Немис меннонитларининг хоразм тарақҚиётига қЎшган ҳиссаси хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими – Phd умид Бекмуҳаммад


Download 102.63 Kb.
bet7/17
Sana14.02.2023
Hajmi102.63 Kb.
#1197625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Меннонитлар ўзбекча

Оқмачитлик немисларнинг рўйхати
1934 йилнинг 18 апрел куни ИИХКнинг Хоразм округ бўлими бошлиғи Порецкий, ҳамда тезкор вакил Тарасов томонидан ўша вақтда Хива тумани Оқмачит қишлоғида яшовчи немислар рўйхатга олинади. Рўйхатдаги маълумот ўша давр мафкуравий сиёсати асосида немислар қай тарзда рўзғор тебратаётгани, ёлланма ишчи, деҳқон меҳнатидан фойдаланаётганига асосий эътибор қаратилган. Аниқланишича 83 хонадондаги немислар ихтиёрида 140 таноб ер, 43 от, 112 сигир, 56 бузоқ, 42 ҳўкиз ва 5 эшак мавжуд бўлган. Рўйхатга кўра Оқмачит қишлоғида қуйидаги оилалар яшаб истиқомат қилишган:
Тейфс Иван Оттович-оиласида меҳнатга яроқли 4 киши истиқомат қилган. Ўзи 27, хотини Анна 20 ёшда бўлган. Шунингдек, улар билан биргаликда 50 яшар отаси Иван Функ ва унинг рафиқаси ҳам бир хонадонда яшашарди. Оилада 1 сигир ва бир бузоқ, 1 эшак ва бир от ва унинг 2 та тойчоғи мавжуд бўлган. Хонадон кўп йиллар давомида сепаратордан фойдаланиб келган. И. О. Тейфс хонадонига қарашли 1,85 таноб ер бўлган. И. О. Тейфснинг касби ўқитувчи бўлиб, ерига ўғли Фридрих Тест томонидан ишлов берилган.
Дик Иван Пётрович-оиласида меҳнатга яроқли 2 киши мавжуд бўлган. Хотини Мария 26 ёшда эди. Оилада 1 сигир ва бузоқ бўлиб, улар ҳам сепаратордан фойдаланишган. И. П. Дикнинг касби ҳунарманд бўлган.
Паульс Герман Францев-оиласида 2 та меҳнатга яроқли киши истиқмат қилган. Шунингдек ушбу хонадонда 1 сигир ва бузоқ, 1 эшак мавжуд бўлган. Сепаратордан ҳам фойдаланилган. Паульс хонадонига қарашли 5,05 таноб ер бўлган. Мавсумий иш қизғин пайтлари деҳқон ёллатиб ишлатган. Рўйхат тузилган пайтда паульс хонадонига қарашли ерда Чиқирчи қишлоғилик Мулла Берган кунига 2 рубл пул эвазига ишлаётганди. У ҳар ойда ўртача 20-25 кун ишлаган. Паульснинг келиб чиқиши деҳқон бўлган.
Пайльс Пётр Асрлонович-хонадонида 52 яшар хотини Мария ва тўртта қизи (32 яшар Луиза, 25 ёшли Зара, 21 ёш Анна, 17 ёшли Клёна,) ва иккита ўғиллари ( 20 яшар Франц, 16 яшар Герард) истиқомат қилишарди. Хонадонда 1 от, 2 сигир ва бир бузоқ, иккита ҳўкиз ҳам боқилган. Ушбу хонадон ҳам сепаратордан фойдаланган. Пайльс хонадонига тўрт таноб ер қарашли бўлиб ижарачи ва ёлланма ишчи ишлатишмаган.

Download 102.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling