Немис меннонитларининг хоразм тарақҚиётига қЎшган ҳиссаси хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими – Phd умид Бекмуҳаммад


Download 102.63 Kb.
bet14/17
Sana14.02.2023
Hajmi102.63 Kb.
#1197625
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Меннонитлар ўзбекча

74 яшар Альбрхт Елизавета Абрам хонадонида ёлғиз ўзи яшаб ери ва чорваси мавжуд бўлмаган.
Винц Эльза Ивановна 1932 йили Ленинграддан Оқмачитга кўчиб келганди. Э. И. Винц тикувчилик билан шуғулланган.
27 яшар Паульс Герман Петр 23 ёшли қизи Мария билан иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида 1 от ва сигир ҳамда 1 таноб ер мавжуд бўлган.
25 яшар Паульс Рудольф Петрович хонадонида 27 ёшли хотини Елизавета билан иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида бир от, бир ҳўкиз ва сигир,бир бузоқ ҳамда 2 таноб ер мавжуд бўлган.
65 яшар Леп Георгий Георгиевич хонадонида 62 ёшли хотини Зара билан иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида 3 сигир, бир бузоқ мавжуд бўлган.
56 яшар Пенцер Корней Вильг хонадонида 40 ёшли хотини Устина ва 22 яшар қизи ҳамда 76 ёш онаси Елизавета тўрталаси яшашган. Хонадон ихтиёрида 2 сигир ва бир бузоқ ҳамда 1 таноб ер мавжуд бўлган. К. В. Пенцер слесарлик қилиб рўзғор тебратган.
60 яшар Эверт Франц Петрович 28 ёшли қизи Ренарта иккаласи яшашган. Ф. Эверт 1933 йили Оқмачитга Авлиёотадан кўчиб келишганди.
Нахтигаль Генрих Петрович хонадонида 20 ёшли Густав, 18 яшар Герман ва 32 ёш қизи Анна билан тўртталаси яшашган. Хонадон ихтиёрида бир ҳўкиз ва от, 3 сигир ҳамда бузоқ , 3,8 таноб ер мавжуд бўлган.
58 яшар Эверт Генрих Фёдор хонадонида 52 яшар хотини Маргарита, 18 ёшли қизи Мария учаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида бир от, 2 сигир, 1 қўй ҳамда 2 таноб ер мавжуд бўлган. Мавсум қизғин пайтларида кунига 2 рубл пул тўлаб ёлланма деҳқон меҳнатидан фойдаланишган.
33 яшар Эверт Фёдор Генрихович хонадонида 29 ёшли хотини Елизавета билан иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида 1 от, сигир ва бузоқ ҳамда сепаратор аппарати ,3,55 таноб ери мавжуд бўлган.
55 яшар Янцен Иван Бренгард хонадонида 44 ёшли хотини Анна билан иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида 2 сигир, 2 ҳўкиз, 2 қўй ва сепаратор аппарати , 1,05 таноб ери мавжуд бўлган. И. Янцен ҳунармандчилик билан шуғулланган.

Download 102.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling