Нерв тизими Нейронлар. Аксон. Дендрит. Мия
ХУЛҚ-АТВОРНИНГ ПСИХОФИЗИОЛОГИК
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2-maruza matni-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психик хусусият ва ҳолатларнинг нейропсихологик асослари.
ХУЛҚ-АТВОРНИНГ ПСИХОФИЗИОЛОГИК
АСОСИ. бор. Масалан, куриш ретсептори куёшнинг таркок нурини акс эттиришга мослашув муносабати билан ривожланади. Ретсепторларнинг ривожланиши маълум даражада муайян турдаги нерв системасининг ривожланиши билан бирга боради. Сезги аъзолари ва нерв системасининг ривожланиш даражаси мукаррар равишда психик акс эттиришнинг даражаси ва шақлини белгилаб беради. Нерв хужайралари факат турлар эмас, балки тугунлар (ганглийлар) ҳам хосил қилади. Тугунли ёки ганглийли нерв системаси энг куп микдрдаги кугатувчиларни кабўл қилиш ва кайта ишлаш имконини беради. Негаки, сезувчан нерв хужайралари кўзгатувчиларга бевосита якин жойлашган бўлада ва кўзгалишини тахлил этиш сифатини ўзгартириб юборади. Тананинг ҳар бир қисмида ганглийлар кушилиб, бир-бири билан нерв юллар оркали богланган нерв марказларини ташқил қилади. Айникса бош қисмида жойлашган марказ мураккаб тўзилгандир. Нерв системасининг олий типи - найчасимон нерв системасидир. У найчасимон қилиб бирлашган нерв хужайраларидан ташқил топган бўлади. Умурткалиларда эволютсия жараёнида орка ва бош мия - марказий нерв системаси пайдо бўлади ва ривожланади. Нерв системаси ва ретсепторларнинг ривожланишига мувофик равишда психик акс эттириш шақллари ҳам мураккаблашади. Бош мияда турли хилдаги функтсияларни ўз зиммасига оладиган алоҳида чекланган марказлар хосил бўлади. Бу марказлар махсус нерв бирикмалари - ассотсиатив зоналар оркали ўзаро боғланади. Шундай қилиб, психиканинг эволютсияси ретсепторлар функтсиялари шақлларининг, шунингдек сигнал фаолиятининг мураккаблашувида ифодаланади. 3.2. Психик хусусият ва ҳолатларнинг нейропсихологик асослари. Психиканинг моддий асослари тўғрисида фикр юритганда, аввало, у миянинг хусусияти эканлигини таъкидлаш жоиз. Билиш жараёнлари тўғрисида гап кетганида, албатта сезги, фикр, онг кабилар махсус равишда ташкил топган материянинг олий маҳсули эканлигини уқтириш мақсадга мувофиқдир. Организмнинг психик фаолияти тана кўпгина аъзоларининг ёрдами билан ишга тушади. Аъзоларнинг баъзилари таъсиротларни қабул қилса, бошқалари уларни сигналларга айлантиради, хатти-ҳаракатларнинг режасини тўзади ҳамда унинг амалга ошишини назорат қилади. Шунингдек, уларнинг бир гуруҳи хатти-ҳаракатга куч-қувват, ғайрат, шижоат бахш этади, яна бир тун эса мушакларни, пайларни ҳаракатлантиради. Мана шундай мураккаб функстиянинг йиғиндиси организмнинг ташқи муҳитга мослашувини, унга мувофиқлашувини, ҳаётий вазифаларнинг ижро этилиши ва бажарилишини таъминлайди. Органик оламнинг микроорганизмдан то инсонга қадар бир неча ўн миллион йиллар давом этган эволутсияси давомида хатти-ҳаракатларнинг, хулқ-атворнинг физиологик механизмлари ўзлуксиз равишда мураккаблашиб, табақалаша бориб, бунинг натижаси ўлароқ организм муҳитнинг ўзгаришларига тез реаксия билдирувчан ва мослашувчан хусусият касб этиб борган. Жумладан, бир ҳужайрали амёбанинг ҳаёт кечириши, унинг озуқа қидириш имконияти, ўз ҳаётини муҳофаза қилиш қобилияти муайян даражада чеклангандир. Ундаги ёлғиз ҳужайранинг ўзи ҳам сезувчи, ҳам ҳаракатланувчи, ҳам овқат ҳазм қилувчи вазифаларни ижро этади. Мураккаб тўзилишга эга бўлган ҳайвонларда аъзоларнинг ихтисослашуви озуқани кўриш, уни фарқлаш, хавф-хатарни тез сезиш, аниқ мўлжал олиш имкониятини беради. Ихтисослашувнинг асосий функстияси сигналларни идрок қилишдан иборат ҳужайраларнинг вужудга келишида ўз аксини топади. Мазкур ҳужайралар ретсептор деб номланмиш ҳужайралар туркумини юзага келтиради. Ҳужайраларнинг бошқалари мушак тўқималари ишини, безларнинг шира ажратишини назорат қилади. Бундай ҳужайралар эффекторлар дейилади. Ихтисослашув аъзоларни ҳамда функстияларни бир- биридан ажратади. Организмнинг асосий бошқарув имконияти яхлит нарса сифатида ҳаракат қиладиган марказий нерв системаси воситасида юзага келади. Нерв системасининг асосий элементлари нерв ҳужайралари ҳисобланиб, уларнинг функстияси қўзғатишдир. Нейрон ҳужайра таначасидан, дендритдан, аксондан ташкил топади. Марказий нерв системаси бош мия ва орқа миядан иборат. Ҳозирги замон фанининг кўрсатишича, орқа мия ва мия найчаси рефлектор фаолиятининг туғма (шартсиз рефлекслар) ҳисобланган шаклларни амалга оширади, катта яримшарларнинг қобиғи эса ҳаётда орттирилган, психика ёрдами билан бошқариладиган хулқ-атвор шаклларининг органи саналади. Мия катта яримшарлари фаолиятининг умумий қонунлари И.П.Павлов томонидан кашф этилган. Ҳозирги замон физиологияси маълумотига қараганда, мияда ҳосил бўладиган тўлқинлар турли частотадаги электромагнит тебранишларига ўхшаб кетади. Мияда электр токлари пайдо бўлишининг электроенсефалограмма кўринишдаги кучайтиргич ёрдамида ёзиб олишнинг кашф этилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Чунки космонавт миясининг биотоклари ёзуви унинг марказий нерв системасида юз берадиган ўзгаришлар кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Одам психик ҳаётида катта яримшарлар қобиғи сиртининг пешана қисмлари алоҳида рол ўйнайди. Психик функстиялар муайян тарзда чап ва ўнг яримшарлар ўртасида тақсимланиши чуқур ўрганилган. Маълумки, психиканинг мазмуни — тирик мавжудот ўзаро муносабатда бўладиган ташқи олам билан белгиланади. Шунинг учун ташқи олам инсон миясида шунчаки оддий биологик муҳит эмас, балки одамлар томонидан уларнинг тарихий тараққиёт давомида яратилган ҳодисалар олами ҳамдир. Психик ва нерв-физиологикжараёнларнинг ўзаро муносабати масаласи мураккаб муаммолардан ҳисобланади. Шунинг учун психиканинг ўзига хос хусусиятларини нерв-физиологик хусусиятларидан қандай муҳим белгилари билан фарқланишини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Бордию мазкур ўзига хослик мавжуд бўлмаганида эди, у ҳолда психология мустақил билим соҳаси сифатида тадқиқ этилиши ҳам мумкин эмасди. Психик жараёнлар ўзида фақат ички физиологик жараёнларни эмас, балки ташқи обектларнинг тавсифини ҳам мужассамлаштиради. Марказий нерв системаси бош мия билан орқа миядан таркиб топган. Орқа мия умуртқа поғонасининг каналида жойлашган бўлиб, нерв тўқимасидан тўзилган ва шаклан гўё ёъғон чилвирга ўхшайди. Орқа мия ўзунасига кетган иккита эгат билан икки қисмга: ўнг ва чап қисмларга бўлинади. Орқа миянинг атроф-чеккасида оқ модда (нерв толаларининг тўплами), ўртасида эса кул ранг модда (нерв ҳужайраларининг тўплами) жойлашганлигини орқа миянинг кўндаланг кесигидан кўриш мумкин. Кул ранг модда кесиги шаклан капалакка ўхшайди. Орқа мия олдинги қисмлари олдинги илдизчалар, орқадаги қисмлари орқадаги илдизчалар, деб аталади. Орқа мияда нерв тутам бўлиб жойлашган, қўзғалиш перифериядаги нерв учларидан, скелет мускуллари, тери, шилиқ пардалардаги нерв учларидан шу нерв толаларнинг тутамлари орқали нерв импулслари шаклида бош мияга етиб боради ва бош миядан периферияга келади. Нерв толаларининг ана шу тутамлари ўтказувчи ёъллар деб аталади. Орқа мия онгли психик жараёнларнинг бевосита маркази бўлмай, балки онгсиз рефлектор ҳаракатларни идора этадиган марказдир. У тана ва қўл-оёқ мускулларини, кўз мускулларини идора қилади, шунингдек, организмда бўладиган бир қанча физиологик жараёнларни, яъни томир ҳаракатлари, тер чиқариш ва бошқа шу каби физиологик жараёнларни ҳам идора этадиган марказдир. Ана шу марказлардан бир қисми вегетатив нерв системасига тааллуқлидир. Бош мия калла қутисида жойлашган бўлиб, гўё орқа мия тепасидаги устки қават ҳисобланади. Мутахассислар томонидан бош мия қуйидаги қисмларга ажратилади 1- расм.: кетинги мия; ўрта мия; оралиқ мия; олдинги мия. Кетинги мияга ўзунчоқ мия, Варолий кўприги ва мияча киради. Ўзунчоқ мия билан Варолий кўприги орқа миянинг гўё бевосита давомидир. Лекин шу билан бирга, ўзунчоқ мия орқа мияга қараганда хийла мураккаб вазифани ўтайди. Ўзунчоқ мия орқали орқа миядан бош миянинг юқорироқдаги бўлимларига ва, аксинча, бош миянинг юқорироқдаги бўлимларидан орқа мияга импулслар ўтиб туради. Ўзунчоқ мия ядролари эмиш, чайнаш, ютиш, сўлак ажратиш, меъда ва меъда ости безидан шира ажратиш, қусиш ва шунга ўхшаш бир қанча мураккаб рефлектор жараёнларда қатнашади. Нафас олишни, юракнинг ишла шини идора этадиган, қон томирлар тонусини сақлайдиган марказлар ўзунчоқ миядадир. Мияча марказий нерв системасининг пастдаги ҳамма бўлимларига, шунингдек, юқорироқдаги қисмларига кўп ёъллар билан маҳкам боғлангандир. Миячанинг жуда қатта аҳамиятга эга эқанлиги лоақал шундан ҳам кўринадики, мия ча олиб ташлангандан кейин тананинг мувозанат ва ҳаракат функстиялари жуда ҳам бўзилади; ҳаракатлар тартибсиз, чалкаш, пойма-пой бўлиб қолади. Миячаси олиб ташланган ҳайвон қаддини кўтариб ва бошини тутиб туролмайди; боши ва танаси доим тебраниб туради; омонат, пойма-пой, ҳаддан ташқари кескин ҳаракатлар қилади. Ўрта мия. Мускул тонусининг нормал тақсимланишини ва гавданинг товуш ҳамда ёруғлик сингари қўзғовчиларга, шунингдек оғирлик кучига нисбатан тўғри туришини идора этадиган тўрт тепалик, қизил ядро ва миянинг бошқа баъзи бир участкалари ўрта мия таркибига киради. Ўрта мияси олиб ташланган мушук, ит ва маймунлар нормал ҳаракат қила олмайдиган бўлиб қолади. Оралиқ мия муҳим функстияларни ўтайдиган бир қанча нерв участкаларидан иборат. Гавданинг умумий сезувчанлигини ҳам ўрта мия идора этади. Пастроқдаги вегетатив марказларнинг ишларини бирлаштирадиган ва мувофиқлаштирадиган олий вегетатив марказлар ҳам ўрта мияда деб тахмин қилинади. Ўзунчоқ мия, Варолий кўприги, ўрта мия ва оралиқ мия ҳаммаси биргаликда мия дастаси ёки мия стволи деб аталади. Олдинги мия ва унинг пўсти бош миянинг олий қисмларидир. Ҳайвон биологик тараққиёт босқичининг қанча юқорисида турса, олдинги мияси бош миянинг бошқа қисмларига нисбатан ўшанча кўпрок жой эгаллайди. Олдинги мия иккита ярим шардан – ўнг ва чап ярим шарлардан иборат. Бош миянинг пешана бўладиган энса бўлагига қараб борадиган катта эгат бу ярим шарларни бир-биридан ажратиб туради. Олдинги миянинг ўнг ва чап ярим шарлари қадоқ модда деб аталувчи жисм ёрдами билан ўзаро бирлашади. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling