Нефть ва газ кон геологияси


Download 0.7 Mb.
bet11/19
Sana17.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1533435
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
Нефть ва газ кон геологияси дарслик

Спора-гулчангли таҳлил. Метод турли ётқизиқларда учрайдиган споралар (гулсиз ўсимликларнинг ва баъзи бир ҳужайрали жониворларнинг урчиш органи) ва гулчанг (ўсимликнинг эркак жинси ҳужайралари)ни аниқлаш ва ўрганиш билан шуғулланади.
Споралар мажмуасини ҳамда гулчангини ва уларнинг фоиздаги нисбатини ўрганилаётган ётқизиқлар ҳосил бўлган замонда яшаган ўсимликларнинг тахминий таркибини тадқиқ қилиш орқали аниқлаш мумкин. Споралар ва гулчангни ўрганиш натижасида турли ўсимликларнинг гулчанглилигини, спора ва гулчангини сақланганлик даражасини, уларнинг қанчалик узоққа олиб бориб ётқизилганлигини ва ш.к.ларни тиклаш ва тасаввур этиш мумкин.
Ўсимликлар қолдиқларини жинсларнинг қатланиши бўйича ўзгариши тўғрисидаги статистик тавсифи спектр (спорали, гулчангли ёки спора-гулчангли) таҳлил деб аталади.
Спора-гулчангли таҳлил қатламлар ичида фауна ва флора қолдиқлари учрамаганда аҳамиятга эга. Ундан асосан континентал ётқизиқларни ўрганишда фойдаланилади. Спора ва гулчанги деярли ҳамма турдаги континентал ётқизиқларда учрайди. Бу метод ётқизиқлар кесимини генетик турларга ажратишда ва айниқса палеогеографик шароитларни тиклашда ишлатилади.
Спора-гулчангли таҳлил учун олинаётган жинс намуналари ташқи аралашмалардан тозаланган бўлиши лозим.
Жинсларнинг карбонатлилигини текшириш. Оҳактош, доломит, доломитлашган оҳактош ва бошқа карбонат жинсларни ташқи белгиларига қараб бир-биридан ажратиш қийин. Геолог-Олим Л.Г.Берг бундай жинсларни фарқлашда газ-волюметрик таҳлилдан фойдаланишни таклиф этди. Унинг фикрича, таҳлил учун олинган модданинг умумий миқдори маълум бўлгач, жинсдан аниқ бир температурада ажралиб чиқаётган газ ҳажмини ва шу газдан ажралаётган модданинг миқдорини аниқлаш ушбу методнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Турли температураларда ажралаётган газлар ҳажмининг нисбати ушбу температураларда газдан ажралган компонентларнинг фоиздаги нисбатини ҳисоблаб топиш имконини беради. Масалан, таркибида гипс, сидерит ва эркин магнезит бўлган доломит ўрганилганда температуранинг бешта босқичи текширилади, бунинг учун бешта печкадан фойдаланилади.
Температуранинг биринчи босқичида гипс парчаланиб ундан кристаллашган сув ажралиб чиқади, бунда температуранинг юқори даражаси 300˚ С га этади.
Температуранинг иккинчи босқичида сидерит парчаланиб, ундан карбонат кислота ажралиб чиқади, бунда температуранинг юқори даражаси 5600 С га этади, қиздириш 600 ˚С гача давом эттирилади.
Температуранинг учинчи босқичи доломит аралашмаган магнезитни парчалашга хизмат қилади, ундан карбонат кислота ажралиб чиқади, бунда температура 650 ˚ С га этади, қиздириш 700˚ С гача давом этади.
Температуранинг тўртинчи босқичи доломит таркибига кирувчи магнезитни парчалаш пайтида зарур бўлиб, температура 750 ˚С га этказилганда ундан карбонат кислота ажралиб чиқади, қиздириш 800-820˚ С гача давом этади.
Температуранинг бешинчи босқичи доломит таркибига кирувчи ва эркин калтситни парчалашга мўлжалланган, унинг парчаланиши температура 1000˚С га этганда бошланади, қиздириш 1050-1100˚С гача давом этади.
Газ-волюметрик таҳлил ёрдамида жинсларнинг карбонатли қисми компонентларининг нисбий ёки мутлақ миқдорини аниқлаш мумкин. Нисбий таҳлилда доломит ва калтсит жинсларнинг карбонат қисмининг асосий компонентлари нисбати аниқланади. Бу нисбат, яъни уларнинг доломитлашиш даражаси молекуляр ёки молекуляр масса кўринишида фоизда ифодаланади.
Мутлақ таҳлил жинсларнинг у ёки бу компонентлари миқдорини аниқлаш мақсадида бажарилади ва масса бирликларида ифодаланади. Унинг ёрдамида жинслардаги доломит ва калтсит миқдорини аниқлашдан ташқари уларнинг бошқа таркибий қисмларини ҳам ўрганиш мумкин.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling