Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “Кимё ўқитиш методикаси”
Download 0.62 Mb.
|
4495 81 дарс ишланмаси магистратура (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу: Мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида ахборот технологиялар Ўқув машғулотининг мақсади
- Ўқув фаолиятининг натижаси
- Кўргазмали қуроллар
- Режа 1. Таълим жраёнида ахборот ва коммуникацион технологияларнинг ўрни
- Калит сўзлар: ахборот технологиялари, таълим жараёни, ўқув фаолияти, педагогика, дастурий воситалар, анимацион дастурлар, виртуал лаборатория.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ “Кимё ўқитиш методикаси” кафедраси “Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси” фанидан маъруза машғулотининг пед.ф.н., доцент Ф.А. Алимованинг очиқ дарс ишланмаси Тошкент -2017 й. Мавзу: Мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида ахборот технологиялар Ўқув машғулотининг мақсади: магистрлар ахборот технологияларини кимё фанларини ўқитишдаги имкониятлари хакида тушунча бериш Ўқув фаолиятининг натижаси:- магистрлар ахборот технологияларини кимё фанларини ўқитишдаги имкониятлари ва уларни дарс жараёнида қўллаш хакидаги тушунчага эга бўладилар Кўргазмали қуроллар: компьютер, проектор, экран, таркатма материал Қўлланилган педагогик технологиялар: - ривожлантирувчи таълим технологияси, Б/БХ/Б жадвали - ахборот технологиялари Режа 1. Таълим жраёнида ахборот ва коммуникацион технологияларнинг ўрни 2. Кимё фанларини ўқитишда ахборот технологияларининг имкониятлари (виртуал лабораториялар, анимацион дастурлар ва бошқалар) Калит сўзлар: ахборот технологиялари, таълим жараёни, ўқув фаолияти, педагогика, дастурий воситалар, анимацион дастурлар, виртуал лаборатория. 1. Таълим жараёнида ахборот ва коммуникацион технологияларнинг ўрни Бугунги кун таълимининг асосий мақсадларидан бири замонавий таълим тизимида юқори сифатли технологияларни жорий этиб, таълим самарадорлигини ошириш ва таълим тизимини такомиллаштириш, таълим жараёнига ахборот ва коммуникация технологияларини кенг кўламда жорий этишдан иборат. Шахснинг мукаммал шаклланиши учун таълим ва тарбия узвий боғлиқликда олиб борилиши керак. Дунёвий билимларни шахс томонидан мукаммал ўзлаштирилиши учун бугунги кунда компьютер ва ахборот технологияларининг ўрни салмоқли бўлиб, бугунги кунда инсонни шу технологияларсиз тасаввур қилиш анча мушкул. Шахснинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим, тарбия жараёнига ёндашиш анъанавий педагогика соҳасида жуда яхши ўрганилган ва ўз самарасига эгадир. Бугунги ахборотлашган, технологиялар жадал суръатлар билан ўсиб бораётган замонда таълим, тарбия сохасида замонавий ахборот технологияларини, электрон дастурий воситаларни тўғри қўллаш шахснинг мукаммал шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади. Таълимда замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини кенг жорий этилиши: - фаннинг барча соҳаларини ахборотлаштиришни; - ўқув фаолиятни интеллектуаллаштиришни; - интеграция жараёнларини чуқурлаштиришни; - таълим тизими инфратузилмаси ва уни бошқариш механизмларини такомиллаштиришга олиб келади. Бунинг натижасида талабанинг касбий билимларни пухта эгаллашига, ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни моделлаштириш орқали фан соҳасининг чуқур ўзлаштирилишига, ўқув фаолиятининг хилма-хил ташкил этилиши ҳисобига талабанинг мустақил фаолиятини кенгайишига, ўрганилаётган жараён ва ҳодисаларни компьютер технологиялари воситасида тақдим этиш, талабаларда фан асосларига қизиқишни ва фаолликни оширишга олиб келади. Юкорида кайд килиб ўтилган ўкитишнинг илгор педагогик технологиялари билан биргаликда яна ўйинли ўкитиш, компютерли ўкитиш, фаол(мажмуавий) ўкитиш технологиялари ҳам мавжудки, улар тавфсифланган илгор педагогик технологиялар билан боғликликда шахсга йўналтирилган технологиялар деб аталади ҳамда куйидаги функцияларни бажаришга амалий ёрдам кўрсатади: – ўкувчига инсонпарварлик нуктаи назаридан ёндашиш, улар шахсини ҳурмат килиш, улар ўкув манфаатининг устиворлигини таъминлашга эришиш; – ҳамкорликда ўкиш, демократия, тенглик, ўзаро ҳурматни йўлга кўйиш, оркали ўкувчи шахсини яхлит шакллантиришни амалга ошириш; – ўкувчини, ўкув – тарбия ишларининг обьекти эмас, балки субьекти сифатида тан олган ҳолда фаолият самарадорлигини оширишни йўлга кўйиш; – хар бир укувчининг кобилиятли инсон деб билиб унинг истеьдодини рўёбга чикаришга ёрдамлашиш; – ҳамма вакт ўкувчининг мустакиллиги, ташаббускорлиги, тадбиркорлигини кўллаб кувватлаш; – ўкувчи шахсининг индивидуаллиги серкирралигини амалда исботлай олий, унинг имкониятларини очиб беришга кўмаклашишдан иборат. Бундай ёндашув ўкувчи шахсини педагогик жараён марказига кўйиб, уни ривожлантиришга, табиий имкониятларини рўёбга чикаришга ва шу асосида унинг фаоллигини оширишга шарт – шароит яратади. Таълим жараёнида техник воситалардан фойдаланиш жуда мухим уринни эгаллайди. Ушбу воситалар ёрдамида машгулотларни замонавий талабларга жавоб берадиган тарзда олиб бориш хамда таълим олувчиларнинг диккатини жалб этишда кенг фойдаланиш мумкин. Таълим берувчи техника воситалари, яъни компьютерлар, электрон дарсликлар, интернет тизими ва бошқа воситалар ўқув ахборотини ўзлаштирилиши керак бўлган маълумотларни таълим олувчиларга етказиб берувчи техник воситалардир. Ахборот берувчи техника воситаларига турли электромеханик асбоблар, машғулотда кўргазмали тасвирларни кўрсатишга мўлжалланган демонстрацион осциллографлар ва уларнинг ўлчов асбоблари, шунингдек, телевизор, видиопроектор, смартфон мобил алоқа воситалари, товушли мултимедиа технологиялари ва бошқа воситалар киради. Электрон педагогик дастурий воситалар – компьютер технологиялари ёрдамида ўқув жараёнини қисман ёки тўлиқ автоматлаштириш учун мўлжалланган дидактик восита ҳисобланади. Улар таълим жараёнини самарадорлигини оширишнинг шаклларидан бири бўлиб, бугунги кунда замонавий технологияларнинг ўқитиш воситаси сифатида таълим жараёнида ишлатилмоқда. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling