Нерв тизими Нейронлар. Аксон. Дендрит. Мия


-расм. Бош мия ва унинг тўзилмаси


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana30.01.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1141774
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-maruza matni-1

1-расм. Бош мия ва унинг тўзилмаси 


Ярим шарларнинг мия пўсти деб аталадиган бутун юзаси текис 
бўлмай, балки ғижим-ғижим, бурмачалар билан қоплангандир, булар гўё 
эгат ва пушталарга ўхшайди. Шу билан бирга, ҳайвон биологик 
тараққиётнинг қанча юқори босқичида турса, ярим шарлар юзасидаги бу 
эгатлар шунча чуқурроқ ва пушталари кўпроқ бўлади. Одам миясининг 
ярим шарларидаги пушталар жуда кўп ва эгатлари кўп даражада 
чуқурдир. 
Бош мия пўсти миянинг кул ранг моддасидан иборат 9-расм. 
Миянинг турли қисмларида пўстнинг қалинлиги 1 мм дан. 4-5 мм гача 
боради. Одамнинг бош мия пўстининг бутун юзаси ўрта ҳисоб билан 
2000 кв.см келади. Бош мия ярим шарлари пўстининг юзаси одатда 
тўртта катта қисмга – пешона қисми (енг каттаси), тепа қисми, энса 
қисми ва чакка қисмига бўлинади 2-расм. 
Баъзи бир олимларнинг ҳисобига қараганда, бош мия пўсти ва ярим 
шарларида 15 миллиардга яқин нерв ҳужайраси бор. 
Катта ярим шарлар пўсти шакли ва функстияси билан бир-биридан фарқ 
қиладиган олти қават нерв ҳужайраларидан тўзилган 4 -расм. Олтинчи 
қават ўз навбатида икки қатламга бўлинади. Аммо бош мия пўстининг 
турли қисмлари олти қават ҳужайрадан. иборат эмас, балки икки, уч, 
тўрт қаватдан, баъзи қисмлари эса олти қаватдан иборат. Бош мия 
пўстининг ҳужайралар қавати бир хилда бўлган участкалари майдон 
peshonabo’lag
i 
chakka bo’lagi 
ensa bo’lagi 
2-rasm. Bosh miya yarim sharlari po’stining yuza qismlari
3-rasm. Kulrang modda bo’lagi 
tepa bo’lagi 


ҳосил қилади. Одам бош миясининг пўстида ҳаммаси бўлиб 52 та 
майдон бор Тўзилиш жиҳатидан бир-бирига ўхшайдиган майдонлар 
соҳаларни ташкил этади; бундай соҳалар 11 тадир. Бош мия пўстининг 
учинчи ва бешинчи қаватлари катта-ган, қолган қаватлари эса майда 
(донасимон) ҳужайралардан, учбурчак ва дугсимон ҳужайралардан 
тўзилган. Бош миянинг пўсти остидаги қисмлари пўст остидаги соҳа деб 
аталади 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling