Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиқиб, баҳолаш-нинг моҳияти ҳақида қуйидаги хулосаларни айтиш мумкин:
Нима учун баҳолаш керак?
Ўқув мақсадларига эришилганликни аниқлаш учун;
кейинги босқичга ўтишдан олдин аввалги ўзлаштириш даража-сини аниқлаш учун;
натижага эришганлигини тасдиқлаш учун;
ўқувчиларнинг қизиқишларини аниқлаш учун:
ютуқ ва камчиликларни аниқлаш учун;
ўқитувчи ўз фаолиятига тузатишлар киритиши учун;
ялпи ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун;
таълим жараёни ютуқларини аниқлаш учун;
ўқувчиларни ютуқларга қизиқтириш учун;
ташқи қизиқувчиларга, иш берувчиларга, юқори ташкилотларга ва ота-оналарга маълумот бериш учун.
Нимани баҳолаш керак?
Қачон баҳолаш керак?
Таълим жараёни бошида (бошланғич баҳолаш);
таълим жараёни давомида (жорий бақолаш);
таълим жараёни якунида (якуний баҳолаш).
Баҳолашнинг асосий хусусиятлари:
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ, ШАКЛЛАРИ ВА ТУРЛАРИ
Юқорида таъкидланганидек, назарий билимлар баҳоланилаётган-да фаолиятнинг когнитив соҳасига тегишли ўқув мақсадларига эри-шилганлик даражалари аниқланади. Амалий кўникма ва малакалар баҳоланилаётганда фаолиятнинг психомоторик соҳасига, хулқ-ат-вор ва шахсий фазилатлар баҳоланилаётганда эса – фаолиятнинг аффектив соҳасига тегишли ўқув мақсадларига эришилганлик да-ражалари аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |