Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети педагогика кафедраси


Download 0.65 Mb.
bet10/46
Sana21.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1372355
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46
Bog'liq
112512 Педагогик квалиметрия-УМК

ЎҚУВ МАҚСАДЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ УЧУН
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ФЕЪЛЛАР



Тушунтириш

Фарқлаш

Кўрсатиш

Режа тузиш

Аниқлаш

Ишлаб чиқиш

Ташхис қўйиш

Соддалаштириш

Бажариш

Шакллантириш

Ёзиш

Қуриш

Исботлаш

Чизиш

Мувофиқлаштириш

Амалда кўрсатиш

Санаб бериш

Ўқиб бериш

Тақдим этиш

Тақлид қилиш

Баҳолаш

Ҳисоблаш

Тавсия бериш

Синтез қилиш

Намойиш қилиш

Йиғиш

Такомиллаштириш

Топиш

Ташкил этиш

Жадвал тузиш

Маслаҳат бериш

Ривожлантириш

Тузатиш

Таққослаш

Танлаш

Белгилаш

Кўрсатма бериш

Хулоса чиқариш

Ҳамкорлик қилиш

Гуруҳлаш

Фойдаланиш

Тайёрлаш

Жойлаштириш

Якунлаш

Ечимини топиш

Ҳисобот ёзиш

Муҳокама қилиш

Бўлиш

Муаммони ечиш

Ахборот бериш

Буюртма бериш

Қайта кўриш

Таҳлил қилиш

Текшириш

Ҳимоя қилиш

Таҳрирлаш

Тизимлаштириш

Таснифлаш

Ўлчаш

Ёритиб бериш

Тузиш

Тавсифлаш

Тадқиқ қилиш

Қўллаш

Кузатиш

Ажратиш

Алмаштириш





БАҲОЛАШ ВА УНИНГ МОҲИЯТИ


1. Баҳолаш ва унинг аҳамияти. Таълим олувчилар томонидан ўқув материаллари ўзлаштирилганлигини, кўникма ва малакалар ҳо-сил бўлганлигини текшириш ва баҳолаш таълим жараёнининг зарур таркибий қисми ҳисобланади. Бу фақат ўқитиш натижаларини назо-рат қилиш эмас, балки ўқув жараёнининг турли босқичларида таълим олувчиларнинг билиш фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳамдир.
Баҳолаш – таълим жараёнининг маълум босқичида ўқув мақсадларига эришилганлик даражасини олдиндан белгиланган мезонлар асосида ўлчаш, натижаларни аниқлаш ва таҳлил қи-лишдан иборат жараёндир.
Билимларни текшириш ва баҳолашнин таълимий аҳамияти шун-дан иборатки, бунда ўқув материалининг ўзлаштирилганлиги таълим берувчи ҳам, таълим олувчи ҳам муайян маълумотга эга бўлади. Ба-ҳолаш натижасида, таълим берувчи учун таълим олувчиларнинг ни-мани билиши ва нимани тушунмаслиги, қайси материал яхши ўзлаш-тирилгану, қайси бири етарли даражада ўзлаштирилмаганлиги ёки умуман ўзлаштирилмаганлиги маълум бўлади. Бу таълим олувчининг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш учун асос бўлиб ҳи-собланди. Таълим берувчи ўз ишининг афзалликларига ва камчилик-ларига танқидий баҳо беради. Ўз иш методларига тузатишлар кирита-ди. Шунингдек, баҳолаш натижалари таълим берувчининг ўқув дас-туридаги материалларни таълим олувчиларнинг билиш имкониятлари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиши ва баҳолаши учун ҳам жуда муҳимдир.
Баҳолаш натижасида тушунча ва қонун-қоидаларнинг қайси бир-лари қийин, қайси бирлари эса осон ўзлаштирилиши аниқ-равшан бўлади. Бу таълим олувчининг ижодий тарзда дарсга тайёргарлик кў-риши ва ўқув машғулотини ўтказиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Худди шунингдек, таълим олувчига ҳам таълим жараёнида қайси ўқув материалини яхши, қайсинисини қониқарли ва нимани ёмон ўз-лаштиргани маълум бўлади. Билимларни текширмасдан таълим олув-чи ўз билимларини чуқур, ҳар томонлама ва тўғри баҳолашга қодир эмас. Баъзан унга гўё у ўқув материалини яхши эгаллаб олгандай ту-юлади, текшириш чоғида эса материални яхши билмаслиги, яхши ту-шунмаслиги маълум бўлиб қолади. Баҳолаш натижасида таълим олувчиларнинг ўрганилаётган материалларни билиш, тушуниш, эсда сақлаб қолиш, англаб олиш, амалда қўллай олиш, таҳлил қилиш ва ўз билимларига танқидий баҳо бориш даражалари аниқланади. Таълим олувчи ўз билимларининг ижобий тавсифи асосида касб-ҳунар коллежида ва уйдаги ишининг услубини такомиллаштириш, билимидаги, малака ва кўникмаларидаги ижобий томонларни ри-вожлантириш, камчиликлар-ни тузатиш имкониятига эга бўлади.
Билимларни, кўникма ва малакаларни назорат қилиш ва баҳо-лашнинг тарбиявий аҳамияти шундаки, бунда таълим олувчиларнинг ўқишга, ўз ютуқлари ва муваффақиятсизликларига нисбатан муноса-бати шаклланади, қийинчиликларни енгиш истаги туғилади. Баҳолаш ҳамиша таълим олувчининг шахс сифатида ўзига нисбатан муайян бир муносабатини ҳосил қилади. Таълим берувчи таълим олувчининг ўзига нисбатан муносабатини, туйғуларини, унинг характеридаги иродалилик, ҳамкорлик, ўзаро бир-бирига ёрдам бериш каби сифатла-рини шакллантиришга қаратиши лозим бўлади.
Баъзан баҳолаш жараёнида таълим олувчи қўшимча билим, кў-никма ва малакаларга ҳам эришади. Таълим жараёнида ўзлаштирма-ган тушунчаларнинг моҳиятига тушуниб етади. Шу боис, баҳолашни таълим олиш жараёнининг давоми деб ҳам айтиш мумкин.
Таълим олувчи ўртоқларининг, ота-оналаринг унга, унинг кол-леждаги ютуқларига ва муваффақиятсизликларига муносабатига ҳеч қачон бефарқ бўлиб қолмайди. Унинг билимларига берилган баҳолар ушбу муносабатни белгилайди. Мана шунинг учун ҳам мақтов, маъ-қуллаш, танбеҳ бериш, яхши ёки ёмон баҳо қўйиш таълим олувчи шахсининг фазилатларини, унинг тенгдошлари жамоасидаги ва катга ёшдагилар орасидаги мавқеини шакллантиради. Бу айниқса, ўсмир-лар орасида катта аҳамиятга эгадир.
Билимларни назорат қилиш ва баҳолаш давлат аҳамиятига эга-дир. Баҳолаш натижаларини умумлаштириб, таълим муассасаси жа-моасининг таълим-тарбия соҳасидаги фаолиятига, талабаларнинг умумий ўзлаштириш даражасига баҳо берилади ва тегишли хулоса-лар чиқарилади. Давлат таълим стандартларида давлат томонидан қў-йилган талаблар нечоғлик бажарилаёттанлиги аниқланади.
Натижаларни баҳолаш орқали бир пайтнинг ўзида бутун таълим тизими ва унинг компонентлари текширилиб кўрилиши керак. Бу би-лан таълим тизимида кутилаётган натижага эришилаётганлик дара-жаси текширилиб ўлчанади. Билимларни мунтазам баҳолаб бориш таълим режаси, унинг катта-кичик бўлимлари асосида амалга ошири-лади. Таълим тизими натижалари муайян стандарт меъёри орқали ифодаланади.
Баҳолаш натижасида нафақат таълим олувчининг, балки таълим берувчининг кучли ва кучсиз томонлари, шунингдек, ўқув жараёни-даги камчиликлар ҳам аниқланади. Таълим воситалари, режалар, таъ-лим жараёнини ташкил этиш сифатига ҳам баҳо берилади.
Таълим дастурининг қисм ва бўлаклари бўйича мунтазам баҳо-лаб бориш охир-оқибат аниқ ва адолатли баҳоланишнинг шакллани-шига олиб келади. Кичик бўлимлар бўйича баҳолаш, жамлаш ва умумлаштириш якуний баҳолашнинг аниқ бўлишига ёрдам беради. Таълим олувчини мунтазам равишда ўз натижалари тўғрисида хабар-дор қилиб туриш, унинг мақсад сари интилиши ва истакларини рўёб-га чиқаришга ижодий таъсир кўрсатади.
Таълим бериш давомидаги назорат натижаларини ўлчаб бориш билим, кўникма ва малакаларни баҳолаш ўқувчининг ўзлигини англа-ши учун бир имкониятдир.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling