Нефть ва газ кон геологияси
Люминестсент-битуминологик таҳлил
Download 0.7 Mb.
|
Нефть ва газ кон геологияси дарслик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Механик каротаж ва уни изоҳлаш
Люминестсент-битуминологик таҳлил
Тоғ жинсларидаги нефт ва битумнинг тақсимланиши миқдори, сифатини аниқлаш усули. Таҳлил методикаси В.Н. Флоровский томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ундан асосан нефт қидириш мақсадида бажариладиган излаш ва разведка ишларида, қудуқ кесимининг битумлилигини ўрганишда, геологик кесимдаги жинслардаги битум миқдорини аниқлаш ва уларни ўзаро таққослашда фойдаланилади. Битум оҳактош, ангидрит ва гипсларда тез, қумтош ва қумларда секин, гил ва мергелларда жуда қийин аниқланади. Жинснинг янги цинган юзасига томизилган хлороформ яхши самара беради. Нефтнинг энгил фраксиялари (3000С гача бўлган температурада қайнайдиганлари) ҳамда парафинлар люминестсентланмайди. Мой ҳаво ранг-кўк, смола сарғиш-қўнғир (қаттиқ ёки юмшоқ ҳолатдагиси) ёки ҳаво ранг-сариқ (эритмаси), нафтен кислоталари ― кул ранг-ҳаво рангда жилоланади. Ушбу усул ёрдамида жинсдаги битум миқдорини 0,005% ва ундан юқори бўлганда аниқлаш мумкин. Айрим уюмлар чегарасидаги нефтнинг люминестсент кўрсаткичлари ўзгарувчан бўлганлигидан қудуқлар кесимини нефтнинг ушбу белгилари асосида ўзаро таққослаш мумкин ва у мураккаб иш саналади. У ёки бу ҳудуднинг нефт-газга истиқболлилигини баҳолашда таркибида битум бўлган жинсларнинг люминестсент тавсифи маълумотлари муҳим ҳисобланади. Механик каротаж ва уни изоҳлаш Бурғилаш жараёнини хронометражлаш (бирор нарсага сарф бўлган вақтни аниқ ўлчаш)да кесимнинг 1 м оралиғини ўтишга (тоза бурғилашга) сарфланган вақт қайд қилинади. Тоғ жинсларининг қаттиқлиги турлича бўлиб, бурғилашга ҳар хил қаршилик кўрсатади, шу сабабли 1 м жинсни бурғилашга сарфланадиган вақт ҳам турлича бўлади. Хронометражнинг тўлиқ бажарилиши учун қудуқни бурғилаш жараёни ва бошқа зарурий ишларга сарфланадиган вақт узлуксиз ёзиб борилади. Натижада 1 м қазишга сарфланган вақт ўлчовларига кўра диаграмма чизилади, уни вертикал ўқига қудуқ чуқурлиги масштабида қўйилади, горизонталь ўқига эса ҳар бир метр ўтишга сарфланган вақт (соат)да қўйилади. Натижада каротаж эгри чизиғига ўхшаш график ҳосил бўлади, эгри чизиқнинг ўткир учлари қаттиқ жинсларга, ясси жойлари бўш ва юмшоқ жинсларга тўғри келади. Шундай қилиб, чизилган диаграмма механик каротаж диаграммаси деб аталади, унинг ёрдамида кесимдаги қаттиқ ва юмшоқ жинсларни, айниқса карбонат жинслар ичидаги нефтли интервалларни ажратиш ва шу билан электр каротаж диаграммасини изоҳлашни осонлаштириш мумкин бўлади. Дарзликлари, бўшлиқлари ва ковакларида нефт бўлган карбонат жинслари зич тузилган турдошларига нисбатан осон бурғиланади ва уларни механик каротаж ёрдамида ажратиш энгил кечади (уларни электр каротажда умуман ажратиб бўлмайди). Механик каротаж диаграммасининг аниқлигига долото ўлчами ва типи, қотишмаларни ўрнатиш усули, қудуқ чуқурлиги, бурғилаш ускунаси массаси, роторнинг айланиш миқдори, бурғилаш насоси қуввати, бурғилаш усули (роторли, турбинали ва б.) таъсир этади. Шунга кўра турли қудуқлар бўйича олинган механик каротаж диаграммаларини фақат бурғилашнинг технологик режими буткул бир хил бўлгандагина таққослаш мумкин. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling