Нефть ва газ кон геологияси
Maъруза 3. Қудуқни бурғилаш жараёнида намуна олиш ва уни ўрганиш. Намуна олиш оралиғи. Намунани ўрганиш
Download 0.7 Mb.
|
Нефть ва газ кон геологияси дарслик
Maъруза 3. Қудуқни бурғилаш жараёнида намуна олиш ва уни ўрганиш. Намуна олиш оралиғи. Намунани ўрганиш.
Қудуқ кесимини ўрганиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади: 1)қудуқда очилган тоғ жинсларининг стратиграфик кетма-кетликда жойлашишини ўрганиш ва уни табақаларга ажратиш; 2) очилган жинсларнинг литологик таркибини, ҳамда айрим свита, горизонт, пачка ва қатламларнинг қалинлигини аниқлаш; 3) қудуқ кесимида нефть ёки газга тўйинган қатламларнинг бор-йўқлигини белгилаш, уларнинг қалинлиги ва жойлашиш чуқурлигини аниқлаш; 4) маҳсулдор қатламларнинг коллекторлик хусусиятларини аниқлаш; 5) жинс-коллекторларнинг нефть, газ ва сувга тўйинганлик даражасини ўрганиш; 6) қудуқни бурғилаш ва синаш чоғида нефть, газ ва сувлардан олинган намуналарнинг физик-кимёвий хусусиятларини аниқлаш; 7) очилган маҳсулдор горизонтларнинг кончиликка оид (дебити, босими ва параметрларини ўрганиш. Қудуқни бурғилаш жараёнида керн олиш ва уни ўрганиш. Бурғиланаётган жинсларнинг тавсифи ва уларнинг жойлашиш кетма-кетлиги тўғрисидаги далилларни жинс намуналарини қудуқ кесими бўйлаб тўлиқ олингандагина тўплаш мумкин. Лекин, кесим бўйлаб жинс намуналарини ялпи олиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди, шу сабабли бу усулдан айрим ҳоллардагина махсус қазиладиган қудуқларда фойдаланилади. Қудуқлардан жинс намуналарини олиш колонкали долото ёрдамида амалга оширилади. Бундай долоталар қудуқ тубини ҳалқасимон шаклда ўйиб ичкарилаб боради, натижада ҳалқа ичида цилиндр шаклида бутун жинс кесими - керн қолади. Геологик-техник нарядда кўрсатилган интервалдан кернни олиб, ер юзасига чиқаришдан аввал бурғилаш свечаларининг узунлиги ўлчаниб, керн олинадиган чуқурлик яна бир маротаба текшириб кўрилади. Бурғилаш ускуналарининг аниқланган узунлиги геологик журналга ёзиб қўйилади. Сўнг қудуққа колонкали долото туширилиб, у билан керн бурғиланади, керн диаметри колонкали долотанинг ички диаметрига тенг келади. Керн - жинс намуналарини тўла чиқариш ва унинг бутунлигини сақлаш учун бурғилаш режимига риоя қилиш зарур. Ичида керн бор намунаолгич ёки долото қудуқдан жуда секин кўтарилади. Долото ёки намуна олгич мустаҳкамлаш қувурлари бошмоғига яқинлашганда кўтариш тезлиги янада пасайтирилади. Кернни чиқариб олиш учун дастлаб кернузатгич бураб олинади, кейин намунаолгичнинг юқори қисми аста кўтарилади, шунда керн бемалол ажралади. Агар керн намунаолгичнинг керн сақловчи қувурида сиқилиб қолган бўлса, у вақтда намунаолгичнинг дренаж клапанли юқори қисми бураб олинади ва керн гидравлик ёки винтли пресс ёрдамида итариб чиқарилади. Намуна олгич ва кернни бирор жисм билан уриб чиқариш мумкин эмас. Керн чиқаришда геология хизмати вакили қатнашиши лозим. Олинган керн гил эритмасидан тозаланади ва махсус яшикка солинади. Яшикка тахлаш чапдан ўнгга қараб, қудуқ чуқурлиги бўйича, тартиб билан амалга оширилади. Керн синиб бўлиниб кетган бўлса, бўлиниш текислиги бўйича уланади. Керннинг синиб кетган майда бўлакчалари қопга солинади ёки қалин қоғозга ўралади, сўнг керн каби чуқурлик бўйича жойланади. Яшикка тахланган керн икки нусхада ёзилган ёрлиқ (этикетка) билан ҳужжатлаштирилади, уларнинг ҳар бири қалин қоғозга ўралиб, биринчи нусхаси тахланган керннинг бош қисмига, иккинчи нусха нусхаси керн тугаган жойга қўйилади. Ёрлиқ қуйидаги шаклда тузилади: – Геологик-қидирув партиясининг, бурғилаш корхонасининг номи. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . – Қудуқ бурғиланаётган майдон номи . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . – Қудуқ №. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . – Қудуқнинг қазилган оралиғи . . . м дан ___ м гача. . . . . . . . . . . . – Кернни чиққан узунлиги. . . . . . . . . . . . . м . . . . . . . . . . . . . . . . . .% – Намуна № . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . – Керн олинган муддат . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . Очилган жинсларнинг қисқача литологик тавсифи. . . . . . . . . . . . Ёрлиқ оддий қора қаламда тўлдирилади. Агар белгиланган интервалдан керн олишнинг иложи бўлмаса яшикка ёрлиқ қўйилиб, керн олинмаганлигининг сабаби ёзилади. Яшикка керн тахлангандан сўнг қопқоғи ёпилади. Унинг ҳар иккала ёнига қудуқ рақами, керн олинган интервал чуқурлиги ёзилади, стрелка билан керннинг тахлаш йўналиши кўрсатилади. Сўнгра яшик керн ўрганиладиган геология бўлимига юборилади. Керн олишда турли типдаги колонкали снарядлардан фойдаланилади. Таркибида қаттиқ, суюқ ва газсимон фойдали қазилмалар бўлган жинсларни бурғилашда, одатда бир бошли колонкали снаряд ишлатилади. Бундай снарядлар ишлатилишининг самарадорлиги асосан жинсни майдалайдиган ускунанинг турига боғлиқ. Одатда қаттиқ фойдали қазилмаларни бурғилашда Ўзбекистон Республикасида қаттиқ қотишмали, питра (дроб)ли ва олмосли коронкалар ҳамда колонкали шарошкали долотолардан фойдаланилади. Чақиқ ва юмшоқ жинсларни бурғилашда эса тишли ва қиррали коронкалар ишлатилади. Ҳозирги даврда ишлаб чиқаришда қўлланилаётган долотолар конструкцияси ва бурғилаш технологияси кернни 100% олиш имконини бермайди. Бурғиланаётган жинсларнинг литологик таркибига ва бурғилаш технологиясига боғлиқ ҳолда колонкали долотолар ёрдамида 40-90% керн олиш мумкин. Амалиётда эса керн фақат 30-40%гина чиқариб олинади. Чақиқ терриген жинслардан, айниқса маҳсулдор қумтошлардан керн чиқиши 5-10%га тушиб қолади, баъзан қаттиқ гил ва карбонат жинсларда 60-80%га етади. Бурғилаш оддий долотоларда олиб борилганда керн жуда кам чиқади, бундай ҳолларда қудуқ деворидан ёнлама намунаолгич ёрдамида жинс намуналари олинади. Ёнлама намунаолгич билан қудуқ кесимининг хоҳлаган чуқурлигидан намуна олиш мумкин. Лекин, олинган намунанинг ўлчами жуда кичик (узунлиги 70 мм, диаметри - 30 мм) бўлганлигидан колонкали долото билан олинадиган керн ўрнини боса олмайди ва ўрганилаётган қатлам жинслари тўғрисида тўлиқ маълумот бермайди. Ҳозирги вақтда амалиётда отувчи ёнлама намунаолгичлардан кенг фойдаланилмоқда. Намуна ниҳоятда тез олиниши билан бирга у кўпинча бўлакларга бўлиниб ёки майдаланиб, кукун ҳолига келиб қолиши ёки ўлчами жуда кичик бўлиши мумкин. Бундай намунаолгичлар қўлланганда керн чиқиши 50%га етади. Юмшоқ (қум-гилли) жинслардан керн чиқиши 100%га етиши ва ўз навбатида қаттиқ (зич қумтош, зич оҳактош, ангидрит ва бошқа жинслардан намунани умуман олиб бўлмаслиги мумкин. Шунингдек, пармаловчи ёнлама намунаолгичли снарядлар ҳам ишлаб чиқарилган. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling