Немис меннонитларининг хоразм тарақҚиётига қЎшган ҳиссаси хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими – Phd умид Бекмуҳаммад


Download 102.63 Kb.
bet12/17
Sana14.02.2023
Hajmi102.63 Kb.
#1197625
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Меннонитлар ўзбекча

34 яшар Паульс Генрих Генр хонадонида тенгқур хотини Лида билан иккаласи яшашган. Хонадонда ҳўкиз, от, сигир ва 3 бузоқ ва 2,07 таноб ер мавжуд бўлган. Чиқирчи қишлоғилик ўзбек йигити Саур кунига 1 рублдан ҳақ олиб Г. Паульс ерида ишлаган.
55 яшар Тейфс Отто Оттович хонадонида 24 ёшли ўғли Борис, унинг 19 хотини Анна, 19 ёшли қизи Маргарита,шунингдек , 55 яшар амакиси Иван Тейфс, 19 ёшли асранди ўғли Генрих Тейфслар истиқомат қилишган. Хонадон ихтиёрида 2 ҳўкиз, бир от ва 2 омоч , 7 таноб ер мавжуд бўлган. Мавсум қизғин ва ҳосилни йиғиб олишда ёлланма деҳқонлардан фойдаланишган.
Шмидт Густав Генрих хонадонида 22 яшар хотини, 56 ёшли холаси Елизавета, 2 ҳўкиз, 3 сигир, 2 бузоқ, 1 от, плуг, барана, 4,85 таноб ер мавжуд бўлган. Мавсум қизғин пайтларида ёлланма деҳқондан фойдаланишган.
30 яшар Дик Гергард Генрих хонадонида 26 ёшли хотини Анна иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида бир от ва ҳўкиз, 2 сигир ва 2 таноб ер мавжуд бўлган. Мавсум қизғин пайтлари ёлланма деҳқонлар меҳнатидан фойдаланган.
50 яшар Резен Герман Эмил хонадонида 36 ёшли хотини Мария, 18 яшар қизи учаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида 1 сигир ва 1 таноб ер мавжуд бўлган. Г. Резен Оқмачитдаги энг довруқли ҳунарманд ҳисобланган.
33 яшар Шмидт Янс Генрихович хонадонида ўзи тенгқур хотини Елизавета, 18 яшар асранди қизлари Елена билан бирга яшашган. Хонадон ихтиёрида 2 от, 2 сигир, 2 ҳўкиз, 3 бузоқ, 1 плуг ва 4 таноб ер мавжуд бўлган. Мавсум қизғин пайтларида ерида ёлланма деҳқон меҳнатидан фойданишган.
30 яшар Эверт Вильгелм Генр хонадонида 32 ёшли хотини Устина, 24 яшар укаси Герман учалласи яшашган. В. Г. Эвертнинг ихтиёрида 2 та от, 3 сигир, 1 ҳўкиз ва 1 сепаратор ҳамда 4 таноб ер мавжуд бўлган.
30 яшар Паульс Ренг Вальсович хонадонида 26 ёшли хотини Анна билан иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида 1 сигир, 3 таноб ер мавжуд бўлган.
58 яшар Эверт Корней Пётр хонадонида тенгқур хотини мария, 17 яшар ўғли Франц билан учаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида 1 от, 3 таноб ер мавжуд бўлган.

Download 102.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling