Немис меннонитларининг хоразм тарақҚиётига қЎшган ҳиссаси хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими – Phd умид Бекмуҳаммад


Download 102.63 Kb.
bet9/17
Sana14.02.2023
Hajmi102.63 Kb.
#1197625
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
Меннонитлар ўзбекча

Паульс Мария Генрих якка ёлғиз яшаб 0,25 таноб ерида Геог Янсен ишлаган ва ҳосилни тенг шерикчиликка бўлишганлар.
40 яшар Паульс Абсон Абсон хонадонида 44 ёшли хотини Аванна ва 13 яшар ўғли Пётр истиқомат қилишган. Хонадонда бир от, 2 сигир ва 2 ҳўкиз ,бир бузоқ боқилган. А. А. Паульс нинг 6 таноб ерида доимий равишда немис миллатига мансуб киши ёлланиб ишлаган.
33 яшар Винц Пётр Абран хонадонида 29 ёшли хотини Маргарита билан иккаласи яшашган. Оқмачитга Россиянинг Любан ҳудудидан кўчиб келишган. Ер эгалигига эга бўлмаган.
29 яшар Леп Алеко Гергардович хонадонида 28 ёшли хотини Зара билан иккаласи истиқомат қилишган. Хонадон ихтиёрида таноб ер, 3 от, 2 сигир ва 2 та ҳўкиз ва учта бузоқ бўлган. Сепаратордан фойдаланишган. А. Г. Леп оиласи ерида бир немис деҳқони доимий равишда ва бир ўзбек деҳқони мавсум қизғин пайтларда ишлашган.
35 ёшли Леп Арон Герг хотини Елена билан тенгдош бўлиб, иккаласи истиқомат қилишган. Хонадон ихтиёрида 6 таноб ер, 2 сигир, 2 ҳўкиз ва бузоқ мавжуд бўлган. А. Г. Леп ерида доимий равишда бир немис деҳқони ёлланиб ишлаган.
30 яшар Винц Андрей Корн хонадонида 22 яшар Мария билан иккаласи яшашган. Улар 1932 йилда Россиянинг Любани ҳудудидан кўчиб келишган. Хонадон ихтиёрида 3 сигир мавжуд бўлган.
26 яшар Пеннер Давид Корнеев хонадонида 25 ёшли хотини Елизавета билан иккаласи истиқомат қилишган. Улар 1932 йили Авлиёотадан (Ҳозирда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри)кўчиб келишган Оқмачитда ери бўлмаганлиги сабабли В. Г. Леп еридан ижарага олиб фойдаланишган.
78 яшар Резень Эмиль Яковлен ва унинг 60 ёшли рафиқаси ҳам ногирон бўлиб, улар хонадонида 0,55 таноб ер мавжуд бўлган. Ногирон эр-хотин ерига Гамун деган немис экин экиб ҳосилни тенг шерикчиликка бўлишишган.
55 яшар Классен Гергард Герг хонадонида хотини ва 19 ёшли ўғли Гергардлар истиқомат қилишган. Хонадон ихтиёрида сигир ва сепаратор мавжуд бўлган. Улар 1930 йилда Оқмачитга Саратовдан кўчиб келишган. Г. Г. Классен ҳунармандчилик қилиб рўзғорини боққан.

Download 102.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling