Нбдз руз — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида


Download 26.4 Kb.
bet1/4
Sana21.04.2023
Hajmi26.4 Kb.
#1368216
  1   2   3   4
Bog'liq
2 5224474317084950555


[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.08 Виждон эркинлиги;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.05.00 Диний ташкилотлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 16-сон, 188-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2014 й., 4-сон, 47-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган диний ташкилотларнинг Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида 1-иловага мувофиқ таркибда Конфессиялар ишлари жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Конфессиялар ишлари кенгаши фаолиятини ташкил этишни таъминлаш учун 3 кишидан иборат Кенгаш котибияти ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар:
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 10-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 47-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисига, зарурият бўлганда, Қўмита тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 10-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 47-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини ташкил этиш масалалари» тўғрисида 1992 йил 2 апрелдаги 159-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг низоми ҳамда унинг тизимига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1995 йил 27 январдаги 23-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 декабрдаги 542-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.

Download 26.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling