Нерв тизими Нейронлар. Аксон. Дендрит. Мия
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2-maruza matni-1
4.3. Онгнинг структураси
Психиканинг одамга хос бўлган олий даражасини онг ташкил этади. Онг психиканинг олий, уни яхлит бир холга келтирувчи шакли бўлиб, кишининг меҳнат фаолиятида, бошқалар билан (тил ёрдамида) доимий мулоқот қилиш жараёнида шаклланишининг ижтимоий-тарихий шарт- шароитлари натижаси ҳисобланади. Шу маънода онг «ижтимоий маҳсул» бўлиб англанган борлиқдан бўлак бошқа нарса эмасдир. Онгнинг структураси, яъни таркибининг муҳим психологик таърифи қандай? Унинг биринчи таърифи номининг ўзидаёқ берилган бўлиб, онг деганидир. Кишининг онги бизнинг теварак-атрофимизни қуршаб турган олам ҳақидаги билимлар мажмуасидан таркиб топди. Онгнинг яшаш усули ва онг учун ниманингдир борлиги билимдир. Шундай қилиб онгнинг структурасига муҳим билиш жараёнлари кирадики улар ёрдамида одам ўзбилимларини доимо бойитиб боради. Бу жараёнлар қаторига сезгилар ва идрокни, хотирани ҳаёл ва тафаккурни ўтказувчи қўзғатувчиларнинг бевосита акс этиши натижасида онгда борлиқнинг ўша моментда киши тасаввурида ҳосил бўлган ҳиссий манзараси гавдаланади. Хотира онгда ўтмиш образларини қайтадан гавдалантирса, ҳаёл эҳтиёж объекти бўлган, аммо ҳозирги пайтда йўқ нарсанинг образ моделини ҳосил қилади. Тафаккур умумлашган билимлардан фойдаланиш йўли билан масаланинг ҳал этилишини таъминлайди. Айтиб ўтилган психик билиш жараёнларидан исталган бирнинг батамом барбод бўлиши у ёқда турсин, бўзилиши ё издан чиқиши ҳам онгнинг барбод бўлишига олиб келади. Онгнинг иккинчи таърифи-унда субъект билан объект ўртасида фанни фарқланишининг ўз ифодасини топиши, яъни одам «мен» деган тушунча билан «мен эмас» деган тушунчага нима тегишли эканини аниқ билади. Тирик организмлар дунёси тарихида биринчи бўлиб ундан ажралиб чиққан ва ўзини атроф-муҳитга қарама-қарши қўйган инсон ўз онгида ушбу қарама-қаршилик ва тофовутни сақлаб келмоқда. Жонли мавжудотлар ичида унинг ўзигина билишга, яъни психик фаолиятни ўзини тадқиқ этишга йўналтиришга қодирдир. Одам ўз хатти-харакатларини ва умуман ўзини ўзи онгли равишда баҳолайди. «Мен»нинг эмас «мен эмас» дан ажратилиши-ҳар бир киши болалаигида бошдан кечирадиган йўл бўлиб, унинг ўзини ўзи англаши жараёнида юз беради. Онгнинг учинчи таърифи-одамнинг мақсадни кўзловчи фаолиятини таъминлашдир. Фаолиятнинг мақсадларини яратиш онгнинг функстияси киради. Бунда фаолият мотивлари юзага келади ва чамалаб чиқилади, иродавий қарорлар қабул қилинади, харакатларни бажаришнинг қандай бориши ҳисобга олинади, унга тегишли тўзатишлар киритилади ва х.з. «Киши табиат томонидан берилган нарсалар билан бирга ўзининг онгли мақсадини ҳам амалга оширади, бу мақсад қонун сифатида, кишининг иш усулини ва бу ишнинг характерини белгилаб беради ва киши ўз иродасини ана шу мақсадга бўйсундириши лозим»;-деб таъкидлаган эди. Мақсадни кўзловчи фаолиятнинг амалга оширилишида, унинг мувофиқлаштирилишида ва йўналишида касаллик оқибатида ёки бирон- бир бошқа сабабларга кўра ҳар қандай бўзилишнинг юз беришини онгнинг бўзулганлиги деб қарамоқ керак. Ниҳоят онгнинг тўртинчи таърифи-унинг таркибига муайян муносабатнинг кирганлигидир. Яъни «Менинг ўз муҳитимга бўлган муносабатим менинг онгимдир». Киши онгига муқаррар равишда ҳис- туйғулар олами кириб келади. Ундамуракаб объектив ва энг аввало одамнинг ўзи ҳам жалб этилган ижтимоий муносабатлар ўз аксини топади. Бу ўринда ҳам бошқа кўпгина ҳолларда бўлгани каби паталогия нормал онгнинг моҳиятини яхшироқ англаб олишга ёрдам беради. Айрим руҳий касалликларга чалинганда онгнинг бўзилганлиги айнан ҳис-туйғулар ва муносабатлар соҳасидаги бўзилиш билан белгиланади: бемор бунга қадар беҳад севган онасини суймайдиган бўлиб қолади, яқин кишилари тўғрисида зарда билан гапиради ва хакозо. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling