Нигоҳида тошкент — 2003


Пауэлл “Биз учун энг муҳими — мамлакатларингизнинг


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/41
Sana20.12.2022
Hajmi0.93 Mb.
#1037494
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41
Bog'liq
Toshpo\'lat Rahmatullayev. Amerika jurnalist nigohida

Пауэлл “Биз учун энг муҳими — мамлакатларингизнинг 
демократик тараққиёти. 11 сентябргача аҳвол шундай эди
бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади”, — деб таъкидлаган 
эди.
Очиқ жамиятни ривожлантириш ҳозир сизлар 
учун жуда муҳимдир. Айни пайтда республикангиз очиқ 
жамиятга олиб борадиган айрим қадамларни қўя бошлади. Бунга 
қатор мисоллар келтириш мумкин. Ёшлар Ғарб мамлакатларига 
ўқишга 
боришмоқда. 
Биз 
суд 
тизимида 
бўлаётган 
ўзгаришларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Улар суд тизимини 
кучайтириш, жумладан, адвокатлар ҳуқуқини кенгайтириб, 
прокурор қудратини чеклашни кўзда тутмоқда. Шу билан бирга, 
Ўзбекистон ҳукумати томонидан Интернетдан фойдаланишдаги 
монополиянинг олиб ташланиши ва ОАВда цензуранинг бекор 
қилиниши катта олқишга лойиқ ишлар сирасига киради. 
Шунингдек, мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилотининг рўйхатга 
олиниши муҳим аҳамиятга молик воқеа бўлди. Буларнинг 
ҳаммасини Ўзбекистонни очиқ жамиятга олиб борувчи муҳим 
қадамлар деб биламан.
Шу билан бирга, таъкидлашни истар эдимки, буларнинг 
барчаси ҳали илк қадамлардир. Мен ҳозирча Ўзбекистонни очиқ 
жамият деб айтолмайман.
Цензуранинг 
бекор 
қилинишига 
қадар 
ОАВ 
янгиликларнинг 
асл 
моҳиятини 
етказиб 
беролмасди. 
Ўзбекистоннинг ахборот воситалари собиқ шўроларникига ўхшаб 
кетарди. Кейинги пайтларда нуфузли матбуот органларида 
мақтовга сазовор мақолалар чиқа бошлади.
— Ушбу саволга боғлиқ яна бир масала юзасидан 
фикрингизни билмоқчи эдим. Демократиянинг ғарбона ва 
шарқона кўринишлари ҳақидаги фикрларга муносабатингиз 
қандай?
— Менимча, ғарб демократияси деб Ер куррасининг ғарбий 
қисмида мавжуд бўлган демократия, шарқ демократияси деб эса 
Ер куррасининг шарқий қисмида мавжуд демократияни айтиш 


Тошпўлат Раҳматуллаев. Америка журналист нигоҳида 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
50 
50
мумкин. Демократиянинг ҳамма ерда бир хил бўлган умумий 
хусусиятлари мавжуд.
Булар, биринчи галда, ўз нуқтаи назарини очиқ ифода 
этиш мумкинлиги имкониятининг мавжудлигидир. Ҳукумат 
нуқтаи назарига тўғри келмаса ҳам ўз фикрини айта олиш
сиёсий партияларда бўлиш, ўзи истаган динга бемалол сиғиниш, 
турли баҳоналар билан фуқароларни қамоққа олиш ҳолатларини 
чеклаш кабилар ҳам демократиянинг умумий хусусиятларига 
киради. Қайси давлатларда шу хусусиятлар мавжуд бўлса, ушбу 
давлатни демократик давлат деб аташ мумкин. Бу — Шарқда 
бўладими, Ғарбда бўладими, фарқи йўқ. 
Демак, Сиз учун шарқона ва ғарбона демократия 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling