ЎҚУВ МАҚСАДЛАРИНИ ТАВСИФЛАШ
Таълим олувчининг белгиланган мақсадга эришган ёки эришма-ганлигини текширишнинг имкони бўлмаса, бундай мақсадларни ре-жага киритишдан фойда йўқ. Шу боис, ўқув мақсадлари қанчалик аниқ белгиланган бўлса, унга эришилганлик даражасини баҳолаш ҳам шунчалик осон бўлади. Ўқув мақсадларини аниқ ифодалашда эъти-борни қуйидаги учта омилга қаратиш керак:
Фаолият. Таълим олувчидан кутилаётган билим, малака ёки ҳулқ тегишли фаолиятларни аниқловчи феъллар ёрдамида аниқ ифодала-ниши лозим
Шарт-шароит. Таълим олувчидан кутилаётган билим, малака ёки ҳулқ қандай шарт-шароитлар остида рўёбга чиқиши тасвирлани-ши лозим.
Мезон. Таълим олувчидан кутилаётган билим, қобилият ёки ҳулқ-ни баҳолаш мезонлари кўрсатилган бўлиши лозим.
Баҳолаш мезонлари “кутилаётган натижанинг андозаси” сифа-тида белгиланади ва одатда аниқ мақсадлар учун ишлаб чиқилади. Масалан, “ўқувчи токарлик дастгоҳида узунлиги 200 мм бўлган ци-линдр қиёфали металлни 20 дақиқа ичида роппа-роса 0,02 мм чуқур-ликда кўндаланг йўна олади” деган ўқув мақсадини олиб қарайди-ган бўлсак, унда шароит тавсифланган, амалий ҳатту-ҳаракат феъл ёрдамида аниқ ифодаланган ва фаолият натижасини текшириш-нинг аниқ параметрлари, яъни мезонлари берилган. Натижа аниқ ўлчаб кўрилиши мумкин. Биз ўз ўқитув мақсадларимизни қанча-лик даржада аниқлаштира олсак, уларнинг эришилишига ўшанча-лик яқинлашиб борамиз.
Амалий машғулотларнинг ўқув мақсадларини ифодалашда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
Аниқ қўйилганлигига;
Ўлчанадиганлигига;
Эришиб бўладиганлигига;
Реаллигига, яъни амалга ошириш мумкинлигига;
Вақт жиҳатдан белгиланганлигига.
Do'stlaringiz bilan baham: |