Нбдз руз — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
III. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Download 26.4 Kb.
|
2 5224474317084950555
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
III. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралардан, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг ҳамда динга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларининг ижроси масалаларига доир маълумотлар ва материалларини сўраш ва олиш; ўз ваколатлари доирасида диний ташкилотларнинг, шу жумладан диний ўқув юртларининг фаолиятини, уларнинг ўқув жараёни ва дастурларини, ўқув-тарбиявий ишларини, фанлар бўйича ўқув режаларини, диний мавзудаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш, уларга ушбу фаолиятни амалга оширишда ташкилий, ҳуқуқий, методик ёрдам кўрсатиш; диний ташкилотлар раҳбарларидан зарур ахборотларни белгиланган тартибда талаб қилиш, шунингдек улар томонидан ўтказиладиган уларнинг ўз фаолияти билан боғлиқ тадбирларда қатнашиш. Қўмита Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 11. Қўмита ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бажариши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир. Қўмита, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ҳамда бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир. 12. Қўмита ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради. IV. Қўмита фаолиятини ташкил этиш 13. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раис бошчилик қилади. (13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда) Раиснинг бир нафар ўринбосари бўлади белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган. (13-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда) Раис мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосари эса — тегишли равишда вазир ўринбосарига тенглаштирилади. 14. Раис: Қўмита фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради; ўз ўринбосари ваколатларини белгилайди, Қўмита тизимининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилайди; Қўмита тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида штат жадвалини, шунингдек харажатлар сметасини тасдиқлайди; Қўмита ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади. Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. 15. Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), шунингдек Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади: Қўмита фаолиятининг ҳар бир кишининг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган ҳуқуқларини, фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, тенглигини таъминлашни давом эттириш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш. Ҳайъат Қўмита ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга. Ҳайъат мажлисига Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Ҳайъат қарорлари Қўмита қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади. (15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда) 16. Қўмитани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Download 26.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling