Нефть ва газ кон геологияси


Download 0.7 Mb.
bet9/19
Sana17.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1533435
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
Нефть ва газ кон геологияси дарслик

Шламни ўрганиш. Айланма бурғилашда майдаланаётган жинс зарралари ва парчалари (шлам) гил эритма оқими ёрдамида ер юзасига чиқарилади. Ушбу зарралар ва парчаларни ўрганиш орқали бурғиланаётган жинслар хусусиятини аниқлаш мумкин. Шу сабабли бундай “парчалар методи” 1931 йилдан амалиётда қўлланила бошлади.
Шлам олинадиган интерваллар қудуқ кесимини ўрганиш даражасига қараб белгиланади. Кесимни муфассал ўрганиш лозим бўлганда керн узлуксиз олинадиган интерваллардан шлам намуналари ҳар 5 м интервалдан, керн олинмайдиган интерваллардан эса шлам ҳар 1-2 м дан олинади.
Шламни олишда махсус яшик тайёрланиб, унинг юқорисига диаметри 1 мм дан 10 мм гача бўлган элаклар ўрнатилади. Қудуқдан чиқаётган гил эритма яшик орқали ўтказилади. Шлам олиш жараёнида элаклар тешигини ёпилиб қолишдан асраш учун бурғилаш эритмасига сув қўшилади. Шлам олиш учун яшик орқали 50 л бурғилаш эритмаси ўтказилади. Элаклар устида қолган жинс зарралари ва парчалари сув билан ювиб тозаланади, қуритилади, қоғоз халта ёки пробиркага солинади, ёрлиқ ёпиштирилади.
Шлам учун ёрлиқ
Район ______________ Қудуқ № __________________
Шлам намунаси ____________________________
Шлам олинадиган чуқурлик, м _________________ Шлам олинган ҳақиқий чуқурлик, м _______________
Фракция, мм ______________________________
Намуна тавсифи ____________________________
Шлам олувчининг Ф.И.О. _______________________
Шлам намуналари лабораторияда ўрганилгандан сўнг керн материали билан бирга омборда сақланади. Олинган намуналарда гил, қум, қумтош ва бошқа аралашмаларнинг неча фоиз борлиги аниқланади. Бу иш намунани тарозида тортиб кўриш ёки бинокуляр (икки кўзли лупа) ёрдамида амалга оширилади. Жинснинг у ёки бу кўринишдаги зарралари ва парчаларининг кўп ёки озлигига қараб унинг литологик хусусияти белгиланади. Шламнинг ташқи белгиларига қараб литологик таркибини аниқлашдан ташқари, у микроскопик текширувлардан ҳам ўтади.
Тоғ жинсларининг гранулометрик таҳлили. Шламнинг гранулометрик таркиби уни элакдан ўтказиш йўли билан аниқланади ва у “элакли таҳлил” деб аталади. Бунда ҳар хил диаметрдаги зарраларнинг миқдори алоҳида-алоҳида тарозида тортилади ва шламнинг умумий оғирлигига нисбатан фоизда ҳисобланади. Бу метод ёрдамида ўлчами 0,1 мм ва ундан йирик қум (псаммит) фракциялар ажратилади. Ўлчами 0,1 мм дан кичик фракциялар янада кичик ўлчамли фракцияларга ажратилмайди, чунки диаметри 0,1 мм дан кичик тешикли элаклардан бу методда фойдаланилмайди.
Баъзан алевролит (0,1-0,01 мм) ва пелит (0,01 мм дан кичик) фракциялари ҳам ажратилади, бунда гидравлик, чайқатиш ва б. методлардан фойдаланилади. Қум фракция зарралари катта-кичиклигига қараб қуйидагиларга бўлинади (Г.Н. Каминский бўйича):
1) дағал заррали қум, зарралар диаметри 2  1 мм;
2) йирик заррали қум, диаметри 1  0,5 мм;
3) ўрта заррали қум, диаметри 0,5  0,25 мм;
4) майда заррали қум, диаметри 0,25  0,1 мм.
Маъруза 6. Микроминералогик тахлил, белгиланган қатламни ўрганиш, қудуқ кесмасини микрофауна ёрдамида ўрганиш, спора ва чанг тахлили, бурғиланишига қараб ўрганиш, механик каротаж, фотокаротаж, акустик каротаж, газ каротаж ва х.з.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling