Меъёрий (нормага асосланган ) баҳолашнинг афзалликлари:
Ўқитувчи ортиқча вақт сарфламайди.
Турли шарт-шароитга осон мослаштириш мумкин.
Баҳо бўйича кўрсаткичлар умумий тарзда олинади.
Муайян баҳоланувчилар гуруҳи ичида уларни ўзлаштириш да-ражасига қараб табақалаштириш имконини беради.
Баҳолаш натижасида гуруҳ ичидан маълум сондагиларини аж-ратиб олиш имконини беради (масалан, коллежга кириш имтиҳонлари натижасида, бошқаларга нисбатан энг юқори кўрсаткич кўрсатган 25 кишини ажратиб олиш мумкин.
Меъёрий (нормага асосланган ) баҳолашнинг камчиликлари:
Баҳолашда билим билан хулқни баҳолаш аралаштириб юбори-лади.
Баъзан хулқни баҳолаш билимни баҳолашни белгилаб қўяди.
Баҳолар ўқитувчи томонидан субъектив тарзда белгиланиши мумкин.
Таълим олувчига нисбатан симпатия ҳам баҳони юқори қўйиб юборишга олиб келади. Билимларни объектив ва ҳаққоний тарзда ба-ҳолашнинг пасайишига йўл очиб беради.
Баҳолаш турлари. Баҳолаш ўтказилиш вақтига кўра уч турга ажратилади:
Бошланғич баҳолаш.
Жорий, яъни шакллантирувчи баҳолаш.
Якуний, яъни умумлаштирувчи баҳолаш.
Бошланғич баҳолаш – таълим жараёни бошида таълим олувчи-ларнинг дастлабки билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш учун ўтказилади. Бундай баҳолаш натижалари таълим жараёнининг мазму-ни, усуллари ва шаклларини танлаш имконини беради.
Жорий (шакллантирувчи) баҳолаш мунтазам равишда ўтказиб борилади. У таълим жараёнидаги ютуқ ва камчиликларни, таълим жа-раёни самарасини тезкор (оператив) аниқлаб бориш, ўқув жараё-нини мувофиқлаштириш ва таълим берувчи ва таълим олувчи ўрта-сидаги қайтар алоқани таъминлаш имконини беради.
Якуний (умумлаштирувчи) баҳолаш – таълим олувчининг таълим жараёнинииг маълум давридаги ўзлаштириш натижаларини белги-ланган мезон ва стандартларга жавоб беришини аниқлайди. Якуний баҳолаш таълим жараёнининг маълум босқичи якунида ўтказилади. У жорий баҳолаш натижаларини жамлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |