади. Яъни: мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим.

  1. Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг вазифалари нималардан иборат?

Умумий ўрта таълим тўққиз йиллик мажбурий характердаги умумий (бошланғич ва умумий) ва уч йиллик мажбурий-ихтиёрий характердаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидан иборат. Ўқиш муддати уч йил бўлган мажбурий-ихтиёрий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими узлуксиз таълим тизимининг мустақил тури бўлиб, умумий ўрта таълим негизида ташкил этилади.АЛ ва КҲКнинг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом берилади. Диплом асосида битирувчилар таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки эгалланган ихтисос ва касб-ҳунар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.

  1. Олий таълим қандай вазифаларнинг ҳал қилинишини таъминлайди?

Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, шахснинг касб-ҳунар манфаатларини қаноатлантиришга қаратилиб, мустақил тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этиш асосида амалга оширилади.
Мавзу Назорат учун тестлар.

1. Ҳар ким билим олиш хуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир. Қайси манбаадан олинган ва қайси модда?

А) Ўзбекистон Республикаси Констуциясининг 44-моддасида

В) “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 31-моддасида

С) Умумтаълим мактаби низомининг 10-модда

D) Ўзбекистон Республикаси Констуциясининг 41-моддасида

ТЖ

D) Ўзбекистон Республикаси Констуциясининг 41-моддасида



2. “... кадрлар тайёрлаш миллий тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим сохасидаги хизматларнинг истемолчиси ва уларни амалга оширувчи” нуқталар ўрни қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

А) Жамият

В) Шахс

С) Фан


D) Халқ

ЖТ

А) Жамият



3. Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи “Таълим тўғрисида” ги қонуннинг нечанчи моддасида келтирилган?

А) 3-моддасида

В) 4-моддасида

С) 5-моддасида

D) 6-моддасида

ЖТ

А) 3-моддасида



4. Давлат таълим стандартларини бажариш қандай таълим муассасалари учун мажбурий.

А) Давлат таълим муассасалари учун.

В) Нодавлат таълим муассасалари учун.

С) Хусусий таълим муассасалари учун.



D) Барча таълим муассасалари учун

ТЖ

А) Давлат таълим муассасалари учун.
Download 229.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling