Нефть ва газ кон геологияси
Download 0.7 Mb.
|
Нефть ва газ кон геологияси дарслик
Иккинчи давр - 1918 йилдан то 1928 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Собиқ шўро ҳокимиятининг дастлабки йиллари ҳисобланган бу давр мобайнида нефть саноати миллийлаштирилиб янги техника билан жиҳозланди, нефть конларини ишлатиш режалаштирилди. Нефть саноати миллийлаштирилгандан кейинги дастлабки йилларда (1920) разведка қудуқларининг сон кескин кўпайди. ковланиши натижасида Боку райони ва унинг атрофидаги ерларда бир қатор юқори маҳсулдор нефть конлари очилди. Бу даврга келиб нефть оладиган бурғ қудуқларининг чуқурлиги ҳам нефть миқдори ҳам анча ошди. 1921 йилда машҳур олим И.М.Губкин Озарбайжон республкасида, Грозний шаҳрида ва бошқа районларда ишлаётган нефть конлари сувланиши олдини олиш бўйича салмоқли ишлар қилди.
1925 йилда Москвада нефть уюмларини муҳофаза қилиш ва оқилона ишлатиш масалаларига бағишланган бутуниттифоқ кенгаши чақирилганлиги ўша давр учун муҳим воқеа бўлди. Бу кенгашда машҳур олим М.В.Абрамович дунёда биринчи бўлиб, нефтли қатлам-резервуарга алоҳида ишлатиш объекти деб қараб, уни оқилона система бўйича ишлатиш ғоясини олға сурди. 1927 йилда олим нефть уюмларини ишлатиш системасининг биринчи таснифини эълон қилди. Кўп ўтмай 1928 йилда олим М.Ф.Мирчинкнинг Биби-Эйбат қатлами V свитасига саноат миқёсида истиқболлилигига бағишланган илмий асари чоп этилди. М.Ф.Мирчинк бу асарида нефть конининг нефть бериш имкониятларини кўриб чиқиб, унинг инсон фаолиятига тоби бўлган табиий-геологик омилларга боғлиқлигини ва уларнинг қудуқ маҳсулдорлигига таъсир этишини аниқлаш ва ўрганиш лозимлигини тавсия этган. 1933 йилда М.Ф.Мирчинк томонидан нефть ва газ конлари геологияси бўйича биринчи дарслик нашр этилди. Шунингдек, М.Ф.Мирчинк нефть саноати геологияси хизматининг ташкилотчиси ва раҳбари бўлиб қолди. 1927-28 йиллар мобайнида йирик олим В.В.Билибиннинг бурғ қудуқлари маҳсулдорлигининг истиқболини аниқлашга бағишланган бир қатор илмий ишлари чоп этилди. 1927-28 йиллар мобайнида бир қатор корхоналарда нефть заҳираларини ҳисоблаш бўйича махсус гуруҳлар ташкил этилди. Буларнинг бажарган ишларини Давлат Геология қўмитасининг нефть сектори раҳбарлигида нефть заҳирасини ҳисоблаш методикаси бўйича ҳар йили илмий анжуман чақириб турилди. Ташкил қилинган гуруҳлар кенгашида ва анжуманларда заҳиралар таснифининг зарурлиги қайд қилинди ва 1928 йилда Давлат геология қўмитаси ишлаб чиқилган вақтинчалик таснифни тасдиқлади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling