Нигоҳида тошкент — 2003
ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
Toshpo\'lat Rahmatullayev. Amerika jurnalist nigohida
ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ
Тошпўлат Раҳматуллаев. Америка журналист нигоҳида www.ziyouz.com kutubxonasi 36 36 Кейинги йилларда маҳаллий ҳокимият тизими ва ўзини-ўзи бошқариш органлари муаммосига бағишланган қатор анжуманларда иштирок этган эдим. Бу ҳақда мақолаларим ҳам чиққан эди. Шу боис АҚШда федерал бошқаруви, штатлар ҳукуматлари ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасидаги муносабат билан қизиқдим. Аризона штати ҳукуматида ва шу штатнинг Скоттсдейл шаҳри мэриясида бўлиб, қизиқарли маълумотларни билиб олдим. Ҳар иккала раҳбар ҳам, яъни штат губернатори ва шаҳар мэри аёллар экан. Губернатор 4 йил муддатга сайланиб, ижроия ҳокимияти раҳбари ҳисобланади. Штатнинг ўз қонун чиқарувчи органи бор. Бу — конгресс бўлиб, у сенат ва вакиллар палатасидан иборат. Штат ўз конституциясига эга. Шуниси борки, ҳар бир штат федерал қонунларни ҳурмат қилиши зарур. Худди шунингдек, шаҳар ва бошқа маҳаллий ҳокимият ҳам ўз штатининг конституциясига зид бўлган қонун ва қарорлар қабул қилмаслиги керак. АҚШда штатлар ва маҳаллий ҳокимият органлари эга бўлган ҳуқуқларнинг аксарияти бошқа мамлакатларда марказий ҳукумат ихтиёрида. Мисолларга мурожаат этайлик. Ҳар бир штатнинг ўз полицияси ва жиноий қонунчилиги бор. Никоҳни қайд этиш ва бекор қилиш, автомобиль ҳайдовчиси гувоҳномасини бериш, спиртли ичимликлар савдосини ташкил этиш, сайловларда овоз бериш тартибини, меъморчилик меъёрларини, даромад солиғи миқдорини белгилаш масаласини штатнинг ўзи ҳал қилади. Таълим ҳам тўла улар ихтиёрида. Маҳаллий ҳокимият органи ўз ишини қандай ташкил этганлигини Скоттсдейл шаҳри мисолида кўриб чиқамиз. Шаҳарда 215 минг киши истиқомат қилади. Шаҳар ҳукуматини 7 кишидан иборат шаҳар кенгаши ташкил этади. Кенгаш аъзоларидан бири шаҳар мэри бўлиб, у кенгаш йиғилишларини бошқаради. Мэр, бизга айтишларича, ҳеч қандай ортиқча Тошпўлат Раҳматуллаев. Америка журналист нигоҳида www.ziyouz.com kutubxonasi 37 37 ваколатга эга бўлмасдан, тенглар ичида биринчи экан. У ҳам шаҳар кенгашининг бошқа аъзолари каби сайланади. Кенгаш кундалик ишларни бажаришга раҳбарлик қилиш учун менежер тайинлайди. У ижроия ҳокимият раҳбари вазифасини бажаради. Унинг уч нафар ёрдамчиси ва икки минг хизматчиси бор. Шаҳарнинг бир йиллик бюджети 900 млн долларни ташкил этади. Шундан 350 млн доллари ойлик маоши сифатида шаҳар ҳукумати аъзоларига, полициячиларга, ўт ўчирувчиларга ва бошқаларга мўлжалланган. Қолган 550 млн доллари йўллар, мактаблар қуриш, истироҳат боғлари барпо этиш каби ишларга сарфланади. Бу маблағ аҳоли солиғидан тўпланганлиги туфайли, уни қандай мақсадларда сарф қилиниши бўйича солиқ тўловчи ўз муносабатини билдириши мумкин. Шаҳар мактаблари ҳам маҳаллий солиқлар орқасидан кун кўради. Маҳаллий органлар мактаб кенгашларини сайлашади. Кенгаш шаҳар бўйича мактаб ишларига раҳбарлик қилувчи масъул шахсни тайинлайди. Барча соҳалар каби йўлларнинг ҳам ўз эгаси бор. Шаҳардаги ички йўллар мэрия ихтиёрида бўлса, катта йўллар штатга қарайди, штатларни бир-бирига боғловчи магистраль йўллар федерал ҳукумат қарамоғида. Ўз эгаси борлиги учун йўлларнинг сифати жуда яхши. Масалан, биз ўзимизга китобу кинофильмлар орқали таниш бўлган Катта каньонга (сув ювиши натижасида ҳосил бўлган узунлиги деярли 450 чақиримга чўзилган, кенглиги ўртача 16 чақиримни ташкил этадиган дара) саёҳат қилиш учун Скоттслейд шаҳридан 360 чақирим йўл босишимизга тўғри келди. Тоққа қараб кўтарилган йўл шунчалик равон эдики, биз микроавтобусда кетаётиб, тобора баландликка чиқаётганимизни умуман сезмадик. Машинамиз денгиз сатҳидан 2200 метр баландликка кўтарилган эди. Эътиборимизни тортган яна бир ҳолат шу бўлдики, бутун катта йўл давомида полиция навбатчисини ёки автомобиль ҳаракатини назорат қилувчи полиция участкасини учратмадик. Ҳайдовчи ҳам қоида бўйича, Тошпўлат Раҳматуллаев. Америка журналист нигоҳида www.ziyouz.com kutubxonasi 38 38 йўл четида ўрнатилган белгилар талабига риоя қилган ҳолда машинани бошқариб борди. Қўшма Штатларда давлат бошқарув тизими ҳақидаги ушбу қисқача кузатувимизнинг сўнгида таъкидламоқчи эдикки, тизимидаги ҳар бир бўғин маълум ҳуқуқ ва масъулиятни ўз зиммасига олган ҳолда фаолият юргизади. Бундан эса фақат аҳоли ютади. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling