Нигоҳида тошкент — 2003


ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА – МАҲАЛЛИЙ ЯНГИЛИКЛАР


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/41
Sana20.12.2022
Hajmi0.93 Mb.
#1037494
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41
Bog'liq
Toshpo\'lat Rahmatullayev. Amerika jurnalist nigohida

ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА – МАҲАЛЛИЙ ЯНГИЛИКЛАР 
Америка оммавий ахборот воситалари халқаро янгиликларга 
ўз мамлакатларининг дунё ишларидаги иштирокига нисбатан 
анча кам ўрин беришади. Матбуотнинг асосий эътибори ички 
воқеа ва ҳодисаларни ёритишга, аҳолини мамлакат ичкарисида 
кечаёган жараёнлар билан таништиришга қаратилган. Лекин 


Тошпўлат Раҳматуллаев. Америка журналист нигоҳида 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
23 
23
бунинг ҳам ўзига хос жиҳати мавжуд. Аҳолини кўпроқ маҳаллий 
янгиликлар — ўзи яшаётган штат ёки шаҳар ҳудуди ҳақидаги 
ахборот қизиқтиради. Ушбу эҳтиёжни қондиришга АҚШнинг 
6500 та шаҳрида нашр этилаётган 10 мингдан ортиқ газета 
хизмат қилмоқда. Фақат ҳар кунлик газеталарнинг сони 1500 
тадан ортиқ бўлиб, улар 60 млн нусхада чоп этилмоқда. Якшанба 
кунлари чиқадиган 900 тага яқин газетанинг тиражи 62 млн 
нусхани ташкил этади. Яна ҳафтада, икки ҳафтада ёки бир ойда 
бир марта нашр этиладиган 7 мингдан ортиқ газеталар бор. 
Якшанба кунлари чоп этиладиган газета анча қалин. Уни 
варақлаб чиқиб, фақат мазмуни билан танишиш учун бир кун 
керак. Бундай газеталар орасида ҳозирча қалинлиги жиҳатидан 
«Нью-Йорк таймс»нинг 1965 йилдаги якшанба сонларидан 
бирига тўғри келадиган бўлган эмас. Ўшанда бу газета 946 
саҳифадан иборат эди. 
Янгиликлардан хабардор бўлиб туришга интилиши катта 
бўлган америкаликлар кўп газета ўқишади. Улар одатда ўз 
шаҳрида нашр этиладиган газета сотиб олишади. Бу хусусда ҳам 
турли касб эгалари билан суҳбалашдик. Жумладан, гуруҳимиз 
таржимонларидан бири Мила Бонничик фикри қуйидагича: 
— Мен Шарқий қирғоқ бўйида жойлашган Оригон штатидаги 
Карвалес шаҳрида яшайман. Ўз касбий эҳтиёжимни қондириш 
учун рус тилида газета ўқийман. Эримнинг газета ўқишга вақти 
йўқ. У олим ва фақат илмий адабиёт ўқийди. Янгиликлар билан 
эрталаб телевидение ёки ошхонада радио орқали танишамиз. 
Қўшниларимизнинг 
аксарияти 
шаҳримизда 
бўлаётган 
янгиликлардан хабардор бўлиш учун маҳаллий газетани ўқийди. 
Одамларнинг сиёсий фаоллиги жуда баланд. Сиёсий фаолларни 
асосан нафақахўрлар ташкил этади. Масалан, шаҳримизда 
бассейн қурилиши масаласи матбуот орқали муҳокама этилганда, 
кўпчилик унга фаол қатнашди. Қурилиш тарафдорлари ҳам, унга 
қарши бўлганлар ҳам бўлди. Қаршилар бассейн қурилиши 
солиқларни кўпайтиришга олиб келишидан хавфсирашди. 


Тошпўлат Раҳматуллаев. Америка журналист нигоҳида 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
24 
24
Йирик газеталарни кимлар ўқиши билан қизиқдик. Бу ҳақда 
берган саволимизга «уларни катта шаҳарларда кўпроқ ўқишади 
ҳамда тадбиркору ишбилармонлар, молиячилар, олимлар, бошқа 
соҳа мутахассислари уларга мурожаат этишади», деган жавобни 
эшитдик. 
Шу муносабат билан Қўшма Штатлардаги умуммиллий 
матбуот ҳақида сўз юритиш лозимдек, назаримда. Кўпинча 
АҚШда Буюк Британияда бўлгани каби катта тиражда бутун 
мамлакат бўйлаб тарқаладиган умуммиллий газета йўқлиги 
таъкидланади. 
Маълум 
маънода 
бу 
тўғри. 
Кундалик 
газеталарнинг аксарияти нашр этиладиган жойида ва минтақада 
сотилади. «Уолл-стрит жорнэл» каби газеталар бутун мамлакат 
миқёсида ўқилади. Аммо бундай нашрларнинг тиражи мамлакат 
аҳолисига нисбатан анча оз. Шундай бўлса-да, мутахассислар «Ю-
Эс-Эй тудэй» газетасини умуммиллий газета сифатида эътироф 
этишади. Лекин барибир унинг 1,5 млн нусхадан иборат тиражи 
аксарият аҳолини хабардор қилолмайди. 
Маҳаллий газеталар эса нисбатан кичик ҳудудда тарқалади ва 
улардан аҳолининг аксарият қисми баҳраманд бўлади. Масалан, 
Нью-Йорк штатидаги Плэтсбург шаҳрида 26 минг аҳоли яшайди. 
Бу ерда чоп этиладиган «Пресс-рипабликан» газетасининг 
тиражи 23 минг нусхани ташкил этади. Шуниси борки, маҳаллий 
матбуот маълум воқеа ҳақида ёзганда, йирик нашрлардан фақли 
ўлароқ, кўпроқ фактларни келтиради ва уларни кўтаринки руҳда 
баён қилиш йўлини танлайди. 
Америкаликларнинг янгиликларга бўлган муносабати 11 
сентябрь воқеаларидан сўнг ўзгарди. Статистик маълумотлар 
радиоэшитувчилар 
ва 
телетомошабинлар 
сонининг 
ўсганлигидан, газеталар тиражининг кўпайганлигидан далолат 
бермоқда. Масалан, 10 сентябргача Си-Эн-Эн телекомпанияси 
ўзининг энг сўнгги ахборотларини чорак миллион обуначига 
юбориб турган бўлса, бир ойдан сўнг уларнинг сони 2 млндан 
ўзиб кетган. Шу давр мобайнида «Нью-Йорк пост» газетасининг 


Тошпўлат Раҳматуллаев. Америка журналист нигоҳида 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
25 
25
ҳар кунлик тиражи 100 минг нусхага, «Новое русское слово»ники 
27 фоизга ошган. 
Бундан шу хулоса келиб чиқадики, мамлакатнинг бутун 
аҳолисини жунбишга келтирадиган воқеалар содир бўлганда, 
янгиликларга бўлган эҳтиёж кучаяди. Бу ўз навбатида газеталар 
тиражининг ўсишига олиб келади. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling