Никурадзе ва Мурин графиклари
Гидравлик силлиқ ва ғадир-будир трубалар
Download 1.49 Mb.
|
1 2
Гидравлик силлиқ ва ғадир-будир трубалар
Дарси ва Пуазейл формулаларида гидравлик қаршилик тезликнинг иккин-чи ва биринчи даражалар билан ифодаланганлигидан уни умумий ҳолда қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин: Hе = Bυm. (6.27) Ламинар ҳаракат учун чизиқли қаршилик қонуни ўринли бўлиб, (6.27) да m = 1 бўлади, яъни Не = Blυ. Турбулент ҳаракатда қаршилик қонуни бутунлай бошқача бўлиб, гидравлик силлиқ ва ғадир-будир трубалар учун турличадир. Силлиқ трубалар учун т = 1,75 ва He B2υ1,75 ғадир-будир трубалар учун эса т=2 ва Не = B3υ2 (гидравлик қаршиликнинг квадратик қонуни дейилади). Бу қонунларнинг қўлланилишига қараб Никурадзе графигидаги учинчи зона қуйидаги соҳаларга ажралади. Биринчи соҳа "гидравлик силлиқ трубалар соҳаси" бўлиб, бу соҳада Рейнольдс сони 10000 дан кичик бўлганда λ II чизиқ билан ифодаланади, Re, > 100000 да эгри чизиқ билан ифодаланиб, II тўғри чизиқнинг давоми сифатида кўрилади Мурин графигида бу эгри чизиқ энг пастки чизиққа тўғри иккинчи соҳада: Re нинг 100000 гача қийматларида тезлик υ нинг (1,75) даражасига пропорционал; Hе барча чизиқлар битта тўғри чизиқ билан бирлашиб Re учун ғадир-будирликка боғлиқ эмас (яъни труба деворлари дўнгликлар ламинар қават ичида қолади); Hе, шунингдек, λ Блазиус ёки Прандтль формуласидаги фақат Рейнольдс сонига боғлиқ, яъни λ = t(Re). иккинчи соҳа ғадир-будир трубаларнинг гидравлик қаршиликлари учун квадратгача қаршилик соҳа-си дейилади. II тўғри чизиқдан ажралиб чиқа бошлаган чегарада m=1,75 бўлиб, пунктир чизиқдан ўнгда m = 2 бўлади. Бу оралиқдаги чизиқнинг 1,75 ва 2 орасидаги қийматларига мос келиб, бир текис ғадир-будирликка эга бўлган трубалар учун максимумга эга бўлиши мумкин. Табиий труба-лар учун эса т нинг қиймати, юқорида айтилган оралиқда, т=1,75 дан т=2 га текис ўзгариб боради. Шунинг учун иккинчи соҳада λ Рейнольдс сонига ҳам, нисбий ғадир-будирликка ҳам боғлиқ бўлади: λ=f(Re,ε) (6.28) Учинчи соҳа ғадир-будир трубаларнинг квадратик қаршилиги соҳаси бў-либ, у пунктир чизиқдан ўнг томонида жойлашади, турли ғадир-будир-ликлар учун тузилган тажриба чизиқларининг қўшимчаси lg Re ўқига па-раллел жойлашади. Б у соҳада: а) босимнинг пасайиши тезлик квадратига пропорциоанл б) λ коэффициент Рейнольдс сонига боғлиқ эмас; в) Не ва λ фақат нисбий ғадир-будирликка боғлиқ. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling