Йўналтирувчи, умумий ва аниқ мақсадлар. Ўқув мақсадлари таълим жараёнининг кўламига кўра турлича тарзда ифодаланиши мумкин. Ўқув мақсадлари, пастдан юқорига қараб:
алоҳида олинган битта дарснинг мақсади,
фаннинг бирор бўлимини ўрганишнинг ўқув мақсадлари,
бутун бир фанни ўрганишнинг ўқув мақсадлари,
бирон бир фанлар блокини ўрганишдан кўзланган ўқув мақ-садлари,
бутун бир мутахассисликни эгаллаш бўйича ўқув мақсад-ларига бўлинади.
Кичик кўламда (алоҳида дарс, фаннинг бир бўлими учун) мақсадлар аниқ қўйилса, кўлам катталашган сари (модулни ўрга-ниш, мутахассисликни эгаллаш учун) ўқув мақсадлари умумлаш-тириб борилади. Ўқув мақсадлари қамров кўламига қараб уч хил турга ажратилади: йўналтирувчи ўқув мақсадлар, умумий ўқув мақсадлар ва аниқ ўқув мақсадлар.
Йуналтирувчи мақсадлар. Йўналтирувчи мақсадлар энг катта кўламдаги таълим жараёнининг мақсадларини белгилайди. Масалан, бирор мутахассисликни эгаллаш бўйича ўқув мақсад-лари. Бу мақсадлар одатда давлат таълим стандартларида ўз ак-сини топади ва қонуний ҳужжат ҳисобланади. Улар таълим жара-ёнига қўйилган умумий талабларни аниқлайди ва унинг умумий йў-налишини белгилаб беради.
Умумий мақсадлар. Умумий мақсадлар кичикроқ кўламдаги таъ-лим жараёнларига тааллуқли бўлиб, унинг мазмуни йўналтирувчи мақсадлардан келиб чиқади. Масалан, бирор фан бўйича ўқув мақсад-лари. Умумий мақсадалар ҳам ҳар бир фан бўйича тузилган давлат таълим стандартлари кўринишида белгиланиши мумкин. Умумий мақ-садлар йўналтирувчи мақсадларни ўз қамров кўлами даражасида ой-динлаштиради ва аниқлаштиради. Шундай бўлсада, йўналтирувчи мақсадлар таълим олувчи эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ва ҳулқ ҳақида умумий тасаввур беради. У ҳам ўз навбатида паст-ки кўламда янада аниқлаштирилиши ва ойдинлаштирилиши лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |