Назарова Навбахор Нарзуллоевна Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ўқитувчиси
Download 21.22 Kb.
|
Назарова Н
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот илмий янгилиги
Тадқиқот муаммоси. Мазкур дастурда маҳалла фуқаролар йиғинларига аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатламини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш масалалари, мажбуриятлари, вазифалари аниқ белгилаб берилганлигига қарамай, аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишга тайёрлаш талаб даражасида амалга ошириляпди деб бўлмайди. Айрим ҳолларда маҳаллаларда мазкур дастур ижроси бўйича хўжакўрсинга режаларни ишлаб чиқиш ёки ўтказилмаган йиғилишларни баённомасини ёзиб иш жилдига тикиб қўйиш ҳолатлари ҳам учраб турганлигини кузатиш мумкин. Баъзи бир маҳалла фуқаролар йиғинларида айрим ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлсада, унинг амалдаги ижроси сўралганда бунга ижобий жавоблар топилгани йўқ [6].
Демак, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолининг фавқулодда вазиятлардан, жумладан зилзиладан муҳофазаланиш бўйича тайёрлаш тизимини ислоҳ этиш зарур. Янада таъсирчан, ҳатти ҳаракатларда аниқликни ифодоловчи механизмни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш лозим бўлади. Хориж тажрибасини келтириш керак, иш билан банд бўлмаган аҳолини тайёрлаш тажрибаси бир бетда келтирилиши, 1-2 та адабиётларга ҳаволалар берилиши керак. Тадқиқот илмий янгилиги. Бу ўринда, ихтиёрий, кўнгилли жамоат ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятидан фойдаланиш истиқболли йўналиш ҳисобланади. Бундай ташкилотларни, кўнгилли ҳаракатни қўллаб-қувватловчи ёшлар жамоаси билан шакллантириш кафолатли натижага хизмат қилади (2020 йилда Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори дамбаси девори бузилиб, сув тошганда, талофатни бартараф этиш учун ёшлар йирик масштабда кўнггилли ҳаракат билан иштирок этишди). Шундай экан, ёшларнинг асосий қисмини қамраб олган таълим муассасалари, хусусан олий таълим тизими билан аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофазалаш бўйича ҳамкорлик олиб бориш биринчидан аҳолини ўқитиш қамровини кенгайтирса, иккинчидан, олий таълим муассасалари талабаларининг касбий маҳоратини ривожлантириш мактабига айланишига асос бўлади. Яъни талабаларни ўқитиш жараёнида улардан профессионал адекват амалиётчи жамоаларни шакллантириш керак. Ушбу жамоалар амалиёт тажриба синов ишларини таълим муассасаси томонидан давлат ва нодавлат ташкилотлар билан биргаликда, масалан маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ижтимоий ҳамкорликда ташкил этилган волонтёрлик ташкилотларида олиб боришади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни [1], волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг меъёрий ҳуқуқий асосини таъминлаб беради. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 9 000га яқин маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб [7], уларда “Маҳалла фуқаро муҳофазасининг тузилмалари” ташкил этилган. “Маҳалла фуқаро муҳофазаси» тузилмалари фавқулодда вазиятларда, шунингдек ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфларда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳолини, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш тадбирларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш учун мўлжалланган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат ҳудудий тизимининг бирламчи қуйи бўғинидир. Маҳалла фуқаро муҳофазаси йиғма гуруҳлари ўртача 37-40 нафар кўнгиллини қамраб олади [4]. Бундан кўринадики, маҳалла фуқаро муҳофазаси йиғма гуруҳларига 40 000 нафаргача кўнгиллилар жалб этилиши мумкинлигини кўришимиз мумкин бўлади. Download 21.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling