Нигоҳида тошкент — 2003


ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВА АМАЛДОРЛАР


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/41
Sana20.12.2022
Hajmi0.93 Mb.
#1037494
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Toshpo\'lat Rahmatullayev. Amerika jurnalist nigohida

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВА АМАЛДОРЛАР 
Америка демократияси шароитидаги ўз тараққиёти давомида 
журналистика ҳокимиятдагилар фаолиятини назорат қилиш 
вазифасини зиммасига олганлигини уқтириш жоиз. Бу шуни 
билдирадики, оддий фуқаронинг ҳокимият томонидан хуқуқ ва 
эркинликлари 
бузилган 
тақдирда 
журналистлар 
ўз 
текширувларини ўтказиши шарт. Бу юртда журналист 


Тошпўлат Раҳматуллаев. Америка журналист нигоҳида 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
17 
17
текшируви жамоатчиликни хабардор қилиш, коррупция 
ҳолатларини фош этиш ва адолатни тиклаш вазифасига хизмат 
қилади, деб тушунилади. 
Америкалик журналистлардан бирининг таъкидлашича
«мамлакатда матбуот демократия нафас оладиган кислород 
вазифасини бажаради. Матбуот қанчалик ҳушёр бўлса, жамият 
шунчалик яхши фаолият юргизади». Шунингдек, бу ерда 
аҳолининг ўз фикрини эркин матбуот орқали очиқ баён қилиши 
демократик жамиятнинг мезонларидан бири саналади. 
Матбуот ва ҳукумат ўртасидаги муносабат талқинига 
журналистлар, соҳа мутахассислари доимий эътибор қаратиб 
келишади. Айримлар матбуотни ҳукуматнинг маслаҳатчиси деб 
қабул қилади. Бошқалар матбуот вазифасини ҳукуматнинг ўз 
сайловчиларига ҳисобот бериб туришини таъминлашда деб 
билади. Уларнинг фикрича, ҳукумат яхши бўлса, уни мақтаб ёзиш 
керак, агар унинг фаолиятида салбий ҳолатлар кузатилса, буни 
ҳам очиқчасига айтиш зарур. 
«Вашингтон пост» газетасининг собиқ мухбири Роберт 
Истабрук «Озод бўлган матбуот» номли тўпламда чоп этилган 
мақоласида мазкур муаммо бўйича ўз фикрини анча батафсил 
баён этган. Қуйида унинг айрим мулоҳазалари билан танишиб 
чиқамиз. 
Қўшма Штатларга асос солганлар энг эзгу нияти бўлган 
ҳукумат ҳам маълум даврда авторитаризмга қараб оғиши 
мумкинлигини назарда тутишган. Ҳукумат одамлардан ташкил 
топади. Одамлар эса ёмонлик қилиши мумкин, шундай қилишади 
ҳам. Шу сабабли Биринчи тузатиш муаллифлари, ўзига хос салбий 
жиҳатларга эга бўлишига қарамасдан, матбуот танқид унсури 
сифатида ҳукумат вазифасидан ўзгача, қарама-қарши мавқега эга 
эканлигини ҳисобга олишган. 
Конституция муаллифлари ғоясига кўра, матбуот ва ҳукумат 
конституционал ҳамкорга айланмаслиги керак. Улар турлича 
вазифага эга бўлган табиий рақиблар бўлиб, ҳар бири 
бошқасининг мавқеини ҳурмат қилмоғи лозим. Мустақил 


Тошпўлат Раҳматуллаев. Америка журналист нигоҳида 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
18 
18
матбуот ҳукумат фаолияти учун тўғаноқлик қилган пайтлар ҳам 
бўлиши мумкин. Аммо бу эркинлик баҳосининг таркибий қисми 
ҳисобланади. Эркин матбуот фақат ва танҳо ўз ўқувчилари 
олдида масъулдир 
АҚШ бўйлаб сафаримиз давомида шу нарсага амин бўлдикки, 
ҳар бир сайлаб қўйилган мансабдор шахс, у қайси лавозимни 
эгаллашидан қатъи назар, халқнинг фикрига қулоқ солишга, уни 
инобатга олишга мажбур, деган ақида америкаликларнинг онгу 
шуурида мустаҳкам ўрнашиб олган. Акс ҳолда, яъни 
сайловчиларнинг ҳақли талабини назар-писанд қилмасдан, уни 
эътиборсиз қолдирганда, амалдор зудлик билан бошқа бирови 
билан алмаштирилади. 
«Ист валле трибьюн» газетаси муҳаррирларидан бири бу 
ҳақда шундай деди: «Ҳар сафар шаҳар ҳукумати танқид қилинган 
мақола чоп этганимиздан сўнг бизга дўғ-пўписа билан қўнғироқ 
қилишади. Урушиб, бундан кейин газетангизга ҳеч ҳам ахборот 
бермаймиз, деб ҳам қўйишади. Лекин ҳаммаси дарров ўз изига 
тушиб кетади. Биз уларга керакмиз. Чунки шаҳар ҳукуматининг 
барча аъзолари сайлаб қўйиладиган вазифаларда ишлашади. 
Улар ўзларининг қилаётган ишларидан сайловчилар хабардор 
бўлишига жуда-жуда манфаатдор. Ўз исм-шарифи тез-тез 
газетада чиқиб туришини хоҳлайди. Шунинг учун газетамиз ёки 
бизнинг чиқишларимиз амалдорларга ёқадими йўқми, улар биз 
билан ҳамкорлик қилишни давом эттираверишади. Ахир, биз 
улар билан халқ ўртасидаги воситачилармиз. Бундан ташқари, 
ҳокимият тизими шаффофлиги ҳақидаги қонунга биноан 
ҳокимиятдагилар бизга ахборот беришга мажбурдирлар». 
Демак, оммавий ахборот воситалари билан амалдорлар 
ўртасидаги муносабатни бошқариб турувчи асосий омил — бу 
ҳокимият тизимидагиларнинг ўз сайловчилари олдидаги 
ҳисобдорлигидир. 
 


Тошпўлат Раҳматуллаев. Америка журналист нигоҳида 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
19 
19

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling