34 яшар Нахтигаль Пётр Герн оиласида 27 ёшли хотини Мария билан иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида 1 от, сигир,ҳўкиз ва 3 таноб ер мавжуд бўлган. П. Г. Нахтигаль хонадони доимий равишда Матниёз исмли ўзбекни ёлланма деҳқон сифатида ишлатган.
25 ёшли Даут Абрам хонадонида 24 яшар хотини Августа билан иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида от, ҳўкиз, сигир ва 3 сигир мавжуд бўлган. Мавсум қизғин пайтлари ерида деҳқон ёллаб ишлатишган.
53 яшар Даут Яков хонадонида 50 яшар хотини Анна, 81 ёшли отаси ва 18 ёш қизи Устина яшашган. Хонадон ихтиёрида бир от, 3 сигир, 2 ҳўкиз ва 4 таноб ер мавжуд бўлган. Мавсум қизғин пайтлари деҳқон ёллатиб ерларида ишлатишган.
30 яшар Даут Давид хонадонида 20 ёшли хотини Мария иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида 1 от, 3 сигир, бир ҳўкиз ва 2 бузоқ ва 2 таноб ер мавжуд бўлган. Мавсум қизғин пайтлари ерида ёлланма деҳқон ишлатишган.
27 ёшли Деп Вадди Гергардоиласида 26 яшархотини Екатерина биланиккаласияшашган. Хонадонда 2 от, 2 ҳўкиз, 2 сигир, бирбузоқва 5таноб ер мавжуд бўлган. В. Г. Депмавсум қизғин мавсумда ёлланма деҳқон ишлатган.
24 яшар Эверт Дюнус Кадеевич хонадонида 27 ёшли хотини Мария билан иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида бир от ва сигир, 3 таноб ер мавжуд бўлган.
29 ёшли Эверт Арон Иванович оиласида 30 яшар хотини Мария билан иккаласи яшашган. Хонадон ихтиёрида бир от ва сигир, 3 таноб ер мавжуд бўлган. Мавсум қизғин пайтлари бир ўзбек деҳқонидан ёлланма ишчи сифатида фойдаланган.
50 яшар Эверт Иван Петрович хотинида 56 ёш Мария , 30 ёш ўғли Иван учалласи яшашган. Хонадон ихтиёрида бир от, сигир ва 3 таноб ер мавжуд бўлган.
36 яшар Шмидт Отто Генрих 36 ёшли тенгқур хотини Екатерина, 25 яшар ўғли Корней, 23 яшар қизи Устина билан тўртталаси яшашган. Хонадон ихтиёрида 2 ҳўкиз, 2 от, 2 сигир ва 3 та бузоқ ва 5,65 таноб ер мавжуд бўлган. О. Шмидт хонадонида сепаратордан ҳам фойдаланилган. 2 нафар немис ва ўзбек йигити Матёқуб мавсум қизғин пайтларида О. Шмидт оиласининг деҳқончилик ишларида ёлланиб ишлашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |