Нбдз руз — Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси


Шартномалар турлари / Ҳаво транспортида ташиш] 98-модда. Ҳаво транспортида ташиш шартномаси


Download 406.5 Kb.
bet4/14
Sana22.02.2023
Hajmi406.5 Kb.
#1220330
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
havo-kodeksi (1)

1.Шартномалар турлари / Ҳаво транспортида ташиш]
98-модда. Ҳаво транспортида ташиш шартномаси
Ҳаво транспортида ташиш шартномасига биноан ташувчи йўловчи ва унинг қўл юкини чиптада кўрсатилган парвозни амалга ошираётган ҳаво кемасидан жой бериб белгиланган манзилга элтиб қўйиш мажбуриятини, йўловчи қўл юкини топширган бўлса — қўл юкини белгиланган манзилга етказиб, уни йўловчига ёки йўловчи тайинлаган шахсга топшириш мажбуриятини олади. Йўловчи белгиланган тариф бўйича парвоз учун, юк ташувчи белгилаган меъёрдан ортиқ қўл юки бўлган тақдирда эса бундай — қўл юки учун ҳам ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
(98-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-337-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 447-модда)
Ҳаво транспортида ташиш шартномасига кўра юк ташувчи ўзига юк жўнатувчи ишониб топширган юк ёки почтани белгиланган манзилга етказиб, уларни юкни ёки почтани қабул қилиб олишга ваколат берилган шахсга топшириш мажбуриятини олади, юк жўнатувчи эса юк ёки почта ташилгани учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Чартер (Фрахтлаш)]
99-модда. Чартер шартномаси
Чартер (ҳаво кемаларини кира қилиш) шартномаси бўйича бир томон (кирага берувчи) иккинчи томон (кирага олувчи)га ҳақ эвазига бир ёки бир неча ҳаво кемасини йўловчилар, қўл юки, юк ва почта ташиш ёхуд бошқа мақсадларда фойдаланишга бир ёки бир неча парвоз учун тўлиқ бериб туриш мажбуриятини олади.
(99-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-337-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 447-модда)
Чартер (ҳаво кемаларини кира қилиш) шартномаси бўйича ташиш ушбу Кодекс қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
(99-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-337-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 447-модда)
100-модда. Ҳаво кемасида жой банд қилиб қўйиш
Ҳаво кемасида йўловчи, қўл юки ташиш учун жойларни ҳамда юк ва почта ташиш учун ташиш сиғимини банд қилиб қўйиш ташувчининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
(100-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-337-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 447-модда)

Download 406.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling