Ўқув мақсадларига асосланганлик.
Ҳақиқийлик.
Ҳаққонийлик.
Ишончлилик.
Қулайлик.
Ўқув мақсадларига асосланганлик. Самарали баҳолашнинг асо-сий тамойили ўқув мақсадларига асосланганлик ҳисобланади. Баҳо-лашнинг сифати ўқув мақсадларига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Ўқув мақсадлари баҳолаш мазмунини аниқлаб беради. Ўқув мақсадлари-нинг қўйилиш даражасига қараб, баҳолашнинг шакл ва усуллари тан-ланади. Шунингдек, ўқув мақсадларига эришиш учун бажарилган фа-олият натижаси баҳолаш мезонларини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳар қандай баҳолаш тизимини лойиҳалаштиришда, баҳолаш топшириқларининг берилган таълим мазмуни доирасида бўлиши талаб этилади. Баҳолашни лойиҳалаштиришда, ҳар доим қуйи-даги иккита саволни эътибордан қочирмаслик лозим:
Баҳолаш топшириқлари таълим жараёнидан кўзланган ўқув мақсадларини тўла акс эттирадими?
Ўқув мақсадининг даражаси учун баҳолаш шакли, усули ва ме-зони тўғри танландими?
Масалан, йўл ҳаракати қоидалари бўйича олган билимларни ба-ҳолашда ёзма тест олиш усули мос келиши мумкин. Лекин ундан ма-шинани бошқариш малакаларини баҳолашда фойдаланиб бўлмайди. Бу малакалар оғзаки ёки ёзма эмас, балки амалий фаолиятга асослан-ган баҳолаш усули ёрдамида баҳоланиши мақсадга мувофиқдир.
Ҳақиқийлик. Ўқув мақсадида кўзда тутилган натижанигина ба-ҳолашга қаратилган топшириқ ёки тест ҳақиқий ҳисобланади. У ба-ҳоланиши лозим бўлган билим ва кўникмалар соҳасидаги натижалар-га қаратилган бўлиши лозим.
Таълим олувчи эришган натижалар тўғрисида асосланган ва ишончли ахборот бериш керак. Ўлчаниши талаб этиладиган нарсалар-гина ўлчаниши керак. Таълим олувчи эгаллаган билим, малака ва кў-никмалар ҳамда шахсий фазилатларни ўлчаш имконини берадиган ме-тодлардан фойдаланиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |