Нефть ва газ кон геологияси
Download 0.7 Mb.
|
Нефть ва газ кон геологияси дарслик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчи давр
- Бешинчи давр
Учинчи давр – 1929-1938 йилларни ўз ичига олади.Бу давр собиқ Иттифоқда мамлакат халқ хўжалигини ривожлантиришнинг дастлабки икки беш йиллик режасининг бажарилиш вақтига тўғри келади. Амалиёт ишларининг йил сайин ўсиб бораётган талаби бундан олдинги даврда бошланган нефть конларини ишлатиш, геологик маълумотлар олишни такомиллаштириш, уни таҳлил қилиш ва умумийлаштириш борасида тадқиқотларни янада муфассал бажаришга олиб келди. 1930 йилнинг апрель-май ойларида Янги Грозний нефть конини ишлатиш масаласи бўйича И.М.Губкиннинг раҳбарлигида комиссия тузилди.
1937 йилда М.А.Жданов ва С.В.Шумилин биринчи бўлиб, собиқ Иттифоқдаги конлардаги газ заҳирасини ҳисоблаб чиқдилар. Заҳирани ҳисоблашда ҳажмий методдан ташқари, босим пасайишига қараб газ заҳирасини ҳисоблаш методидан ҳам унумли фойдаландилар. 1929 йилдан бошлаб собиқ Иттифоқда бурқудуқлари кесимини ўрганишда зоҳирий қаршилигини аниқлашнинг геофизик методи (КС) тадбиқ қилина бошланди. дастлабки олинган натижалар мазкур методнинг юқори самарадорлигини кўрсатди. 1931 йилда собиқ Иттифоқ геофизиклари “Шлюмберже” фирмаси ходимлари билан ҳамкорликда қудуқлар электрометриясининг иккинчи методи – тоғ жинсининг ўз-ўзидан қутбланиш потенциаллари (ПС) методини ишлаб чиқдилар. Бу иккала метод қудуқларни геологик кесимини узлуксиз тузишга имконият яратди. Тўртинчи давр – 1939 йилдан 1948 йилгача даврни ўз ичига олади. Нефть геологияси фанининг нефть уюмларини ишлатиш назариясига ер ости гидравликаси асослари жорий қилинди. 1936 йилдан эътиборан Москва нефть институтида нефть ва газ конларини разведка қилиш кафедрасига профессор М.А.Жданов мудирлик қилди. Кейинроқ, 1959 йилда М.А. Ждановнинг раҳбарлигида И.М. Губкин номидаги Москва нефть институти қошида мамлакатда биринчи “Нефть кони геологияси” кафедраси ташкил этилди. 1974 йилга қадар бу кафедрага М.А. Ждановнинг ўзи мудирлик қилди. Қудуқларнинг энг зарурий сонини фақат гидродинамик метод орқали аниқлаш мумкин эмаслиги маълум бўлди. Бунинг учун кон-геологиясини иқтисодий маълумотлардан фойдаланган ҳолда ҳар томонлама асослашга зарурият туғилди. Геологлар, гидродинамиклар ва иқтисодчилардан ташкил топган тадқиқотчилар гуруҳи асосида Лойиҳа-тадқиқот бюроси ташкил этилди. 1948 йилда бажарилган ишларнинг натижаларига бағишланган иккита илмий асарлар чоп этилди. Муаллифлар А.П. Крилов, М.М. Глаговский, М.Ф. Мирчинк, Н.М. Николаевский, И.А. Чарнийнинг “Нефть конларини ишлатишнинг илмий асослари” ва Б.Б. Лапукнинг “Табиий газ конларини ишлатишнинг назарий асослари” илмий асарлари Давлат мукофотига сазовор бўлди. 1942 йилда нефть ва газ захираларининг янги таснифи қабул қилинди. 1946 йилда М.Ф. Мирчинк “Нефть кони геологияси” илмий асарини чоп эттирди. Бешинчи давр - 1949 йилдан шу кунгача бўлган вақтни ўз ичига олади. 1953-1955 йиллардан бошлаб нефть конлари геологияси вазифаларини ҳал этишга эҳтимоллик-статистик методлар ва ЭҲМни қўллаш бўйича кенг тадқиқотлар бошланди. 1956 йилда газ саноати халқ хўжалигининг мустақил тармоғига айланди. Газ қудуқларининг зарур бўлган сонини аниқлайдиган, нефть конлари геологияси деб аталиб келинган фан нефть ва газ конлари геологияси номини олди, Рахимов А.К., А.Х. Рашидов, Ш.Г. Саидхўжаев, Т.И. Убайхўжаев, И.Х. Холисматов, А.Р. Хўжаев, Э.К. Эрматов, А.Х. Хожиматов ва бошқа олим ва муҳандислар салмоқли ҳисса қўшдилар. Бу фан бошқа фанларнинг методлари орқали олинган назарий қарашлар ва далилий маълумотлардан кенг миқёсда фойдаланади ва ўзининг хулосаларида бошқа фанлар қонуниятларига таянади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling