Нерв тизими ва унинг ёшга боғЛИҚ хусусиятлари маърузачи: Phd буранова Г. Б
Download 152.94 Kb.
|
ЁФГ 4-м Нерв т Ёш хус
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маърузачи: PhD Буранова Г.Б.
- ЭЪТИБОРИНГИЗ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ФИЗИОЛОГИЯ КАФЕДРАСИНЕРВ ТИЗИМИ ВА УНИНГ ЁШГА БОҒЛИҚ ХУСУСИЯТЛАРИМаърузачи: PhD Буранова Г.Б.Қарши - 2023Чақалоқларнинг мияси нисбатан катта бўлиб, у тана массасининг 1/8-1/9, бир яшар болада 1/11 - 1/12, беш яшар болада 1/13-1/14, катта ёшдаги одамларда 1/40 қисмини ташкил қилади. Чақалоқ тана массасининг 1 кг га 109 г мия тўқимаси тўғри келса, катта ёшдаги одамларда бу кўрсаткич 20-25 г ни ташкил қилади. Бола ҳаётининг биринчи йиллари мия тез ўсади. Биринчи тўққиз ой давомида унинг массаси икки марта, уч йилда уч мартага кўпаяди. Чақалоқларнинг МНТ даги нейронлар сони катта ёшдаги одамларникига тенг ва ўсиш даврида кўпаймайди. Аммо нейронларнинг аксон ва дендритлари ўсади ва шохланади. Синапслар сони кўпаяди, аксонлар йўғонлашиб, миелин билан қопланади. Чақалоқнинг орқа миясидаги нейронларнинг тузилиши 3-4 ёшли болаларники билан деярли бир хил. Иккинчи болалик даврида ҳужайралар катталашади. МНТ нинг функционал етилиши толаларнинг миелин билан қопланиши, синапслар пайдо бўлишига боғлиқ. Бола туғилганида орқа миядаги асосий ўтказувчи йўлларнинг миелинлашуви тугайди. Узунчоқ мия ва ўрта миядаги нерв ҳужайралари туғилиш вақтига келиб тўла шаклланади. Мия катта яримшарларининг айрим қисмлари ва механизмлари туғилиш вақтига келиб ҳали етарлича ривожланмаган. Буларга кўриш соҳалари, гипоталамик ядроларнинг кўп қисми, мияча кабилар киради. Янги туғилган чақалоқда: Нерв тизимининг тери рецепторлари, проприорецеп-торлар, вестибуляр, таъм ва ҳид билиш рецепторлари билан боғланган қисмлари яхши ривожланган. Мия пўстлоғининг ҳаракатларга бевосита даҳлдор соҳалари етарлича ривожланмаган. Пўстлоқдаги мотор соҳаларнинг етилиши 6-7 ёшда тугайди. Ўсиш жараёнида нейронлар ўртасидаги алоқалар мураккаблашади, нейрон ҳалқалари ва тўрлари такомиллашади, МНТ даги синапслар сони бир неча ўн марта кўпаяди. МНТ нинг асосий фаолият кўрсатиш шакли бўлган рефлектор фаолият рефлекс ёйи тузилмаларининг етарли даражада ривожланишини талаб қилади. Энди туғилган чақалоқда янги шароитга мослашиб ҳаёт кечириш учун зарур бўлган рефлекс ёйлари фаолият кўрсатишга тайёр бўлади. Янги туғилган болаларда эмиш, ютиш, қовуқ ҳамда тўғри ичакни бўшатиш рефлекслари яхши ривожланган. Нафасни бошқариш рефлекслари яққол намоён бўлади. Булар - организм фаолиятлари мўтадил бўлишини таъминловчи рефлекслардир. Хартум рефлекси. Бармоқлар билан чақалоқнинг лабларига тегиш натижасида унинг лаблари чўччайиб, олдинга чўзилади. Робинсон рефлекси. Кафтига бармоқ ёки қалам тегишига жавобан бола уларни шундай куч билан ушлаб оладики, хатто кўтарса ҳам қўйиб юбормайди. 4-ойга бориб, бу рефлекс йўқолиб кетади. Моро рефлекси. Бола ётган стол ёки кроват туртилса, бола аввал қўлларини ёяди, сўнг уларни букади. Бу рефлекс қўлдаги болани тез пастга туширганда ҳам қайд этилади. У бола 4 ойлик бўлгунича кузатилади. Бауер рефлекси. Бола қорнида ётган ҳолатда кафт билан унинг оёқлари кафтига енгилгина босилади. Шунда бола кафтдан итарилиб, эмаклашга ўхшаш ҳаракат қилади. Бу рефлекс ҳам бола 4 ойлик бўлганидан кейин йўқолади. 3-3,5 ойлик бола устига ёпилган чойшабни пайпаслайди. Мақсадли ҳаракатлар шаклланади. Бола ўйинчоқларни икки қўли билан ушлашга, ўзи ўйинчоқни қўлига олишга уринади. 5 ойга тўлган боланинг қўлини чўзиб, бирор нарсани ушлаши катта ёшдаги одамнинг шундай ҳаракатларига ўхшайди. Бироқ бу вақтда ҳам боланинг ҳаракатлари мукаммал бўлмайди. Қўлнинг бирор нарсани чангаллашга қаратилган ҳаракати вақтида иккинчи қўл ҳам шундай ҳаракат қилади, боланинг оёқлари ҳам ҳаракатланиб, оғзи очилади. Демак, бу даврда МНТ да қўзғалиш кенг тарқалади (иррадиация). Антогонист ва қарама-қарши қўл мускуллари марказларида пайваста тормозланиш суст ривожланган. Боланинг мослашиш фаолиятида вазиятни чамалаш (ориентирлаш) рефлексининг аҳамияти катта. У таъсиротга, масалан, товушга жавобан бутун тананинг сесканиши ва мавжуд ҳаракатларнинг вақтинча тўхташидан иборат бўлади. Чамалаш рефлексининг турли анализаторлардан шаклланиш вақтида фарқ бор. Таъсиротлардан товуш ва ёруғликка чамалаш рефлекси жуда яққол намоён бўлади. Чамалаш рефлекси анализаторлар қўзғалувчанлигини ва мускуллар тонусини оширади. Бунинг натижасида бола ташқи муҳитдаги ўзгаришларни баҳолаш ва уларга адекват жавоб бериш имкониятини қўлга киритади. Марказий нерв тизимининг ривожланиши ва фаолияти боланинг ҳаракатланиш фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Турли ҳайвонларнинг туғилган вақтида етуклик даражасини ҳаракатлар такомили билан солиштириш шуни кўрсатадики, кўпчилик ҳайвонларда бош мия пўстлоғи қанча кўп ривожланган бўлса, туғилган вақтида унинг ҳаракатлари шунчалик ожиз бўлади ва ҳаракат фаолиятининг тикланиши узоқ вақт давом этади. Инсон боласининг етуклик даражаси туғилган чоғида жуда паст, ҳаракатлари жуда ожиз бўлади. Боланинг рефлектор фаолияти ривожланишида миянинг генетик хусусиятлари муҳим аҳамиятга эга. Аммо бола улғайган сари атрофдаги шароитнинг аҳамияти ортиб боради. Ташқи таъсиротлар етарлича хилма-хил бўлгандагина бола мияси фаолиятларининг меъёрий ривожланиши мумкин. Боланинг катта ёшдагилар билан, биринчи галда онаси билан мулоқотда бўлиши, айниқса катта аҳамиятга эга. Уйқу давомийлигининг камайиши боланинг ташқи таъсиротларни идрок этиш имкониятларини кенгайтиради. ЭЪТИБОРИНГИЗЭЪТИБОРИНГИЗУЧУНРАҲМАТ!Download 152.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling